1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, кичик саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини бериш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳқамасининг «Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 9 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши, шунингдек, уларнинг ҳудудларида тадбиркорлик субъектларини танлов асосида танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) — ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, аҳоли пункти ҳудудининг ёки аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг қонун ҳужжатлари билан муайян мақом берилган ҳамда ҳудуди доирасида хизмат кўрсатувчи инфратузилмага эга бўлган ишлаб чиқариш майдонлари жойлашадиган ва чегаралари аниқ белгиланган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат намунали таркибда ташкил этиладиган коллегиал орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарачи — инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси ва/ёки ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатга ижарага олган КСЗ иштирокчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дирекция — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан КСЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги ягона дирекция;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер фондининг аниқ чегараси, майдони, жойлашган жойи, ҳуқуқий режими ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларига эга қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция мажбуриятлари — инвестиция лойиҳасини амалга оширишда талабгор томонидан қабул қилинадиган, пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-техник коммуникациялар — КСЗ иштирокчиларини электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти, канализация, транспорт коммуникациялари ва бошқа хизмат турларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов — инвестиция лойиҳасини талабгорлар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали танлаб олиш тартиботи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги иш ўрни — КСЗ ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида янги ишчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузиш орқали КСЗ иштирокчиси томонидан ташкил этиладиган (жорий этиладиган) иш ўрни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли вакил — талабгорнинг ёзма ишончномасига асосан танловда иштирок этиш учун ваколат берилган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — тадбиркорлик субъекти — таклиф этилган шартлар асосида танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари — аҳоли пунктининг бош режаси ёки муайян чегараларда кишлоқ ҳудудини (мавжуд бўлганда) белгиланган тартибда ташкил этишнинг архитектура-режалаштириш лойиҳаси асосида ишлаб чиқиладиган КСЗнинг бош режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш майдони — КСЗ ҳудудида жойлашган ва КСЗ иштирокчиларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки бўлган ишлаб чиқариш бино ва ишноотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгашнинг КСЗ фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича котиби — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчиси — Маъмурий кенгашнинг қарори асосида КСЗ иштирокчиси мақомини олган ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъекти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. КСЗни ташкил этиш ва бошқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. КСЗ фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудининг чегараларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг кейинчалик ўзгартирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудининг чегараларини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг КСЗни ташкил этиш ёки ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлари КСЗнинг кадастр ва ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш, КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришини ҳамда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ташкил қилиш учун КСЗ ҳудудида ер участкасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинмасдан бериш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш масаласини келишиш учун Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудларининг чегараларини ўзгартириш заруратини асослайдиган таҳлилий маълумот, шунингдек, асосли ҳисоб-китоблар билан бирга КСЗнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг чегаралари ва майдонлари (туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер) тўғрисидаги маълумот, шунингдек, негизида янги КСЗ ташкил этиш ёки ер участкаларини фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш режалаштирилаётган, муҳандислик-техник коммуникацияси мавжуд бўлган ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларининг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш таклиф этилаётган ҳудуднинг муҳандислик-техник коммуникацияси ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлиги, шунингдек, инфратузилма объектларини қуриш бўйича асосли ҳисоб-китоблар ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган тахминий талаблар тўғрисида маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗнинг бош режаси лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этишнинг лойиҳаси асосида Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади, аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаси мавжуд бўлмаган тақдирда, КСЗнинг бош режаси Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган дирекциялар томонидан бошқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Дирекциялар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тузилмага асосан давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган уставлар асосида фаолият юритади ёки хусусий бошқарув ташкилотлари томонидан ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция ўзига бириктирилган мулкларга нисбатан эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ КСЗ учун ажратилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция тугатилган дирекцияларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва аввал тузилган шартномаларининг ижроси бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгашнинг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар Дирекциялар фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган штатлар жадвали ва харажатлар сметаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчиларига кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар, шу жумладан, ҳудудни сақлаш ва қўриқлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини КСЗ иштирокчиларига ижарага беришдан тушадиган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекциялар фаолияти КСЗ ташкил қилинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан таъминланади ва кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗда ташкилий-бошқарув фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчилари билан Маъмурий кенгашнинг қарорларига, шунингдек, КСЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида битимлар, ишлаб чиқариш майдонлари ёки ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш (балансда сақловчи номидан) шартномаларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва КСЗ иштирокчилари рўйхатини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги битимлар ва узоқ муддатли ижара шартномаларига асосан КСЗ иштирокчилари томонидан ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажариши бўйича мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчиларига кейинчалик ижарага бериш, шу жумладан, сотиш учун ишлаб чиқариш иншоотлари ва маъмурий биноларни қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирочиларига зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчиларига ишлаб чиқариш, молия, маркетинг, ҳуқуқий, ташқи иқтисодий ва бошқа масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчилари ва бошқа хўжалик субъектлари ўртасида кооперацияни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчилари битимлар ва шартномалар шартларини бузган, шунингдек, ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажармаган ҳолларда, битимларни ва ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага олиш шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш масалаларини Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқиш ташаббусини билдириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда КСЗда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, хизматларни етказиб берувчилар маблағлари ҳисобидан КСЗнинг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-техник коммуникациялар қурилиши ва модернизация қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. КСЗ иштирокчиларини танлаб олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳалари Маъмурий кенгаш томонидан бўш майдонлар, бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда, икки ойда камида бир марта ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидагилар инвестиция лойиҳаларини КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган тармоқ хусусиятига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги иш ўринларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган инвестицияларни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий этиш асосида импорт ўрнини босадиган ва (ёки) экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар турлари, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Маъмурий кенгаш ҳудуд иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, ҳудудларнинг мавжуд минерал хом ашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурслари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, экологик шароитлари ва инфратузилмасини инобатга олган ҳолда, ҳар бир КСЗнинг тармоқ ихтисослашувини белгилашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Дирекция Маъмурий кенгашнинг қарори асосида КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун уларни танлаб олиш бўйича танлов ўтказишнинг барча ташкилий масалаларини ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш учун Дирекция:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгашнинг қарорига мувофиқ танловни олдиндан эълон қилади ва ўтказишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда қатнашиш учун талабгорларнинг муҳрланган буюртманомаларини олинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар белгиланган тартибда очилишига қадар уларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш томонидан унга юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Дирекция танловни ўтказишда инвестиция буюртманомалари солинган конвертлар очиладиган санадан ўттиз кун аввал маҳаллий босма нашрларда, Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилинишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция буюртманомаларини қабул қилиш танлов ўтказилишига уч иш куни қолганда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция ишчи органга инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказиш билан боғлиқ барча зарур материалларнинг тақдим этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗнинг тармоқ ихтисослашуви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловга қўйилган ер участкалари ва ишлаб чиқариш майдонларининг номи, сони, тавсифи, улар жойлашган жой, ўтказилган ва уланган муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманомаларни қабул қилишнинг (куни ва соати кўрсатилган ҳолда) охирги муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи органнинг номи ва почта манзили, боғланиш учун телефон рақами, телефакси, электрон почта манзили ва қўшимча маълумот олиш мумкин бўлган бошқа реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туташ ер участкалари тўғрисида уларнинг қўриқланадиган зоналари (мавжуд бўлса) ҳажмлари кўрсатилган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция буюртманомалари солинган конвертларни тақдим этиш тартиби ва шакли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловда иштирок этиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили бевосита келиб ёки почта (хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали дирекцияга КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган ва қуйидагилар илова қилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) икки нусхада, муҳрланган конвертларда танлов ҳақидаги эълонда кўрсатилган муддатларда тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танлов тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг танловда қатнашиш бўйича келган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Танловга қатнашиш рад этилишига бошқа асослар бўйича йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинмаган буюртманомалар бир иш куни мобайнида рад жавоби белгиси қўйилиб, талабгорга ёки унинг вакилига тилхат орқали қайтариб (тақдим этилади) берилади ёхуд кўрсатилган ҳужжатлар почта (олгани ҳақидаги хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Дирекцияга тақдим этилган ва таклиф этиладиган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсни ташкил этиш ёки унинг таъсисчилари, уларнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси ва шундай инвестиция лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш санасини кўрсатган ҳолда амалга ошириш жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатган ҳолда яратиладиган янги иш ўринлари сони (бандлик маркази томонидан йўналтирилган коллеж битирувчилари ва бошқа шахслар, хорижий мутахассислар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари ва ҳажмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тахминий қиймати ва сотиш бозорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларининг маркетинг тадқиқотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи қисмларни алоҳида кўрсатган ҳолда, хом ашё базасининг мавжудлиги ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида материаллар ва хом ашё билан таъминланишини кафолатловчи имкониятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) зарур миқдорлари ва параметрлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларнинг турлари ва миқдорларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқариш ташламаларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни самарали жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкасининг (ишлаб чиқариш майдонининг) тахминий ҳажмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар рўйхати билан биргаликда (экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланаётган технологик ускуналар тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестицияларнинг режалаштирилаётган миқдорлари, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинган тақдирда, мажбуриятнинг режалаштирилаётган гаров таъминоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эҳтимоли мавжуд таваккалчиликлар таҳлили.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Талабгорлар томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари солинган конвертларнинг биринчи нусхалари Маъмурий кенгаш йиғилишида очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари ишчи органда сақланади ва инвестиция лойиҳалар мазмуни бўйича мунозарали ҳолатлар вужудга келганда очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 21 ва 23-бандлари талабларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялар манбалари (ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг молиявий барқарорлиги, техник ва технологик базасининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик ускуналар параметрларининг замонавий технологик талабларга мослиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26.Танловни ўтказиш давомида Маъмурий кенгаш тақдим этилган инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқади ва қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш ва тадбиркорлик субъектига шартнома асосида умумий майдонини кўрсатиб, ер участкаси ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларини ажратган ҳолда, КСЗ иштирокчиси мақомини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан талабгорнинг ишончсиз маълумотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, бундай инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиш тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Яратиладиган янги иш ўринлари сони, рақобатбардош, харидоргир, экспортга йўналтирилган ва (ёки) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик изчил занжирини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда энг жозибадор инвестиция буюртманомаси энг яхши инвестиция лойиҳаси деб тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Агар ўтказилган танлов натижалари бўйича талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса ёки битта инвестиция буюртманомаси келиб тушса, шунингдек, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, танлов ўтмаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш томонидан такрорий танлов ўтказиш санаси белгиланади ва бу ҳақда ягона буюртманомани берган иштирокчи хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Такрорий танлов ўтказиш санаси эълон қилинган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Агар такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудида жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда овозлар тенг бўлганда, Маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Маъмурий кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимни (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим деб аталади) тузиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Маъмурий кенгашнинг қарори танловнинг барча иштирокчилари, уларнинг таклифлари мазмуни ва инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган ҳолда, танлов ўтказилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси мажлисда қатнашган унинг барча аъзолари ва мажлис котиби томонидан имзоланиб, Маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва шу куннинг ўзида ишчи орган томонидан Маъмурий кенгаш аъзоларига, дирекцияга, КСЗ иштирокчисига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек, манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ишчи органда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Дирекция танлов натижалари тўғрисида маълумотларни Маъмурий кенгашнинг баённомаси расмийлаштирилган куннинг ўзида танлов тўғрисидаги эълон аввал нашр қилинган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг яқин