Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2016 23.03.1995 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 23.03.1995 йилдаги 93-сон
Date of entry into force
23.03.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички Ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси давлат ёнғинда сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, техник қайта жиҳозлашнинг назорат қилиниши тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 386-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлаш назорат қилиниши тартиби тўғрисидаги Қоидаларни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 23 мартдаги 93-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлашнинг назорат қилиниши тартиби тўғрисидаги Қоидалар тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 23 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 23 мартдаги 93-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлашнинг назорат қилиниши тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вазирликлар, идоралар, мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташкилотларнинг буюртмалари бўйича хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб бажариладиган объектларни лойиҳалаш ва қуриш Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари билан хорижий фирмалар ўртасида тузиладиган контрактлар, шартномалар асосида амалга оширилади. Контрактларда ҳар бир томоннинг лойиҳалаш, қуриш ва бошқа ишларни, шу жумладан, ёнғинга қарши ҳимоя чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича жавобгарликлари ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилади, уларни бажаришнинг аниқ муддатлари қайд этилади. Контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун ҳар бир томон қатъий моддий жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакилларининг мазкур объектларни лойиҳалаш ва қуришни назорат қилиш ишида қуйидаги асосий чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) контрактларнинг ёнғин хавфсизлиги масалаларини белгилаш қисмига оид мазмуни билан танишиб чиқиш, буюртмачига таклифлар ва қўшимчалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қурилиш учун майдончалар, трассалар танловчи комиссиялар ишида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лойиҳа-смета ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қисмини экспертиза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қурилиш жараёнида лойиҳа ечимларининг ёнғин хавфсизлиги қисми бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қурилиш майдончалари ҳудудида ёнғинга қарши тартибга риоя қилинишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Эксҳудудий ҳисобланадиган объектлар қурилишида, яъни объект ҳудуди ўзлари вакили бўлган хорижий давлатга (элчихонага, консулликка) тегишли бўлган ҳолларда, давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг иши мазкур Қоидаларда баён қилинган махсус тартибда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган мавжуд қурилиш нормалари ва қоидалари билан хорижий фирмалар вакиллари таклиф этган ёнғинга қарши ҳимоя ечимлари ўртасида фарқлар бўлса, масала ҳар бир алоҳида ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитаси, буюртмачи ва хорижий фирма вакиллари билан биргаликда жойнинг ўзига бориб ҳал қилинади. Натижалар протоколлар билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати ходимларининг янги қурилаётган объектларни лойиҳалаш ва қуришни назорат қилиш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати ходимлари хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган ҳолда объектларни лойиҳалаш ва қуришни назорат қилиш ишларини Ўзбекистон Республикасида Давлат ёнғиндан сақлашни назорат қилиш органлари ишларни ташкил этиш бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектлар қурилиши учун ер майдонларини танлаш комиссиялари ишида иштирок этишда, янги объектларни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқишда қабул қилинган ёнғинга қарши чора-тадбирларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қурилиш нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича талаблар қўйилади, уларнинг тўлиқлиги ва мувофиқлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Текширишлар натижалари бўйича амалдаги республика нормалари ва қоидаларида назарда тутилган тавсия этилаётган барча чора-тадбирлар асосланган ҳолда ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлашга оид ёзма кўрсатма расмийлаштирилади. Ёнғинга қарши хизматнинг ташкил этилишига, объектлар ёнғинга қарши талаб этиладиган зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланганлигига алоҳида эътибор берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Объект қурилиши жараёнида ёнғиндан муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган лойиҳа ечимларининг бажарилиши сифати текширилади, бунда лойиҳага зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мақсадида лойиҳа ташкилотлари билан яқин алоқада бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қурилиш жараёнида чет элда ишлаб чиқариладиган ёнғинга қарши асбоб-ускуналардан фойдаланилганда унинг талаб этиладиган тактик-техник асосларга мувофиқлигини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси билан келишиб олиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Янги қурилишларни