31.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2926-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 31.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2926-2
Date of entry into force
31.03.2020
Ҳужжат 31.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2926-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19, 56-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сонли «Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-07-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 февралдаги 2020-07-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарор муқаддимасидаги «221-моддасига» деган сўзлар «19, 56-моддаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муқаддимадаги «221-моддасига» деган сўзлар «19, 56-моддаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«солиқ тўловчилар — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жисмоний шахсга, ушбу шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг битта шахсий кабинети шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳисобга турган жисмоний шахс ўз солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда давлат солиқ хизмати органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 7-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчининг шахсий кабинети активлаштирилганидан кейин то унинг амал қилиши тўхтатиб турилгунига қадар давлат солиқ хизмати органлари барча ҳужжатларни солиқ тўловчига фақат унинг шахсий кабинети орқали юборади. Солиқ тўловчи ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига худди шундай тартибда юборади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Солиқ тўловчилар томонидан ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилганда — жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган электрон ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«211. Солиқ органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар даъво аризаси (ариза, шикоят) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда иқтисодий судга электрон тарзда юбориш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланишлари мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 февраль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/2926-2/0390-сон)