сонларида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Маъмурий кенгаш, ишчи орган ва дирекция талабгор томонидан тақдим этилган махфий маълумотларни ошкор қилгани учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш бўйича ўтказиладиган танловнинг ошкоралигини таъминлашга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. КСЗ иштирокчиларини жойлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Маъмурий кенгашнинг баённомаси қабул қилинганидан бошлаб уч иш куни мобайнида дирекция ва танлов ғолиби ўртасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қуйидагиларни назарда тутадиган битим тузилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг ҳажмлари, турлари ва жадвали, шу жумладан, янги иш ўринларини яратиш бўйича мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимни бекор қилиш шартлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томонларнинг ихтиёрига кўра, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам акс эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим томонлар имзолаган санадан бошлаб кучга киради ва КСЗ фаолият юритишининг бутун даврида амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. КСЗда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Дирекция инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини КСЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ иштирокчиси гувоҳномасини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Танлов натижалари бўйича танлаб олинган инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини ажратиш ҳақида алоҳида қарори қабул қилинмасдан, Маъмурий кенгашнинг баённомаси шаклида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги баённомаси имзолангандан сўнг уч кун мобайнида КСЗ дирекцияси ва танлов ғолиби — КСЗ иштирокчиси ўртасида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ ҳудудида жойлашган ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг дирекция «бир дарча» тамойили бўйича қуйидагилар амалга оширилишини таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) қурилиш ва кадастр органлари билан биргаликда — ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатация ташкилотлари билан биргаликда — КСЗ иштирокчиси томонидан тақдим этиладиган эҳтиёжларга мувофиқ муҳандислик-техник коммуникацияларга уланишнинг техник шартларини тайёрлаш (Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисида баённомаси қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларни қуриш лойиҳаси бўйича давлат экспертизаси хулосасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва олишда амалий ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва шаҳар қурилиш органи билан биргаликда — архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш (техник шартларни олгандан сўнг бир ҳафта муддатда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг назоратини белгиланган тартибда таъминлаш учун қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар билан шартнома тузишда ёрдам бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасининг чегараларини натурада белгилаш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича ишлар қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда КСЗ иштирокчиси томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ваколатли орган КСЗ ҳудудида қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишда, фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани мажбурий тартибда Дирекция билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танлов предмети ҳисобланса, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилгандан сўнг уч кун мобайнида дирекция ва танлов ғолиби ўртасида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича КСЗ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узоқ муддатли ижара шартномасида, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиқиб, тегишли коэффициентларни қўлламаган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасининг муддати тугаганидан сўнг КСЗ иштирокчилари аввал тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарган бўлса, шартнома муддатини белгиланган тартибда узайтириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. КСЗ иштирокчиларининг мажбуриятларни қабул қилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Маъмурий кенгашнинг дирекция хулосаси асосида тегишли қарорининг қабул қилиниши КСЗ иштирокчилари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча ижтимоий ва инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда киритилган инвестициялар миқдори КСЗ иштирокчисининг маблағлари ҳисобидан мустақил баҳолаш ташкилотларини жалб этиш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. КСЗ иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳаси КСЗ ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида уни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, объектдан ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланиш шартномани бир томонлама бекор қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Агар КСЗ иштирокчиси томонидан объектив сабабларга кўра инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган муддатда амалга ошириш таъминланмаса ёхуд олти ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаса, Маъмурий кенгаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаган ҳолда, унга қўшимча муддат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёхуд у билан шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. КСЗ ҳудудларида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. КСЗ ҳудудида ер участкалари 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара шартномасининг барча шартларини бажарган ижарачи ер участкаси узоқ муддатли ижарасининг муддатини узайтиришда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олган ижарачи ер участкасини сақлаш мажбуриятларини бажарганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ер участкасида бино, қурилмалар ва иншоотларни қуриш ёки бузишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарачига ижарага берилган ер участкасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзи томонидан қурилган бинолар ва иншоотларга улар фойдаланишга топширилгани тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг бир ой муддатда эгалик ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарачи ўзининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини фақат қонунчилик ҳужжатларида ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолатлардагина ижарага берувчининг розилигисиз гаровга бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчиси томонидан ижарага олинган ер участкасида барпо этилган бино ва (ёки) иншоотлар гаров бўйича қарзларни қоплаш билан боғлиқ ҳолда сотилганда, ҳадя қилинганда, алмаштирилганда ёки йўқотилганда, ушбу бинолар ва (ёки) иншоотлар Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан КСЗ иштирокчиси мақомини олган янги мулкдорга ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда КСЗ иштирокчиси мақомини янги олган шахс билан белгиланган тартибда КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим ва ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. КСЗ ҳудудида жойлашган ер участкаси Маъмурий кенгашнинг ер участкасини узоқ муддатли фойдаланишга ажратиш тўғрисидаги баённомаси асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим тузилганидан сўнг уч кун муддатда узоқ муддатли ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Дирекция ва КСЗ иштирокчиси ер участкасини ажратиш тўғрисидаги Маъмурий кенгашнинг баённомаси тасдиқлангандан сўнг уч кун муддатда ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг уч иш куни мобайнида Маъмурий кенгашнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги баённомаси ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг филиалига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Давлат ер тузиш корхонасининг филиали туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда Маъмурий кенгашнинг баённомаси олингандан сўнг икки иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини натурада белгилайди, ер участкасининг чегараларини натура шаклида ижарачига кўрсатади ҳамда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ер тузиш давлат корхонаси филиалининг ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш, ер участкасининг режасини тузиш, ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ва кўрсатиш бўйича бажарган ишларининг қиймати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлар қиймати КСЗ иштирокчиси томонидан шартнома асосида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ер участкасининг ижара тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғини тўлаш муддатларида ва ставкалари бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасининг ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдори мазкур ер участкасига қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғи миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ижарачи лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ қурилиш ва бошқа тадбирларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш лойиҳасисиз барпо этилган бино ёки иншоотларга эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Узоқ муддатли ижара