30.03.2020 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.2020 йилдаги 188-сон
Date of entry into force
30.03.2020
Ҳужжат 30.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3958-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5629-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган доривор препаратлар ва тиббий ашёлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Cadila Pharmaceuticals Ltd» (Ҳиндистон Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда — хорижий компания) ўртасида 2019 йил 19 октябрда имзоланган «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — инвестиция шартномаси) тузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инвестиция шартномасига мувофиқ хорижий компания қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 — 2025 йилларда 50,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри, 2020-2021 йилларда лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун камида 10,0 млн. АҚШ доллари микдорида хорижий инвестицияни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
400 та янги иш ўринларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартларга жавоб берадиган ва тармоқдаги илғор амалиётга асосланган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сифатни бошқариш тизимини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буюртмасига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижий компания буюртмасига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп маротабали визаларнинг берилиши ва муддатининг узайтирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили бўйича вақтинчалик рўйхатга олиш ва муддатининг узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда хорижий компания буюртмасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб этишга (муддатини узайтиришга) рухсатнома берилишини ҳамда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш хуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилиши (муддати узайтирилиши) ни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хорижий компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 номдаги доривор воситалар ва тиббий аҳамиятга эга маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома учун белгиланган йиғим ундирилмаган ҳолда қисқа муддатларда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2020 й., 09/20/188/0382-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)