ёнғинга қарши техник текширишлар қурилиш суръатларини ҳисобга олиб бир йилда камида икки марта ўтказилади. Бунда Давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг ёзма кўрсатмалари албатта расмийлаштирилиб, улар буюртмачи вакилига ва бош пудратчи қурилиш ташкилоти раҳбарига тақдим этилади, улар ёнғинга қарши талаб этилаётган барча тадбирларни хорижий фирмалар вакиллари билан келишиб олишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларининг контракт шартномаларини кўриб чиқишда қатнашиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Контракт шартномаларини тузишда уларга ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар албатта киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Контрактларда белгиланиши лозим бўлган асосий масалалар қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лойиҳа ва қурилиш ишларини қурилиш нормалари, қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ёнғинга қарши талабларига мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бинолар ва иншоотларнинг ўтга чидамлилиги бўйича барча талабларга риоя қилиниши, талаб этиладиган барча сертификатлари бор бўлган қурилиш конструкцияларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лойиҳанинг ҳар бир бўлимини «Давархитектқурилиш» қўмитасида ёнғин хавфсизлиги тадбирларини таъминлаш юзасидан экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қўлланилаётган қурилиш конструкцияларининг «Давархитектқурилиш» қўмитаси каталогларига, республика давлат стандартларига, қурилиш нормаларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ёнғин хавфсизлиги тадбирларини таъминлаш қисмида ҳажм-режалаштириш ечимлари бўйича талабларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ёнғиндан автоматик тарзда муҳофаза қилиш бўйича нормаларда назарда тутилган талабларнинг тўлиқ бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ташқи ва ички ўт ўчириш тизимларининг қурилиш нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мувофиқ таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) қурилаётган объектни ёнғиндан сақлаш бўйича бош пудратчи қурилиш ташкилотининг жавобгарлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) объект фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб объектни ёнғиндан сақлаш хизматининг ташкил этилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ёнғиндан муҳофаза қилишнинг зарур талаблари буюртмачи томонидан контрактга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг вакиллари контрактлар ва шартномаларда кўрсатиб ўтилган ёнғинга қарши талабларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар. Улар мавжуд бўлмаган тақдирда контрактларга зарур тадбирлар киритилиши тўғрисида ёзма хулосалар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қурилиш учун майдон (трасса) ларни танловчи комиссиялар ишида қатнашиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларининг вакиллари Корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, уларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш ҳақидаги йўриқноманинг 1.02.01-85 қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш учун майдон (трасса) ларни танлашда лойиҳа ташкилотлари мўлжаллайдиган ёнғинга қарши тадбирларда иштирок этадилар ва хулосалар берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қурилиш учун майдон (трасса) ларни танловчи комиссиялар ишида қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қурилиш учун майдонча (трасса) ни танлашда мўлжалланаётган ёнғинга қарши тадбирларни кўриб чиқишдаги асосий масалалар қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) объектни зоналаштиришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) объектни қўшни объектлар ва аҳоли яшаш жойларига нисбатан жойлаштиришда доимо эсиб турувчи шамолларнинг, жой рельефининг ва ёнғинга қарши оралиқларнинг ҳисобга олинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) объектлар, бинолар ва иншоотларнинг асосий ва шохобча йўллар билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўт учирувчилар депосининг ёнғин чиққанда объектга ўт ўчирувчилар қисмининг ўз вақтида етиб келиши имкониятини таъминлашни назарда тутиб жойлаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ёнғинга қарши сув таъминоти, электр таъминоти, алоқа ва сигнализация тармоқлари билан таъминланганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ишлаб турган корхоналар, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳалаштирилаётганда, шунингдек, ишлаб турган корхонага янги ишлаб чиқариш жойлаштирилаётганда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан ёнғинга қарши сув таъминоти, электр таъминоти, газ таъминоти, алоқа воситалари, ёнғинга қарши оралиқлар, шохобча йўлга оид лойиҳа ечимлари бўйича хулоса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органининг ер майдонини танлаш бўйича хулосаси қурилаётган объектнинг кузатув ҳужжатлари мажмуида сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Лойиҳа ҳужжатларида қурилиш нормалари ва қоидаларининг ёнғинга қарши талабларига риоя этилиши назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш бўйича қўлланмага мувофиқ лойиҳалашда ёнғинга қарши талабларнинг бажарилишини назорат қиладилар, бунда объектни лойиҳалаш ва қуришнинг ўзига хослиги ҳам ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини назорат қилиш бевосита лойиҳани бажараётган ташкилотда ўтказилади, янги қурилишларни ёнғин-техник жиҳатдан текширишда қурилиш майдонларидаги лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги текширилади. Лойиҳани кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг ёзма кўрсатмаси расмийлаштирилади, унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нормалар ва қоидаларга мувофиқ талаб қилинаётган чора-тадбирларнинг тўлиқ рўйхати киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Нормалар ва қоидалардан жиддий чекинишлар бўлганда лойиҳанинг бош муҳандислари, лойиҳалаш ташкилотларининг раҳбарияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан узил-кесил чоралар кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Лойиҳалаш хорижий фирмалар томонидан амалга оширилганда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари бу тадбирларни хорижий фирмалар билан биргаликда объект буюртмачиси иштирокида бажарадилар. Лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш буюртмачи ҳузурида ёки давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошқа мамлакатларда бажарилган қурилиш конструкцияларини лойиҳаларга киритишда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган усул бўйича ёндириш синовлари протоколлари тақдим этилиши керак. Бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари буюртмачидан давлат ёндириш синовлари ўтказилишини талаб қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳужжатлар бўйича расмийлаштирилган текшириш натижалари буюртмачи хорижий фирмалар вакиллари билан биргаликда муҳокама қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қурилаётган корхоналар, бинолар, иншоотларда Ўзбекистон Республикасида шунга ўхшаш бўлмаган хорижий технологиялардан фойдаланишда буюртмачи бош пудратчи фирма билан биргаликда Давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакилларининг ёнғиндан муҳофаза қилиш бўйича тавсияномаларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш мақсадида шунга ўхшаш технология, қурилиш қисми, автоматика тизимлари ёки ёнғиндан сақлаш тизими билан ишлаб турган корхоналарга боришларини ташкил этади. Ишланмалар натижалари лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш учун буюртмачига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган ҳолда қурилаётган бинолар ва иншоотларда ёнғинга қарши чора-тадбирларнинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Объектлар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда уларни қуриш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган қурилиши тугалланган объектларни топшириш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга фақат республикада амалда бўлган қурилиш нормалари ва қоидаларига, давлат стандартлари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ талаб қилинадиган барча ёнғинга қарши чора-тадбирлар тўлиқ бажарилгандан кейин йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қурилиш жараёнида ёнғинга қарши чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Лойиҳадан ва амалдаги нормалар ва қоидалардан жиддий чекинишлар аниқланган тақдирда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ходимлари ўзларига қонун билан берилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларга мувофиқ чоралар кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мавжуд камчиликлар ва чекинишлар ҳақида лойиҳаловчи институт ёзма равишда хабардор қилинади, лойиҳалардан чекинишга йўл қўйган қурилишларнинг раҳбарларига нисбатан маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари кўрилади, зарур бўлган ҳолларда объект қурилиши қонун билан белгиланган тартибда бутунлай тўхтатилади ёки вақтинча тўхтатиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Объектни текшириш натижалари бўйича буюртмачи ва бош пудратчи қурилиш ташкилоти номига ёзма кўрсатма расмийлаштиради. Объектларни текшириш вақтида уларнинг ёнғинга қарши тўсиқлар, сув таъминоти талабларига мувофиқлигига, ўрнатиладиган ёнғинга қарши, электр ва технология асбоб-ускуналари, пардозлаш материаллари қўлланиладиган қурилиш конструкциялари лойиҳаларига мувофиқлигига асосий эътибор берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агар объектни ишга тушириш бир нечта навбатда амалга оширилса, биринчи навбатни фойдаланишга топшириш чоғида объектнинг ёнғинга қарши хизмати талаб қилинган миқдорда ўт ўчириш автомобиллари жанговар ҳолга келтирилган, ўт ўчирувчилар депоси қурилиши ва пардоз ишлари ниҳоясига етказилган ҳолда ишга туширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари лойиҳалайдиган ва қурадиган хорижий давлатларга фойдаланиш учун бериладиган объектлар қурилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кейинчалик фойдаланиш учун эксҳудудийликка эга бўлган давлатларга бериладиган объектларни лойиҳалаш ва қуришни назорат қилиш Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бу объектларни лойиҳалаш ва қуриш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нормалар ва қоидаларга мувофиқ олиб борилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Дипломатик иммунитетдан фойдаланувчи объектлар, бинолар ва иншоотларни қуришни назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Дипломатик иммунитетдан фойдаланувчи объектлар, бинолар ва иншоотларни