1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.05.00 Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3198]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Б. НОРҚОБИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 24 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 октябрдаги 12-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар — ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штаммлари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар, ветеринария техника воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эпизоотия — тегишли ҳудудда ҳайвонларнинг ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари тарқалиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар — барча турдаги тирик ҳайвонлар (ёввойи ҳайвонлар, цирк ва зоопарк ҳайвонлари, лаборатория ҳайвонлари ва бошқа номаҳсулдор ҳайвонлар бундан мустасно), термик ишловдан ўтмаган келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар — истеъмол ёки қайта ишлаш учун мўлжалланган қайта ишланган келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассис — Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги давлат ветеринария инспекторлари ёки Қўмита томонидан жалб этилган мазкур соҳа экспертлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ветеринария жиҳатдан юқори ёки ўрта хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кирилиши маълум бўлганда, хорижий мамлакат ҳудудидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олий киришнинг янги савдо йўналишлари очилганда, шунингдек хорижий мамлакат ҳудудидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб келишда ҳайвонларнинг ўта хавфли касаллик қўзғатувчилари кириб келиши хавфи мавжуд бўлганда ёҳуд носоғлом эпизоотик ҳудудда ишлаб чиқарилган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар олиб кирилиши режалаштирилганда, мазкур хорижий давлат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни ушбу мамлакатларга юбориш зарурати вужудга келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни юбориш заруратини аниқлаш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлса, хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассислар ушбу мамлакатга юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб кирилиши режалаштирилган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товар етиштирилган ёки ишлаб чиқарилган хорижий мамлакат ҳудудида эпизоотия тарқалганлиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур давлат ветеринария хизмати томонидан маълум қилинганда ёки ветеринария соҳасидаги халқаро ташкилот (Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти) расмий веб-сайтларида эълон қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг хавфини баҳолаш натижасида мазкур товарларнинг ветеринария хавфи даражаси юқори ёки ўрта деб белгиланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни юбориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар етиштириладиган ва ишлаб чиқариладиган хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассис юборишни сўраб юридик ёки жисмоний шахс Қўмитага мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ариза топширади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (агар мавжуд бўлса):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органи мазкур ҳудуддаги эпизоотик вазиятни ўрганиш юзасидан мурожаат (таклиф) қилса, унинг мурожаати (таклифи) мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда бўлиши талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қўмита ариза ёки хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органидан мазкур ҳудуддаги эпизоотик вазиятни ўрганиш юзасидан мурожаат (таклиф) келиб тушган санадан бошлаб етти иш куни ичида хорижий мамлакат ҳудудига мутахассисларни юбориш зарурати мавжудлигини мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонлар асосида ўрганиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ариза ёки мурожаатни (таклиф) ўрганиб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органидан зарур бўлган маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўмита томонидан аризани кўриб чиқиш натижасида хорижий мамлакат ҳудудига мутахассисларни юбориш зарурати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд деб топилганда — бу ҳақда аризачи бир иш куни ичида хабардор қилинади ҳамда хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш муддати келишилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд эмас деб топилганда — аризачига бир иш куни ичида сабаблари кўрсатилган ҳолда маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қўмита томонидан мурожаатни (таклифни) кўриб чиқиш натижасида хорижий мамлакат ҳудудига мутахассисларни юбориш зарурати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд деб топилганда — хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органига беш иш куни ичида маълум қилинади ҳамда хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш муддати келишилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд эмас деб топилганда — хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органига беш иш куни ичида сабаблари кўрсатилган ҳолда маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги ҳолларда Қўмита томонидан хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш учун мутахассисларни юбориш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг аризасида нотўғри маълумотлар қайд этилган ёки тўлиқ қайд этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб келиниши режалаштирилаётган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун чеклов (тақиқ) ўрнатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакат ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ҳайвонларнинг ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товар олиб келиниши режалаштирилган хорижий мамлакат ҳудудида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари қўзғатувчилари мавжудлиги ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қўмита хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш учун мутахассисларни