21.02.2020 йилдаги 05-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, 21.02.2020 йилдаги 05-сон
Date of entry into force
21.02.2020
Ҳужжат 21.02.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ПЛЕНУМИнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚарорИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида» 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни қабул қилиниши, шунингдек қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» 1997 йил 2 майдаги 3-сонли қарори 25-бандининг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли «Давлат божи ставкалари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида» 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли қарорининг 24-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарорининг 16-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари»нинг 1-моддасининг «д» бандига биноан мулкка оид бўлмаган даъво аризалардан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-бандидаги «(бюджет ташкилотлари бундан мустасно)» деган сўзлар «(давлат корхоналарига ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш юритаётган юридик шахслар мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалари иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Иқтисодий суд томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи қарздордан ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан кредиторнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахсдан ундирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-бандидаги «ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-бандининг биринчи хатбошисидаги «қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисидаги «қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилишда судья қарздор юридик шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараваридан, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараваридан, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараваридан кам бўлмаган миқдорда жами қарзи мавжудлигини ва бу мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона олти ой давомида бажарилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши зарур. Агар бундай ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, аризани қабул қилиш Қонун 45-моддасининг бешинчи қисми ва ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мол-мулки мавжуд бўлган қарздор юридик шахсга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилинганда, унда муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилади. Аризада муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда иқтисодий суд аризачидан ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органидан ёхуд суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмасидан тегишли номзодни тақдим этишни талаб қилади. Бундай ҳолатда кузатув таомилини жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш масаласи Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги ариза тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ҳал қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошисидаги «қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суднинг мажлисида банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда иқтисодий суднинг раиси томонидан Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13.3-бандининг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг миқдори иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилиш санасига белгиланади. Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингунга ва банкротликнинг тегишли таомилини жорий этишга қадар ижро муддати келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисидаги «Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошисидаги «қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги» деган сўзлар «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қарздорнинг чет эл валютасида қарзи мавжуд бўлганда, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган кредиторларнинг талаблари миқдори қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс билан, кейинги таомилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»да назарда тутилган тартибда (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган) белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошисидаги «Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Корхонанинг раҳбарига ёки муассисларига (иштирокчиларига) ёхуд мулкдорига нисбатан корхонани банкротликка олиб келган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жиноят иши қўзғатилган тақдирда ҳам банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатиб турилади. Суднинг қўзғатилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қонуний кучга кирганда ёки тергов ҳаракатлари тугаганда банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тикланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «хўжалик судининг» деган сўзлар «иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ўттиз олти» деган сўзлар «ўттиз» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «бир йилдан» деган сўзлар «тўққиз ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Зарурат бўлганда Қонун 124-моддасининг учинчи қисмида санаб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлса, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки иқтисодий суднинг ташаббуси билан бу муддат кўпи билан уч ойга узайтирилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судлар эътиборга олиши керакки, келишув битимини тузиш масаласи кўрилаётган кредиторлар йиғилишида биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторлари овозга эга ва қарор, башарти кредиторлар йиғилишида иштирок этаётган ушбу гуруҳлар кредиторларининг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-бандидаги «Шаҳарни ташкил этувчи ва уларга тенглаштирилган корхоналарни банкрот деб топиш тўғрисидаги» деган сўзлар «Шаҳарни ташкил этувчи ва унга тенглаштирилган корхонанинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида» 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов тушунилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тушунтирилсинки, фуқаролик ишлари бўйича давлат божи қуйидагилардан ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги ажримлар устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажримлар устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажримлар устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини (шу жумладан, такрорий равишда бериладиган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини) берганлик учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ масалалар «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 13-бобига мувофиқ тартибга солинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божини нақд пулсиз шаклда тўлаганлиги факти қоғоздаги ёки электрон шаклдаги тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божини нақд пул шаклида тўлаганлиги факти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган шаклда тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёки давлат органи ва ташкилотнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган квитанция билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даъво баҳоси чет эл валютасида белгиланган мулкий низо бўйича судга ариза берилганда, давлат божининг миқдори ариза тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шуни назарда тутиш лозимки, тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдори арз қилинган талабнинг хусусиятига (мулкий ёки номулкий) боғлиқ бўлади ва «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, ставкалар бўйича аниқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мулкий хусусиятга эга бўлган, бир неча мустақил талаблардан иборат даъво аризаларидан, умумий даъво суммасидан келиб чиққан ҳолда давлат божи ундирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, бир неча мустақил талабларни ўз ичига олган, номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризаларидан ҳар бир талаб учун алоҳида давлат божи ундирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилари бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-бандининг биринчи хатбошисидаги «қонунга кўра, (СК 337-моддаси)» деган сўзлар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «тўланади» деган сўздан кейин «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўнинчи қисми» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисидаги «ундирилади» деган сўздан кейин «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн биринчи қисми» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шу билан бирга, агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи қайтарилиши лозим бўлган, лекин қайтарилмаган бўлса, башарти давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган умумий даъво муддати ўтмаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг бешинчи қисми)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судга давлат божи тўланмаган ариза келиб тушганда, судья аризачи қонун билан давлат божини тўлашдан озод қилинган-қилинмаганлигини текшириши шарт. Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божидан озод қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхатига эга эканлигини назарда тутиш зарур»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «ФПК 123-моддасининг иккинчи қисми ва СК 342-моддасида» деган сўзлар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, давлат божи суммаларининг қайтарилиши «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда суднинг ажримига асосан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 137-моддасида назарда тутилган йўқотилган вақт учун ҳақ суд томонидан ишда мавжуд ҳужжатлар асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогардан — инсофсизлик билан асоссиз даъво тақдим этилганда ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилишига мунтазам қаршилик қилинган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жавобгардан — инсофсизлик билан даъвога қарши эътироз билдирилганда ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилишига мунтазам қаршилик қилинган ҳолда ундирилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошиси «ундирилади» деган сўздан кейин «(«Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн бешинчи қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати тугагунга қадар даъвогар даъводан воз кечганлиги муносабати билан алиментларни ундириш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳолда, жавобгардан давлат божи ундирилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-банди биринчи хатбошисининг биринчи жумласи «ҳисоблаб чиқилади» деган сўзлардан кейин «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг тўққизинчи қисми» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-бандининг учинчи хатбошисидаги «12 ой», «12 ойдан», «ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан» деган сўзлар тегишинча «бир йил», «бир йилдан», «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-бандининг биринчи хатбошиси «мутаносиб равишда ундирилади» деган сўзлардан кейин «(«Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн еттинчи қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ФПК 262-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш назарда тутилмаган ҳолда чиқарилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида» 2019 йил 25 октябрдаги 20-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов тушунилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маъмурий ишлар бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 12-боби ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-бандининг биринчи хатбошисидаги «қонунга кўра, (СК 337-моддаси)» деган сўзлар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-бандининг иккинчи хатбошисидаги «(СК 337-моддасининг бешинчи ва йигирма иккинчи қисмлари)» деган сўзлар «(«Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг бешинчи ва йигирма иккинчи қисмлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-бандининг биринчи хатбошисидаги «(СК 3301-моддаси)» деган сўзлар «(«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «СК 342-моддасида» деган сўзлар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-бандидаги «СК 3301-моддасининг» деган сўзлар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 10-моддасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) «Иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) «Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатишга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида» 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2020 йил 21 февраль,

05-сон

Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