шартномасига риоя қилинмаган тақдирда, ижарага берувчи уни бекор қилиш учун ташаббус кўрсатишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. КСЗ иштирокчисидан ер участкаси узоқ муддатли ижара шартномаси бекор бўлганда ёки Маъмурий кенгашнинг КСЗ иштирокчиси мақомини бекор қилиш ҳақидаги қарори асосида ёхуд суд тартибида олиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни боғлаш белгиланган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан Маъмурий кенгашнинг ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги баённомаси, қурилиш ташкилоти томонидан бериладиган лойиҳалаш топшириқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан бериладиган архитектура-режалаштириш топшириқлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ худудида ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бинолар ва иншоотларга (уларнинг қисмига) эгалик ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларга берилган бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан, аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда хусусийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг хусусийлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. КСЗ иштирокчиси томонидан бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашга йўналтирилган маблағлар ваколатли органнинг хулосаси асосида уларни хусусийлаштиришда инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. КСЗ ҳудудидаги бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг — реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг — тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини берган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. КСЗ ҳудудидаги бино ва иншоотлар ушбу Низом талабларини инобатга олган ҳолда, давлат тасарруфидаги объектларни хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудидаги кўчмас мулкларга эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни хусусийлаштириш масалалари ушбу Низом талабларини бажариш шарти билан Маъмурий кенгашнинг тегишли қарори асосида белгиланган тартибда илгари сурилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. КСЗ иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. КСЗ иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли ижара шартномалари доирасида ажратилган ер участкалари ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш фаолиятининг бошланиши кечикишига объектив сабаблар мавжуд бўлганда, Маъмурий кенгашнинг қарори асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатини узайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. КСЗ иштирокчилари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари ва Маъмурий кенгашнинг талабларига, шу жумладан, КСЗ ихтисослашуви бўйича тегишли талабларга риоя этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бошланиши билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимда назарда тутилган ва ижтимоий суғурта бадаллари тўлаётган ходимларнинг ҳақиқий сони тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган миқдорда янги иш ўринлари яратиш ва ходимларни қўшимча ёллашни таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини бажаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни бошлашга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. КСЗ иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. КСЗ иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш белгиланган тартибда дирекция ёки ишчи органнинг асослантирилган таклифларига кўра Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарор КСЗ иштирокчисининг уни ушбу мақомдан маҳрум қилиш ҳақида берган аризасига асосан ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ у тугатилган ҳолларда Маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ иштирокчиси мақомини олиш, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган баҳс ва келишмовчиликлар Маъмурий кенгашнинг қарори асосида дирекциянинг аризаси бўйича суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция Маъмурий кенгашнинг қарори қабул қилингандан сўнг ёки КСЗ иштирокчисини ушбу мақомдан маҳрум қилиш тўғрисида суд қарори кучга кирган куннинг ўзида КСЗ иштирокчилари реестрига КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилингани ҳақидаги ёзувни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. КСЗ фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Маъмурий кенгаш раиси, унинг аъзолари ва ишчи органи, дирекция директори ва ходимлари, КСЗ иштирокчилари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда вужудга келадиган низо ва мунозаралар суд тартибида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик саноат зонасини бошқариш дирекциясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор
Ташкилий масалалар, мониторинг ва таҳлил сектори
1
Бош бухгалтер
1
Шартномаларни рўйхатга
олиш сектори
(юрисконсульт)
1
Инвесторлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис
1
Инфратузилма билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис
1
Ҳар бир кичик саноат зонасига бириктирилган бир нафардан масъул ходимлар (заруратга кўра)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ҳар бир кичик саноат зонасига бириктириладиган масъул ходимларнинг сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг Маъмурий кенгашлари томонидан ҳудуддаги кичик саноат зоналари сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони тасдиқланган меъёрлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик зоналарни бошқариш бўйича ягона дирекциянинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида бошқаришнинг ўзига хос тартибини киритиш бўйича хуқуқий тажриба тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига мувофиқ эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«_________________________________» КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ҲУДУДИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА НАМУНАВИЙ БИТИМ
«_________________________________ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ДИРЕКЦИЯСИ» ДАВЛАТ МУАССАСАСИ
ва «________________________________» ўртасида (кичик саноат зонаси иштирокчиси)
20____ йил «____» _____________даги __________-сон
Кейинги ўринларда «___________» КСЗ дирекцияси деб номланадиган ва .................... асосида ҳаракат қиладиган «___________» кичик саноат зонаси дирекцияси» ДМ бир томондан ҳамда кейинги ўринларда КСЗ иштирокчиси деб номланадиган ............... ва ……………. асосида ҳаракат қиладиган, биргаликда Томонлар деб номланувчилар мазкур Битимни қуйидагилар ҳақида тузди:
1-МОДДА ТУШУНЧАЛАР ВА ИЗОҲЛАР
Инвестиция лойиҳаси — «___________» КСЗ ҳудудида инвестиция объектини қуриш (ташкил этиш) бўйича ўз капитали ва (ёки) турли манбалардан жалб қилинадиган (тўғридан-тўғри инвестициялар) капиталдан фойдаланган ҳолда лойиҳаолди, тайёргарлик, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ишлари, хом ашё ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ва кейинчалик фойдаланиш мақсадида инвестиция объектини олдиндан белгиланган вақт давомида ишга тушириш шаклидаги ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуи.
2-МОДДА БИТИМ ПРЕДМЕТИ
2.1. Иқтисодий имконият, техник ва касбий кўникмаларга эга бўлган КСЗ иштирокчиси КСЗ ҳудудида __________ ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мажбуриятини олади. 2.2. Инвестиция лойиҳаси тўғридан-тўғри инвестициялар, таъсисчиларнинг ўз маблағлари ёки КСЗ иштирокчисининг жавобгарлиги остида жалб этиладиган кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади. 2.3. Инвестиция лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилади. Инвестицияларнинг умумий миқдори ______йил давомида (инвестиция киритиш жадвалига мувофиқ) ________ сўмни ташкил этади.
3-МОДДА «____________________» КСЗ ДИРЕКЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Ушбу битимга мувофиқ «________________» КСЗ Дирекцияси унга берилган ваколатлари доирасида қуйидаги мажбуриятларни қабул қилади: 3.1.1. Инвестиция лойиҳасининг Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадвалига мувофиқ ўз вақтида амалга оширилиши мониторингини олиб бориш; 3.1.2. КСЗ иштирокчиси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг «________________» КСЗ иштирокчилари реестрига тегишли маълумотларни киритиш ва унга «________________» КСЗ иштирокчиси гувоҳномасини бериш; 3.1.3. Инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва фаолият кўрсатиши учун зарур инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштиришга доир масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш. 3.2. «________________» КСЗ қуйидаги ҳуқуқларга эга: 3.2.1. КСЗ иштирокчисидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ва КСЗ иштирокчисининг ушбу битим бўйича қабул қилган мажбуриятларини бажариши ҳақидаги ҳисоботларни олиш; 3.2.3. «________________» КСЗ ҳудудида жойлашган давлат тасарруфидаги кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқариш; 3.2.4. КСЗ иштирокчиси Битим бўйича мажбуриятларини жиддий бузган ҳолатларда, шу жумладан ўз вақтида инвестиция киритиш, инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилмаслик масалаларида Маъмурий кенгашга «________________» КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳақида таклифлар киритиш.
4-МОДДА КСЗ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Ушбу Битимга мувофиқ КСЗ иштирокчиси қуйидаги мажбуриятларни қабул қилади: 4.1.1. _____ йил давомида ______________сўм миқдордаги (ёки млн. АҚШ доллари экв.) инвестицияни иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасини тармоқ жадвалига асосан амалга оширишда тўлиқ миқдорда киритиш; 4.1.2. Иловага мувофиқ тармоқ жадвалига асосан ишлаб чиқариш объектининг қурилишини ёки капитал таъмирланишини бошлаш ва тугатиш; 4.1.3. Ишлаб чиқаришнинг ўртача йиллик ҳажмини инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасига мувофиқ экспорт қилиш ва ички бозорга етказиб бериш; 4.1.4. Қурилиш-монтаж ишлари, ускуналарни ўрнатиш ва хўжалик фаолиятини амалга оширишда тегишли меъёрлар ва қоидалар, шу жумладан экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш; 4.1.5. Стандартларга мувофиқ бўлган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини бошқариш тизими жорий этилишини таъминлаш; 4.1.6. Меҳнат шароитини ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари яратиш; 4.1.7. Ҳар чоракда «________________» КСЗ Дирекциясига инвестиция лойиҳасининг бажарилишини (шу жумладан, инвестициялар ҳажми, ишлаб чиқаришни ишга тушириш муддати, экспорт, янги иш ўринлари) ҳақида тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатда ҳисоботлар тақдим этиш;
5-МОДДА ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Ушбу Битим бўйича томонлар ўз мажбуриятларини бажармаганда ва/ёки тегишли даражада бажармаса, Битим шартларига мувофиқ жавобгар бўлади. Битимда белгиланмаган ҳолларда эса томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Иштирокчи ўзи қабул қилган мажбуриятларни бажармаса, ушбу Битимга мувофиқ Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан «________________» КСЗ иштирокчиси мақомидан маърум этилиб, белгиланган барча имтиёз ва афзалликлар, шу жумладан узоқ муддатли ижара шартномаси тегишли равишда тугатилади. 5.2. КСЗ иштирокчиси «________________» КСЗ дирекциясининг мажбуриятлари учун жавобгар эмас, шунингдек, «________________» КСЗ Дирекцияси ҳам КСЗ иштирокчисининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмасдир.
6-МОДДА БИТИМНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ
6.1. Томонларнинг ўзаро келишувига биноан Битимга Маъмурий кенгашнинг тегишли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши лозим. 6.2. Битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: 6.2.1. Ажратиб берилган ҳудуддан мақсадли фойдаланилмаса ёки қурилиш-монтаж ишларини бошлаш белгиланган муддатларда таъминланмаса. 6.2.2. Битимда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаса; 6.2.3. Тадбиркорлик субъекти «________________» КСЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум этилса; 6.2.4. «________________» КСЗ фаолияти муддатидан олдин тугатилса; 6.2.5. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда. 6.3. Ушбу Битим бекор қилинганда, КСЗ иштирокчисига берилган барча имтиёз ва преференциялар ҳам тўхтатилади.
7-МОДДА ФОРС-МАЖОР
7.1. Томонлар ушбу Битим бўйича мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгарликдан қуйидаги ҳолатларда озод этилади: агар бу ҳолат бартараф этиб бўлмайдиган кучлар таъсири натижаси бўлганда, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган табиий офатлар (зилзила, сув тошқинлари ва бошқалар), ташқи объектив омиллар (эпидемиялар, Томонларнинг оқилона назорати остида бўлмаган бошқа ҳодисалар), ушбу ҳолатлар таъсири мавжуд бўлган вақтда, агар бу ҳолатлар тўғридан-тўғри ушбу Битимнинг бажарилишига таъсир этган бўлса. 7.2. Томонлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари вужудга келиш тўғрисида хабардор қилишга мажбур. Агар, бир Томон бошқа Томонни бундай ҳолат содир бўлиши ҳақида 30 кун муддатда ўз вақтида хабардор қилмаса, мазкур Томон кўрсатиб ўтилган ҳолатларни форс-мажор сифатида эътироф этиш ҳуқуқини йўқотади. Форс-мажор ҳолатлари содир бўлган ҳудуддаги ваколатли ташкилот томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлигига етарли далил бўлади. 7.3. Агар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар вужудга келтирган ҳолатлар бир йилдан зиёд давом этса, Томонлар ушбу Битимни, жарималар ва (ёки) бошқа тегишли маблағларни тўламасдан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томоннинг кўрган зиёнини камайтириш бўйича барча имконияти бўлган чораларни кўриб, давом эттиришдан бош тортиш ҳуқуқига эга. 7.4. Иккала Томон ҳам форс-мажор ҳолатлари оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўришга мажбур.
8-МОДДА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
8. Томонлар ушбу Битимнинг ижроси натижасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни ўзаро музокаралар ва маслаҳатлар йўли билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилади, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
9-МОДДА ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
9.1. Ушбу Битим шартлари ва Томонларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳар қандай маълумот махфий ҳисобланади ва ошкор қилинмайди. 9.2. Томонлар тўлов ва почта реквизитларидаги барча ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини зудлик билан хабардор қилишлари шарт. Эски манзил ва ҳисоб рақамлари бўйича, уларнинг ўзгариши тўғрисида хабардор бўлишдан олдин амалга оширилган ҳаракатлар мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади. 9.3. Ушбу Битим ҳар бир томон учун биттадан икки нусхада давлат (ёки рус) тилида тузилган. Ҳамма нусхалар тенг юридик кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда Томонлар тегишли равишда ўзбек (ёки рус) тилидаги матнга мурожаат этади.
10-МОДДА БИТИМНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
10.1. Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва «____________________» КСЗ фаолиятининг бутун даврида амал қилади. 10.2. Мазкур Битимдаги барча қоидалар Томонлар учун имзоланган санадан бошлаб мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишнинг НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
20__й. «___» _______________
________ - сон
___________________ ш.
Кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб номланадиган «______________» кичик саноат зонаси дирекцияси» ДМ бир томондан ______________ директори (ҳокими) номидан ва кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб номланувчи иккинчи томондан _________________ номидан мазкур шартномани Маъмурий кенгашнинг 20___ йил «__»___________ даги ___- сон мажлис Баёни қарорига асосан қуйидагилар тўғрисида тузди.
I. Шартнома предмети
1.1. Ижарага берувчи ер участкасини 20_____ йил «___» _________ дан _____ йилга узоқ муддатли ижарага беради, Ижарага олувчи эса _______ вилоятининг _______туманидаги (шаҳридаги) __________ КСЗда жойлашган ________ га. ер участкасини ижарага олади. Ер участкасининг чегаралари шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва илова қилинадиган харитада кўрсатилади. 1.2. Ер участкаси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун берилади ва қуйидаги мақсадда фойдаланилади:
(йиллик ижара тўлови тўлаш муддати ва миқдори кўрсатилади)
2.3. Ўз вақтида тўланмаган ижара тўлови учун қуйидаги миқдорда пеня ундирилади: _____________________________ _______________________________________________________________________________________________________
III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби
3.1. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 1.2.-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш шарт. 3.2. Ижара�а олувчи ички хўжалик объектларини қурида зиён ер участкалари Ижарага олувчининг маблағи ва кучлари ҳисобидан қайта ўз ҳолатига келтирилади. 3.3. Ер участкасини бериш ва фойдаланишнинг бошқа шартлари: _______________________________________________________________________________________________________
IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
4.1. Ижарага берувчи қуйидаги хуқуқларга эга: Ижарага олувчи шартнома шартларини бузган тақдирда, ушбу Шартномани ўзгартириш киритиш ёки бекор қилишни талаб қилиш; ер участкасини чеклашни белгилаш. Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари: 4.2. Ижарага берувчи: ер участкасини ушбу шартнома шартларида кўрсатилган ҳолатда ва белгиланган муддатда берилишини таъминлаш; ижарага берувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этишга мажбур. Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари: _______________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________
V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5.1. Ижарага олувчи: ер участкасида унинг мақсадли йўналиши ва инвестиция лойиҳасига мувофиқ хўжалик фаолиятини юритиш; ушбу Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда архитектура-режалаштириш топшириғи ва қурилиш лойиҳасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва бошқа қурилма ва иншоотларни қуриш; узоқ муддатли ижарага берилган ер участкасида ўз маблағлари ҳисобидан қурилган қурилма ва иншоотларга, ишлаб чиқарган маҳсулотларга ва уларни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш; белгиланган тартибда суғориш, дренаж, техник ва бошқа мелиорация ишларини бажаришга ҳақли. Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга. 5.2. Ижарага олувчи: ушбу Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш; маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда); ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш ва ўз фаолияти натижасида ушбу ҳудудда экологик ҳолат ёмонлашувига йўл қўймаслик; мавжуд ирригация тармоқлари ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш; ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; ижара тўловларини ўз вақтида тўлаш; бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари Ижарага олувчилари ва эгаларининг ҳуқуқларини бузмаслик; белгиланган ҳисобот шаклларини ўз вақтида тақдим этиб бориш; бошқа мулкдорлар, фойдаланувчилар, Ижарага олувчилар ва ер эгаларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш; архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан белгиланган тартибда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва уларни қурилиш органлари билан келишиш, шунингдек, объектни қуриш ва фойдаланишга топширишга рухсат олишга мажбур. Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
VI. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
6.1. Ушбу Шартнома томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, агар томонлар келишувга эришмаса, суд қарори бўйича бекор қилинади. 6.2. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин: ижарага берувчи тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий ночор ҳолатга келса; ер участкасининг ижара ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечса; ерлардан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилганда; ижарага олувчининг айби билан атроф-муҳитга зиён етказилганда; ижарага олувчи томонидан ер участкаси олингандан сўнг олти ой мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини бошланмаган тақдирда. Шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
VII. Томонларнинг жавобгарлиги
7.1. Агар томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаган ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузган тақдирда, иккинчи томон белгиланган тартибда ушбу Шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. 7.2. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай бузиш ҳолатлари шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди. 7.3. Ушбу шартномани бекор қилишга қарор қилган томон иккинчи томонни сабабларни асослаган ҳолда, шартнома муддатининг тахминий тугашидан бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.
VIII. Низоларни ҳал қилиш
8.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
IX. Шартноманинг махсус шартлари*
9.1. Ушбу бўлимда Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.
Х. Якунловчи қоидалар
10.1. Ушбу шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, улардан бир нусхаси Ижарага олувчига берилади, иккинчи нусхаси туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиалида сақланади. 10.2. Мазкур шартнома ер участкаси жойлашган ҳудуддаги Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага олишнинг НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
20___ й. _____________________
____________________________
(шартнома тузилиш манзили)
«Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» ДМ (кейинги ўринларда Ижарага берувчи деб аталади) Устав асосида иш юритувчи ___________________ директор номидан бир томондан ва иккинчи томондан, _____________________________ (хўжалик субъектининг номи) (кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб аталади) _______________________ директор номидан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузди:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га кичик саноат зоналари ҳудудида (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) жойлашган ________________________манзилдаги умумий майдони _____ кв. метр бўлган бинони, иншоотни (унинг қисмини) (кейинги ўринларда Объект деб аталади Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар хокими томонидан тасдиқланган (оширувчи коэффициентларни қўлламасдан) энг кам ставкаси бўйича ижарага беради, «Ижарага олувчи» эса ўз навбатида, «Объект»ни қабул қилиб олади ва «Ижарага берувчи»га мазкур ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақини тўлайди. 1.2. «Ижарага олувчи»га ушбу Шартномага 1-иловага мувофиқ ижара тўлови белгиланади. Ижара тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар хокимининг ҳар йилги ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисидаги қарорлари асосида ўзгаради ва календарь йилнинг охирида томонлар ўртасида йилнинг бошида қайта расмийлаштирилади. 1.3. «Ижарага олувчи» мазкур Шартномага асосан «Объект»дан фойдалангани учун 1-иловага мувофиқ ҳар ойнинг 10 кунига қадар 100 фоиз миқдорида «Ижарага берувчи»га ижара тўловини олдиндан тўлайди.