қуришни назорат қилиш хорижий элчихона ёки фирмалар раҳбар ходимларидан расмий чақирув олинган тақдирдагина давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лойиҳани текшириш ва кўриб чиқиш натижалари бўйича дипломатик иммунитетдан фойдаланувчи объектларни ёнғин хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш тадбирларини кучайтиришга оид тавсия тусидаги таклифлар тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Лойиҳалаш нормалари мавжуд бўлмаган лойиҳа ечимларини келишиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хорижий фирмалар ва қўшма корхоналар билан лойиҳалаш нормалари мавжуд бўлмаган объектлар қурилиши лойиҳа ечимларини келишиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси томонидан Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича талаб этиладиган ёнғинга қарши тадбирларнинг тўлиқ рўйхати берилган расмий ёзма жавоб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Қурилиш ишларини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан қурилаётган объектларда қурилиш ишларини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилиши хорижий фирмалар билан тузилган контракт (шартнома) да қабул қилинган шартларга мувофиқ текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агар бу масалалар контрактда ҳал этилмаган бўлса, давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларининг вакиллари объект буюртмачисига тегишли таклифларни тавсия этишлари ва мазкур масалани ҳал қилиш, уни буюртмачи ва хорижий фирмалар ўртасидаги шартномада акс эттиришга оид зарур чора-тадбирларни кўришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қурилиш майдонида ёнғин чиққан ҳолларда ёнғин чиққан ҳар бир ҳолат, контракт шартларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги қурилишда ўтказилаётган барча чора-тадбирлар ва ёнғинга қарши режимга риоя қилишнинг ташкил этилиши Бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва тузатиш чоғидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бундай объектлардаги ёнғинларни ҳисобга олиш ҳужжатлари Ёнғинларни ҳисобга олиш йўриқномасига мувофиқ тузилади. Давлат ёнғиндан сақлаш органлари ходимларининг хорижий фирма вакиллари билан ёнғин тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиришга оид ишлари фақат буюртмачининг вакиллари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қурилиш майдонида ёнғиндан сақлаш хизмати мавжуд бўлмаган тақдирда, ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар томон (буюртмачи ёки хорижий фирма) янги қурилишда чиқиши мумкин бўлган ёнғинни ўчириш учун яқин жойдаги ўт ўчирувчилар бўлинмаларини жалб қилиш масаласини ҳал этиши керак. Бунинг учун хорижий фирма ёки буюртмачи билан ҳудудий ёнғиндан сақлаш органи ўртасида шартнома тузилади, бу орган бундай шартномалар тузилгандан кейин бўлинмаларнинг мазкур объектдаги ёнғинларни ўчириш бўйича хатти-ҳаракатларига тузатишлар киритишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган қурилиши тугалланган объектларни давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олиш давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳамда қурилиш контрактлари шартлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган қурилиш объектларини ишга туширишда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларидан ишчи ва давлат қабул комиссияларига вакил этиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармасининг қарорига кўра энг яхши тайёргарлик кўрган ходимлар тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат ишчи комиссиялари иши жараёнида давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қурилиш нормалари ва қоидаларида, қурилиш лойиҳасида назарда тутилган ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилиши текширилади, улар қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўт ўчирувчилар депоси қурилишининг якунланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўт ўчириш, техник жиҳозлар ва тегишли асбоб-ускуналари бўлган ўт ўчириш автомобилларининг етарли миқдорда мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) идоралараро комиссия далолатномасини тузиш ва ўт ўчирувчилар штатларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) барча қурилиш конструкциялари, хоналарнинг жойлаштирилиши ва безалишининг ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўт ўчириш ва сигнализация тизимларининг автоматик режимда ҳаракатга келтирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўт ўчириш ва сигнализация тизимларининг ишлаб кетиши тўғрисидаги сигналларнинг вентиляция ва технология ускуналари билан боғланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ташқи ва ички ўт ўчириш, сув манбалари, ёнғинга қарши резервуарлар ва тармоқларнинг мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) тутунни тарқатиш ва оловдан ҳимоя қилиш транзит вентиляция тизимлари ва бошқа тадбирлар бўйича ишларнинг тугалланганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қурилиши тугалланган объектда ёнғинга қарши бажарилмаган тадбирлар мавжуд бўлса Давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакиллари қабул қилиш далолатномасини имзолайдилар, бажарилмаган тадбирлар рўйхати тузилади ҳамда буюртмачига ва бош пудратчи қурилиш ташкилотига топширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 11-модда)