31.12.2019 йилдаги 1057-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2019 йилдаги 1057-сон
Date of entry into force
02.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона назорати самарадорлигини таъминлаш, божхона тартиботларини соддалаштириш, шунингдек, вақтни ҳамда молиявий харажатларни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда бериладиган мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиш талаб этиладиган товарларни «Ягона ойна» божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб уч соат ичида амалга оширилади, бунда хавфларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими томонидан хавф аниқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги 762-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Белгилаб қўйилсинки, ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарзда олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқа йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ уч ой муддатда қўшни давлатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан икки томонлама шартномалар имзоланиши ва тегишли маълумотлар билан тезкор алмашиш ишларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини ушбу қарор қоидалари тўғрисида хабардор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва хорижий ташувчиларга ёки бошқа манфаатдор шахсларга божхона органларининг ахборот тизимига товар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни мустақил равишда тақдим этиш имконини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1057-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 09/20/1057/4261-сон)