Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2024 19.03.2020 йилдаги 172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2020 йилдаги 172-сон
Date of entry into force
20.03.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2024
Ҳужжат 31.10.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агросаноат мажмуи учун захиpa кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сонли «Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуида замонавий техника ва технологиялар, шу жумладан, «ақлли қишлоқ хўжалиги», рақамли инновацион технологиялар ва ахборот тизимларини қўллаш орқали ўз фаолиятини самарали ташкил эта оладиган раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг эгаллаган билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олишга, аграр соҳада олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги мавжуд долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган таълим жараёнини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар экспертлари ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича илғор тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъектлари мутахассисларини жалб этган ҳолда агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун даврий равишда ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари асосида юқори ташкилий ва касбий даражада ташкил этиш учун зарур ўқув-услубий ва моддий-техник базани яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуи тизимидаги ташкилотлар, шу жумладан, агрокластерлар ва хусусий корхоналар билан ҳамкорликда бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун малакавий амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнини замонавий усулларда сифатли ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича тизимли таҳлил ва мониторинг юритиш, шунингдек, раҳбарлик лавозимларида ишлаш учун кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни талаб этиладиган даражада таъминлаш мақсадида доимий равишда касбий кўникма ва лаёқатнинг ривожланиш динамикасини баҳолаб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этиш бўйича вазирлик ва идоралар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул квоталари мазкур қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхатдаги вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтларининг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва ахборот-коммуникациялар технологиялари воситалари билан таъминлаш Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент давлат аграр университети Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Марказ устави ва ташкилий тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 июнга қадар агросаноат мажмуи учун захира кадрларни тайёрлаш бўйича «Агробизнес ва бошқарув» йўналишининг ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун кўргазмали машғулотлар ўтказиш мақсадида икки ой муддатда илғор қишлоқ хўжалиги корхоналари, агрофирмалар, агрокластерлар ва қайта ишлаш корхоналари билан ҳамкорлик шартномалари тузилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёни — буюртмачининг аниқ йўналтирилган дастурлари асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув жараёни ташкил этилиб, ўқув жараёнига замонавий билим ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар жалб этилади ҳамда ўқитишнинг интерактив усуллари, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда, раҳбар ва мутахассис кадрларда танқидий ва ижодий тафаккурни рағбатлантиришга, мустақил маълумот олишга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш — халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш курси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта малакасини ошириш — халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ, агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратининг ўсишини таъминлашдан иборат ўқув курси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба орттириш — «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш таълимнинг илм-фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, таълим турлари бўйича ҳамда раҳбарлик малакаси ва кўникмасини амалий жиҳатдан узлуксиз такомиллаштириб боришни таъминлаш, агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларини соҳадаги янги ютуқлар билан таништириш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат талаблари «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, ўқув жараёнини, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолашни, уларни аттестациядан ўтказишни тартибга соладиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги ҳужжатлар Давлат талаблари асосида тегишли буюртмачилар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва Тошкент давлат аграр университети ректори томонидан тасдиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассисликлар бўйича ўқув режаси ва ўқув режасидаги фанлар бўйича ўқув дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ва мавзули малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат талаблари «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида Марказнинг таълим фаолиятини ташкилий, ўқув-методик таъминлаш учун қўлланилади ҳамда агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий турлари ва шаклларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талабларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юкламаси ҳажмини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим сифатини назорат қилиш, баҳолаш тартиби ҳамда амалга ошириш механизмларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилиш ва ўқув жараёни тўғрисидаги маълумотлар Марказнинг расмий веб-сайтида ўқув курслари бошланишидан камида икки ой олдин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг аниқ йўналтирилган дастурлари асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига замонавий билим ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчиларни, амалиётчи мутахассисларни жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитишнинг интерактив усулларини, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда, агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг танқидий ва ижодий тафаккурини рағбатлантиришга, мустақил маълумот олишга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчилар ўртасида анкета-сўровномаларни мунтазам ўтказиб боради, шунингдек, ўқув жараёнига янги педагогик технологияларнинг жорий этилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-услубий асосларни кафедралар ва тегишли мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий этилган хорижий тажриба ва илғор ютуқлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув дастурларига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш касбий фаолиятдан ажралган ҳолда, малака ошириш ўқув курсларида эса ажралган ёки ажралмаган ҳолда, шунингдек, масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчилар «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрлар асосий ишидан ажралган ҳолда қайта тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсининг ўқув юкламаси тегишли буюртмачилар билан келишилган ҳолда, Марказ директори томонидан тасдиқланадиган қайта тайёрлашнинг ўқув режаси асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги тўрт ойни ташкил этади, ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқиш вақти ҳажми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) — 12 ҳафта (432 соат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ўрганиш амалиёти ва амалиёт синови — 2 ҳафта (72 соат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирув малакавий ишини тайёрлаш — 1 ҳафта (36 соат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирув малакавий иши ҳимояси ва якуний имтиҳон — 1 ҳафта (36 соат) этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсини тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсини ўзлаштирган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мазкур Давлат талабларига 1-иловада келтирилган намунадаги диплом берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш иккинчи олий таълим ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ўқув режаси ва дастурларидан келиб чиққан ҳолда, агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратининг ўсишини таъминлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ишдан ажралган ҳолда, ўқув жараёни давомийлиги тўрт ҳафтани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) — 3 ҳафта (96 соат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ўрганиш амалиёти — 1 ҳафта (36 соат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний имтиҳон — 2 кун (12 соат) этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курсининг малака ошириш муддатлари, ўқув режаси ва дастурлари буюртмачи билан келишилган ҳолда, Марказ директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курсининг ўқув юкламаси буюртмачи билан келишилган ҳолда, Марказ директори томонидан тасдиқланадиган ўқув режаси асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш буюртмачи билан келишилган дастур бўйича амалга оширилади ва қуйидаги мақсадларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларини аниқ мавзу бўйича касбий билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида ривожланган хорижий давлатларнинг соҳадаги ютуқлари ва юзага келган муаммоларни тезкор бартараф этиш доирасида қўллаётган инновацион усулларнинг мазмун-моҳиятини англаш кўникмасини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курсидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Давлат талабларига 2-иловада келтирилган намунадаги сертификат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш таълимнинг илм-фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, таълим турлари бўйича ҳамда раҳбарлик малакаси ва кўникмасини амалий жиҳатдан узлуксиз такомиллаштириб боришни таъминлаш, агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларини соҳадаги янги ютуқлар билан таништириш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш тингловчиларнинг давлат ва нодавлат ташкилотларида назарий ва амалий билимлари, малака ҳамда кўникмаларини чуқурлаштиришга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини оширишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар Марказ томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, йирик қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ҳамда бошқа манфаатдор буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда, хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида ҳамда ихтисослашган бошқа муассасаларда ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар соҳадаги янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳамда чуқурлаштиришга бўлган эҳтиёж даражасини, ҳажми ва мазмунини қамраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга, малака ошириш эса касбий билим ва кўникмаларни чуқурлаштиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг сифати тингловчиларнинг билими ва амалий маҳорати Давлат талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курслари ўқув режаларига мувофиқ белгиланган фанлардан давлат имтиҳонларини топшириш ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курслари ўқув режаларига мувофиқ белгиланган фанлардан якуний назорат топшириш билан якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан тасдиқланган иш режаси асосида ўқув жараёни даврида амалга ошириладиган ички назорат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг фанлар бўйича битирув малака иши ҳимояси ва аттестацияси бўйича якуний назорат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органи, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мазкур талабларни бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агросаноат мажмуи учун мутахассис ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида Раҳбар ва мутахассис кадрларнинг қайта тайёрлаш курсларини якунлагани ҳақида диплом тавсифи
ДИПЛОМ