юбориш рад этилганлиги тўғрисида аризачига бир иш куни ичида рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда маълум қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш билан боғлиқ барча харажатлар Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) мувофиқ томонларнинг ўзаро келишувига (шартномага) асосан аризачи ёки мурожаат (таклиф) қилган хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органи томонидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш Кўмита томонидан хорижий мамлакатнинг ваколатли давлат ветеринария органи билан келишилган ҳолда ва ҳамкорликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва давлат ветеринария хизматида камида беш йил узлуксиз иш стажига, олий маълумотга эга бўлган ветеринария мутахассислари (ветеринария мутахассислиги билан боғлиқ бўлмаган лавозимлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг қарори асосида хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш жараёнида мутахассислар томонидан қуйидаги ветеринария тадбирлари амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизматини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, бошқарув тизими ва ваколатлари, ҳайвонлар бош сони, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва уларни истеъмолга яроқлилиги бўйича хулосалар бериш жараёнини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакат ҳудудидаги давлат ветеринария назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқариш жойларида мониторинг ўтказиш ва текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилотининг Ҳалқаро ветеринария кодекси талабларига ва стандартларига мувофиқ текширув ва таҳлилларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқариш тизимининг Ўзбекистон Республикасининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонларни карантинга қўйиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар (касалликлар профилактикаси, даволаш ва диагностика) ва уларнинг самарадорлигини кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларда олиб бориладиган назорат ва назорат тариқасида ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари ҳамда уларнинг расмийлаштирилган ҳисоботлари мавжудлигини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда ветеринария сертификатлаштириш тизимини ўрганиш учун давлат ветеринария назорати остидаги товарлардан намуналарни танлаб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Эпизоотик вазият ўрганилган хорижий мамлакат ҳудудидан қайтиб келган кундан бошлаб уч иш куни ичида мутахассис томонидан ҳисобот тайёрланади ва Қўмитага тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат ветеринария назорати остидаги товарлардан намуналарни танлаб олиш орқали лаборатория текширувлари ҳамда бошқа текширувлар ўтказилган ҳолларда, мазкур текширувларнинг натижалари чиққан кундан бошлаб уч иш куни ичида ҳисобот тайёрланиши ва Қўмитага тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мутахассис томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан бир кунлик муддатда қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганиш натижасида эпизоотия аниқланганда, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар кириб келиш хавфи мавжуд деб топилганда ёки давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқариш тизими Ўзбекистон Республикасининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқ деб топилганда — давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришни тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганиш натижасида эпизоотик вазият барқарор топилганда, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар кириб келиш хавфи йўқлиги ҳамда давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни етиштириш ва ишлаб чиқариш тизими Ўзбекистон Республикасининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ деб топилганда — давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсатнома бериш ёки олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарор аризачи ёки мурожаат (таклиф) қилган хорижий мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати бўйича ваколатли органига уч иш куни ичида юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазият ўрганилган ветеринария назорати остидаги товарлар чегара ветеринария пунктларида давлат ветеринария инспекторлари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қўмита томонидан хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш натижаларига кўра давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш учун рухсатнома берилган хорижий мамлакат ҳудуди ва ундаги корхоналар (номи) бўйича маълумотлар акс эттириладиган «Ўзбекистон Республикасига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш мумкин бўлган хорижий мамлакат корхоналари реестри» (бундан буён матнда — Реестр) юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Реестр Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, Қўмита томонидан тегишли ўзгартиришлар уч иш куни ичида киритилиши ва эълон қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қўмита маълумотларнинг Реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгиланиб борилишига масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 24 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар етиштириладиган ва ишлаб чиқариладиган хорижий мамлакат ҳудудидаги эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассис юборилиши юзасидан
АРИЗА
Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида __________________ давлатига мутахассис ажратишингиз сўралади.
1.
Импорт қилувчи: (юридик манзили, СТИР, тел., электрон почта)
2.
Экспорт қилувчи: (юридик манзили, тел., электрон почта, веб-сайт)
3.
Товар номи:
4.
Товарнинг ТИФ ТН коди:
5.
Товар етиштирилган ва ишлаб чиқарилган давлат номи:
6.
Товар етиштирилган ва ишлаб чиқарилган давлатнинг ҳудуди (штат, провинция, хўжалик ва ҳ.к.) номи:
Товар ишлаб чиқарувчининг хорижий мамлакатдаги давлат ветеринария хизмати томонидан рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги реестр рақами (гўшт комбинатлари, сут заводлари ва ҳ.к):