18.03.2020 йилдаги ПҚ-4643-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.03.2020 йилдаги ПҚ-4643-сон
Date of entry into force
19.03.2020
Ҳужжат 19.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, соҳага бозор механизмларини кенг жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) лавозимининг жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишни ташкил этиш ва таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш, унга замонавий менежмент механизмларини жорий этиш, соҳани рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага алоқадор вазирлик ва идораларни кластерлар, кооперациялар ва фермер хўжаликларига ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари, уруғ ва навларни тўғри танлаш, зараркунандаларга қарши курашиш, маҳсулотни бозорини топиш бўйича замонавий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасига бозор механизмларини кенг жорий этиш, пахта ва ғаллачиликда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиб, соҳага хусусий секторни тўлиқ олиб кириш, кластерлар, кооперациялар ва фермерликни ривожлантириш, соҳада давлат иштирокини камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг лаборатория текшируви ва сертификатлаш тизимини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш, савдо инфратузилмаси ва агрологистика марказларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликлари, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқларини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини ҳамда соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан аграр ва озиқ-овқат соҳасига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги тармоқларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишига, янги иш ўринларининг яратилишига кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълим ва маслаҳат хизматларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, уруғчилик ва наслчилик мактабларини яратиш, илғор инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги лавозимлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосарига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг бир нафар ўринбосари ва вилоятлар бошқармаларининг бир нафардан алоҳида масъул ходимлари Бош вазир ўринбосарига қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратишда кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) янги киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Бош вазир ўринбосарига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари — Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимлари тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига ажратилиб, улардан фойдаланишдан тежаладиган маблағларни қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратлардан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколати берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги самарадорлигини ошириш, уларнинг ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш мақсадида космосуратлар билан ишлаш, уларни дешифровка қилиш ва Миллий геоахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар базасини Миллий геоахборот тизими билан интеграция қилсин ҳамда ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учувчисиз учиш аппаратларини бошқарувчи сертификатланган пилотларни 2020 йил якунига қадар 100 нафарга, 2021 йил якунига қадар 200 нафарга етказиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учувчисиз учиш аппаратлари ҳар бир туман ва шаҳарда ишлатилишини инобатга олган ҳолда, уларнинг самарадорлигини оширувчи дастурий таъминотларни жорий этиш, шунингдек, учиш харажатларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэрофотосурат олишга мўлжалланган ресурстежамкор самолётни ҳамда уни жиҳозловчи лазерли мультиспектрал камерани, истисно тариқасида, тендер савдоларисиз, ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги маълумотлар базасидаги сунъий йўлдош орқали ерни масофадан зондлаш суратларидан беғараз фойдаланиш ва ўзаро ахборот алмашувини телекоммуникация тармоқлари орқали амалга оширишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги бир ҳафта муддатда тегишинча Бош прокурор ва ички ишлар вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларига бириктирилган ўринбосарларига керакли таркибий тузилмаларнинг ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ресурстежовчи илғор технологияларни кенг жорий этишга оид «Маҳалла», «Ўзбекистон 24», «Ёшлар» ва маҳаллий телеканалларда махсус кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда мунтазам намойиш этиб бориш юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бош вазир ўринбосари (Барноев) ўзига юклатилган вазифаларни муддатида ва сифатли бажарилишига, соҳадаги ислоҳотларнинг натижадорлигига шахсан масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 18 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4643-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 07/20/4643/0332-сон)