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишМарказининг қайта тайёрлаш курсларини якунлаганлиги тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QТ ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби
Oʼzbekiston Respublikasi
Qayta tayyorlash haqida
DIPLOM QT № 0000000

________________________________________________________________________________________________

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ________ _____________________ dan

20____yil ________ _____________________ gacha

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида
(Qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi)

________________________________________________________________________________ soatga moʼljallangan

________________________________________________________________________________________________ (Qayta tayyorlash kursining nomi)

qayta tayyorlаsh kursida taʼlim olib, ____________________________________________________________________ _______________________________________________________________ mavzusida bitiruvishini Davlat attestatsiya komissiyasida ______________________ bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

Muhr oʼrni

Davlat attestatsiya komissiyasi raisi

____________________

__________________________________________

(imzo)

(F.I.О.)

Taʼlim muassasasi rahbari

____________________

__________________________________________

(imzo)

(F.I.О.)

Shahar _______________________________

Sana _____________

Qayd raqami ________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агросаноат мажмуи учун мутахассис ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида Раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малака ошириш курслариниякунлагани ҳақида сертификат тавсифи
СЕРТИФИКАТ

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишМарказининг Малака ошириш курсларини якунлаганлиги тўғрисидаги сертификати А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI» «Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби
Oʼzbekiston Respublikasi
Malaka oshirish haqida
SERTIFIKAT MO № 0000000

________________________________________________________________________________________________

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ________ _____________________ dan

20____yil ________ _____________________ gacha

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида
(Malaka oshirish taʼlim muassasasining nomi)

jami ______________ soatli _____________________________________________________boʼyicha malakasini oshirdi.

(malaka oshirish kursining nomi)

Muhr oʼrni

Taʼlim muassasasi rahbari

____________________

__________________________________________

(imzo)

(F.I.О.)

Shahar _______________________________

Sana ____________

Qayd raqami _________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчилар — агросаноат мажмуи таркибидаги вазирлик ва идоралар томонидан «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тавсия этилиб, танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш — халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш курси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш — халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратининг ўсишини таъминлашдан иборат ўқув курси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов комиссияси — танлов комиссияси таркиби агросаноат мажмуи таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг тавсияси асосида университет ректори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчиларнинг ўқиш даврида асосий иш жойи ва ойлик иш ҳақи миқдори сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент давлат аграр университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ҳузуридаги «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчилар олий маълумотли ҳамда агросаноат мажмуининг соҳа ва тармоқларида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган ходимлар таркибидан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўқув дастурларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда, «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш Университетнинг илмий кенгаши қарори билан белгиланади ва тегишли ўқув йили учун тингловчилар Университетнинг танлов комиссияси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Университет ректори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш манфаатдор вазирлик ва бошқа ташкилотлар (буюртмачилар) билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Манфаатдор вазирлик ва бошқа ташкилотларнинг тегишли ёзма мурожаатлари асосида «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурлари доирасида ўқиш учун тавсия этилган номзодлар Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумоти тўғрисида диплом нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойидан тавсифнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,5 x 4,5 ҳажмдаги фотосурат (6 дона);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат дафтарчасидан нусха (электрон база орқали);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодлар Танлов комиссияси томонидан суҳбат ўтказиш орқали танлаб олинади. Бунда номзодларнинг мутахассислиги бўйича назарий ва амалий билими, бошқарув кўникмалари, мантиқий, таҳлилий ва креатив фикрлашга эга эканлигига, шунингдек, уларнинг етакчилик сифатларига алоҳида эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш бўйича «Замонавий менежмент, бошқарув психологияси ва етакчилик», «Мутахассислик» ва «Амалий инглиз тили» фанларидан ўтказиладиган суҳбат тартиби ҳамда уларнинг натижаларини баҳолаш мезонлари Университетнинг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодлар билан ўтказиладиган суҳбат натижалари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Бунда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизидан юқори натижага эга бўлган номзодлар танловдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар Танлов комиссияси томонидан «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тингловчилари сафига тавсия қилинади ҳамда Университет ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг касбий билим ва қобилиятларига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда, сайёр ўқув-амалий семинарларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларда иш фаолиятини режалаштириш ва иш режалари («йўл харита»)ни сифатли бажариш бўйича кўникмаларни шакллантириш учун доимий равишда интерфаол машғулотлар ва маҳорат дарсларини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларда маҳаллий бошқарув ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли бажариш бўйича кўникмаларни шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда даврий равишда ўқув-амалий семинарларни ўтказиш жараёнида аниқланган муаммо ва таклифлар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
« Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этадиган вазирлик ва идоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3.

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

6.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси

7.

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси

9.

«Ўзагросервис» акциядорлик жамияти

10.

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти

11.

«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти

12.

«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти

13.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси

14.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

15.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

16.

«Паррандасаноат» уюшмаси

17.

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

18.

«Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси

19.

«Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси

20.

«Картошка етиштирувчилар» уюшмаси

21.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 09/20/172/0342-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон,27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)