Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.09.1996 йилдаги 309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.09.1996 йилдаги 309-сон
Date of entry into force
10.09.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЭКСПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт қилинадиган товарлар ва хизматларнинг миқдори, сифати ва нархлари устидан назорат ташкил этилишини янада такомиллаштириш, республикага валюта тушуми ўз вақтида тушмаслигининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Идоралараро комиссия икки ой муддатда хорижий консалтинг фирмаларини жалб этган ҳолда экспорт қилинадиган товарларнинг, энг аввало:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қора ва рангли металлар, кабель-сим маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хом нефть, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий компонентлар ва минерал ўғитларнинг халқаро регистрларга мувофиқлиги сертификатларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда юқори ликвидли товарларнинг экспорт нархларини ҳисоблаб чиқишда етакчи халқаро биржаларнинг котировкаларини қўллаш тўғрисидаги услубий кўрсатмаларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда юқори ликвидли товарлар таннархига киритиладиган харажатлар таркиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, товар-хом ашё биржалари ва республика ярмаркалари орқали сотиладиган жаҳон бозорларида ликвидли товарларни экспорт қилиш етакчи хорижий товар биржаларида амал қилувчи нархларга мувофиқ эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар-хом ашё биржалари ва республика ярмаркалари орқали эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатини ва уларни сотиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегаралари орқали биржа товарларини ўтказиб юбориш ва уларга декларация тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва вакил қилинган банклар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор конъюнктурасининг мавсумий тусдалигидан энг самарали фойдаланиш имконини берувчи молиявий кафолатлар тизимидан фойдаланган ҳолда фьючерс контрактлари ва опционлар тузилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий валютадаги тўловлар муддати ўтказиб юборилишидан кўриладиган зарарни энг кам даражага келтириш мақсадида экспортга факторинг хизмати кўрсатиш жорий этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига киришга тайёргарлик кўриши муносабати билан экспорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин мустақил инспекция қилиш ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказий банкка Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушум прогноз қилинаётган муддатларда тушиши мониторинги механизмини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси «Ўздавстандарт» маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Пахта лойиҳасини амалга ошириш бўйича агентлик билан биргаликда бир ой муддатда «Сифат» пахта маҳсулотини стандартлаштириш ва сертификациялаш бошқармаси базасида идорадан ташқари минтақавий лаборатория тармоқлари мавжуд бўлган пахта толасини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш республика марказини ва сертификацияланган пахта толаси омборларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини республика Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида тегишли таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 10 cентябрь,

309-сон