II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
2.1. Мазкур Шартнома ва унга илова барча оғзаки ва ёзма келишувларни, битимларни ва томонлар ўртасидаги қарорларни ва бошқа ҳужжатларни бекор қиладиган тўлиқ келишувни англатади. Шартномага илова унинг ажралмас қисми ҳисобланади ва бир хил юридик кучга эгадир. 2.2. Ижара шартномасининг барча қоида ва шартлари мажбурий тусга эга бўлиб, томонларга ва уларнинг ворисларига ёки томонлар ўртасидаги битимга мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. 2.3. «Ижарага берувчи» ва «Ижарага олувчи» бошқаларнинг ёзма розилигисиз ушбу Шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга беришга ҳақли эмас. 2.3.1. Ижара шартномасининг шартларини бузган ҳолда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бошқа шахсларга ўтказилишига йўл қўйилмайди, акс ҳолда мазкур ҳаракатлар ҳақиқий эмас деб топилади. Хусусан, «Ижарага олувчи» томонидан бинони ижарага (субижарага) беришга йўл қўйилмайди. «Ижарага олувчи»нинг шартнома қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги, «Ижарага берувчи» томонидан шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш учун асос бўлади. 2.3.2. Ижара шартномаси бўйича барча ҳуқуқларни ёки уларнинг бир қисмининг келишмасдан ва режалаштирилмасдан бошқа шахсга ўтказилиши, ҳуқуқларини бошқа шахсга бераётган томонни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлардан озод қилмайди, башарти мажбуриятлардан бу тарзда озод этиш иштирокчилар томонидан ёзма равишда тақдим қилинмаган бўлса. 2.4. Ижара шартномаси давлат тилида уч нусхада тузилади, ҳар бир нусха бир хил юридик кучга эга бўлиб, «Ижарага берувчи», «Ижарага олувчи», шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДКда сақланади. 2.5. Ижара шартномасини «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДКда давлат рўйхатидан ўтказиш учун барча харажатлар «Ижарага олувчи» томонидан амалга оширилади. 2.6. Ижара шартномаси бўйича томонлар ўртасида юзага келадиган низолар, келишмовчиликлар ёки эътирозлар ёхуд ижара шартномасини бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиш ва уни ҳақиқий эмас деб топиш томонларнинг келишиш имконияти бўлмаса, қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади. Томонлар суд органларига мурожаат қилишдан олдин, юзага келиш эҳтимоли бўлган келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал этиш учун мумкин бўлган барча чораларни қўллаш мажбуриятини олади. 2.7. Томонлар мазкур ижара шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган низоларга нисбатан қўлланиладиган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ҳуқуқни тан олади. 2.8. Ушбу шартнома амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар давр мобайнида барча мажбуриятларини бажармагунича амал қилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно). 2.9. Ушбу шартномага киритиладиган кейинги барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиб, томонлар имзолаган тақдирда ҳақиқий деб ҳисобланади, шунингдек, ушбу Шартноманинг 2.8-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилиши шарт. 2.10. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати томонлар келишуви асосида тартибга солинади ва белгиланган тартибда (барча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича битимни ижроси таъминлаш шарти билан) 5 йил муддатига узоқ муддатли ижарага берилади.
III. «ОБЪЕКТ»НИ ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ
3.1. «Объект» «Ижарага олувчи»га ушбу Шартномага 2-иловага мувофиқ баённомага асосан «Ижарага берувчи» иштирокида шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган вақтидан бошлаб 3 кун ичида топширилади. 3.2. Ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг «Ижарага олувчи» 3 кун муддат мобайнида «Объект»ни топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузиш орқали «Ижарага берувчи»га топширади. 3.3. Томонлар ўртасида «Объект»ни қабул қилиш ва қайтариш тўғрисидаги далолатномаси имзоланиб, тасдиқланган пайтдан бошлаб, «Объект» топширилган ва қайтарилган ҳисобланади.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. «Ижарага берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга: ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш; «Ижарага олувчи» томонидан ижарага олинган мулкдан фойдаланиш шартларига, учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига (сервитут, гаров ва бошқалар) риоя этилишини назорат қилиш; «Ижарага олувчи» «Объект»ни субижарага бермаганлигини назорат қилиш. 4.2. «Ижарага берувчи» қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: «Ижарага олувчи» томонидан ушбу шартномада белгиланган миқдорларда ва муддатларда ижара тўловлари тўланишини назорат қилади; ушбу ижара шартномасининг шартларига мувофиқ «Ижарага берувчи» томонидан «Объект»нинг «Ижарага олувчи»га топширилишини, ижара муддати тугагандан сўнг «Ижарага олувчи» томонидан «Объект» «Ижарага берувчи»га қайтарилишини ташкил этади. 4.3. «Ижарага олувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга: ижарага олинган «Объект»да ўз ҳисобидан капитал ва/ёки жорий таъмирлаш, «Ижарага берувчи» билан келишган ҳолда белгиланган тартибда реконструкция қилиш ва янги қурилишни амалга ошириш; шартномага мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини зарур даражада бажарганида, ижара шартномасини янги муддатга тузишда устувор ҳуқуққа эга бўлиш. 4.4. «Ижарага олувчи» қуйидаги мажбуриятларга эга: ижарага олинган «Объект»ни гаровга топширмаслик ва учинчи шахслар томонидан ундан бошқа мақсадларда фойдаланишига йўл қўймаслик; ижарага олинган «Объект»ни субижара шартларида топширмаслик; ушбу ижара тўғрисида шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорларда ижара тўловини амалга ошириш; ушбу Шартноманинг 4.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида «Ижарага берувчи»нинг масъул шахсларининг ижарага олинган ҳудудга ҳеч қандай тўсиқларсиз киришини таъминлаш; банк реквизитлари ва почта манзили, боғланиш учун рақамлар (шу жумладан, масъул шахсларнинг уяли телефон рақамлари) ўзгарганда, бу ҳақда 10 кун мобайнида «Ижарага берувчи»га хабар бериш; «Ижарага берувчи» билан эксплуатация хизматлари кўрсатиш бўйича алоҳида шартнома тузиш; шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорда эксплуатация хизматлари учун тўлов қилиш; «Ижарага берувчи» билан келишилган ҳолда электр энергияси, сув ва газдан фойдаланишда ҳисоблагичларни ўрнатиш; ўзининг айби билан «Объект»да коммунал тизимининг бузилишига йўл қўйилса, ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш; ижарага олинган ҳудудда ноқонуний қурилишни амалга оширмаслик, кўчмас мулкларни (контейнер, гараж ва бошқаларни) жойлаштирмаслик, шунингдек, КСЗда умумий ётоқхона ташкил этмаслик; ижарага олинган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш учун рухсат олиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни реконструкция қилиш; шартнома муддати тугаганидан сўнг 2 ҳафта мобайнида «Ижарага берувчи»га «Объект»дан фойдаланиш давомида етказилган зарарни қайтариб бериш далолатномаси бўйича баҳолаш ташкилотининг хулосасига кўра қоплаб бериш; ушбу шартнома бекор қилинган тақдирда, 3 кун мобайнида «Объект»ни «Ижарага берувчи»га далолатнома асосида қайтариб бериш. 4.5. «Ижарага берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга: «Ижарага олувчи»нинг хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, мулкининг жисмоний ҳолатини кузатиб бориш; «Ижарага олувчи»дан ижара тўловини ижара шартномасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширишни талаб қилиш; «Ижарага олувчи»да эксплуатация хизматлари учун ҳар йили расмийлаштириладиган шартнома бўйича ўз вақтида тўловни амалга оширишини талаб қилиш; «Ижарага олувчи» томонидан «Объект»га зарар етказилган ҳолларда, «Ижарага олувчи»дан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш ташкилотининг хулосасига кўра зарар суммасини қоплашни талаб қилиш. 4.6. «Ижарага берувчи» қуйидаги мажбуриятларга эга: «Объект»ни топшириш ва қабул қилиш далоалтномасини имзолаши ва тасдиқлаш; «Ижарага олувчи»нинг эксплуатация хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ тўловларни кўрсатилган муддатларда ва миқдорда амалга оширилишини назорат қилиш; «Ижарага олувчи»нинг «Объект»ни субижарага бермаслигини назорат қилиш, агар бундай ҳолатлар аниқланса, бу ҳақда «Ижарага берувчи»ни хабардор қилиш; ички қоидаларга асосан «Ижарага олувчи»нинг «Объект»га тўсиқларсиз кириши ва чиқишини таъминлаш учун шароит яратиш; «Ижарага олувчи» билан эксплуатация хизматлари кўрсатиш бўйича алоҳида шартнома тузиш; «Ижарага олувчи»нинг айбисиз коммунал тизимда бузилиш содир бўлса, ўз ҳисобидан дарҳол таъмирлаш ишларини ўтказиш; «Ижарага олувчи» томонидан ижарага олинган ҳудудда ноқонуний қурилиш амалга оширилмаслиги, кўчмас мулкни жойлаштирмаслик, шунингдек, КСЗда умумий ётоқхоналар ташкил этилмаслигини назорат қилиш.
V. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Шартнома мажбуриятларини бажаришдан бир томонлама бўйин товлаш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. 5.2. «Ижарага берувчи» 5.3-бандда кўрсатилган тартибга мувофиқ ушбу шартномани қуйидаги ҳолатларда бир томонлама бекор қилишга ҳақли: агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартномага 1-иловада кўрсатилган ижара тўлови муддатини икки ой мобайнида кечиктирса ёки тўлов интизомини доимий равишда бузиб келса; агар «Ижарага олувчи» эксплуатация харажатларини эксплуатация хизматини кўрсатиш шартномасига мувофиқ кўрсатилган муддатларда ва миқдорида тўламаса; агар «Ижарага олувчи» ижарага олган мулкини субижарага топширган бўлса. 5.3. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 5.2-бандида кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаса, 10 кун мобайнида «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га мажбуриятларини бажариши ёки бартараф этиши ҳақида хат юборади. 5.3.1. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 5.2-бандда кўрсатилган мажбуриятларини бажариш ҳақидаги хатга 10 кун мобайнида жавоб бермаса ёки ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаса, «Ижарага берувчи» Маъмурий кенгаш билан келишиб, Шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин. 5.4. Томонлар ўртасидаги ижара шартномаси бекор қилинса, «Ижарага олувчи» томонидан «Объект»га киритилган инвестиция (ажратилган мулклардан ташқари) қайтарилмайди ва улар учун бадал тўланмайди. 5.5. Шартномани бекор қилиш давомида, агар «Объект»нинг ҳолати «Ижарага олувчи» инвестиция мажбуриятларини бажармагани ёки уларни тегишли даражада бажармагани оқибатида ёмонлашса, келтирилган зарар айбдор томонидан қопланади. 5.6. Ушбу шартнома икки томоннинг келишувга кўра ёзма шаклда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, бунда шартномани бекор қилаётган томон 30 кун мобайнида иккинчи томонни хабардор қилади, шунингдек, иккинчи томон билан келишувга эришиши мумкин. 5.7. Шунингдек, ушбу шартнома Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа асосларга мувофиқ бекор қилинади.
VI. ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. «Объект» далолатномага асосан топширилмаса ёки ўз вақтида топширилмаса, «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га ҳар бир ўтказилган кун учун ижаранинг ойлик тўловнинг 0,4 фоизини тўлайди, аммо пеня умумий миқдори 1-иловада назарда тутилган ойлик ижара тўлови қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. 6.2. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 1.3-бандда кўрсатилган муддатда ижара тўловини амалга оширмаса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун «Ижарага олувчи» «Ижарага берувчи»га тўлови кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорда пеня тўлайди, аммо бу муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Бунда агар «Ижарага олувчи» томонидан 1.3-бандида назарда тутилган муддат тугаганидан сўнг икки ой давомида ижара тўлови ва пеня тўланмаса, «Ижарага берувчи» мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. 6.3. Ушбу Шартномада кўрсатилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, «Хўжалик субъектлари фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
VII. ФОРС-МАЖОР
7.1. Агар томонларнинг бири бартараф этиб бўлмайдиган кучлар (тошқин, ёнғин, зилзила, сел, дўл ва бошқалар) оқибатида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармагани ёки тегишли даражада бажармаганини исботласа, жавобгар бўлмайди. 7.2. Ҳар иккала томон ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган форс-мажор ҳолатларнинг бошланиши ва тугаши ҳақида бир-бирини дарҳол хабардор қилиши шарт. 7.3. Агар форс-мажор ҳолатлари оқибатида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш уч ойдан ортиқ муддатга чўзилса, томонларнинг ҳар бири шартнома қисмини бажаришдан бош тортишга ҳақли.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
8.1. Томонлар ўртасида ушбу Шартнома бўйича юзага келадиган низолар томонларнинг келишувига биноан ҳал этилади. Агар бундай келишувга эришилмаса, улар суд тартибида ҳал қилинади.
номидан қуйидагилар ҳақида имзоладирлар (ташкилот, корхона номи)
1. «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчига» ________________________________________________________________ ________________________________________________ манзилида жойлашган «Объект»ни топширди, «Ижарачи» эса бу «Объект»ни «Ижарага берувчи»дан қабул қилиб олди.
3. «Ижарага берувчи» юқорида кўрсатилганларнинг техник маълумотлари учун масъулдир. 4. «Ижарага берувчи» ижара шартномасининг 2.2.б.да кўрсатилган муддатларда бу объектни топширади-қабул килади. 5. Бу «объект»нинг техник кўрсаткичлари ижара шартномасида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланишга мосдир. «Ижарачи» ушбу «объект»нинг техник ҳолатига ҳеч қандай эътирози йўқ.