Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.09.1996 йилдаги 341-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.1996 йилдаги 341-сон
Date of entry into force
30.09.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗАВТОЙЎЛ» ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ТОМОНИДАН ШАҲАРЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШГА ДОИР БАЖАРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН 1996 ЙИЛДА СОЛИҚ ОЛИШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» давлат концерни ташкилотларининг куч ва маблағларининг Тошкент шаҳри, бошқа вилоят марказлари кўчаларини қайта барпо этиш ва қуриш, шунингдек мактаблар, касалхоналарни ва ижтимоий соҳа бошқа объектларини ободонлаштириш ишларига жалб этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзавтойўл» давлат концерни ташкилотлари фойда ва қўшилган қиймат солиқлари бўйича боқимандалар суммасини, шу жумладан 1993 — 1995 йилларда Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига шаҳарлар кўчаларини, шунингдек ижтимоий мақсадлардаги объектларга бориладиган йўлларни қуриш, тузатиш ва ободонлаштиришга доир бажарилган ишлар ҳажмлари бўйича вужудга келган пеня ва жарималарни бюджетга тўлашдан озод қилинсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Амалдаги қонунчилик билан умумий фойдаланишдаги йўлларни қуриш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланишга доир ишлар учун фойда ҳамда қўшилган қиймат солиқларини тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзлар 1996 йилда «Ўзавтойўл» Давлат концерни ташкилотлари томонидан шаҳарлар кўчаларини, шунингдек ижтимоий мақсадлардаги объектларга бориладиган йўлларни қуриш, тузатиш ва ободонлаштириш борасида бажариладиган ишларга истисно тартибида татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 30 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
341-сон