25.12.2019 йилдаги 1032-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.2019 йилдаги 1032-сон
Date of entry into force
26.12.2019
Ҳужжат 26.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 25 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1032-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1032-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 12 ва 121-бандларидаги «20/120» рақамлари «15/115» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Пахта толаси мажбурий тартибда сертификатлаштирилади, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилаётган пахта толаси бундан мустасно».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш харажатларига кредит ажратиш ва топширилган пахта хом ашёси ҳамда бошоқли дон учун якуний ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш бўйича харажатларини молиялаштириш учун 2019 йилда Жамғарманинг кредити ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар фақат 11 ой ўтгандан сўнг қайтарилади, ҳар бир транш учун қайтариш муддатини ҳисоблаш эса пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига маблағлар келиб тушган пайтдан бошланади. Худди шундай тартиб тижорат банклари томонидан Жамғарма кредитларини қайтаришда ҳам қўлланилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1032/4260-сон; 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон)