Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 14.08.1996 йилдаги 283-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.1996 йилдаги 283-сон
Date of entry into force
14.08.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 14.08.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватанимиз тиббиёт ва фармацевтика саноатини жадал ривожлантиришни таъминлаш, тармоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўзфармсаноат» концерни, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда «Ўзфармсаноат» концернининг импортнинг ўрнини босувчи дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда уни республиканинг 1997 йилги инвестиция дастурига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси «Ўзфармсаноат» концерни билан биргаликда ўзига қарашли корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ўсимлик хом ашёси ва технологиялар асосида дори-дармон воситалари субстанцияларини саноат йўли билан ишлаб чиқариш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва «Пахта-банк»ка, Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банкларига тиббиёт ва фармацевтика саноати корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш мақсадлари учун устувор тартибда имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ватанимиз тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзфармсаноат» концерни корхоналари ва ташкилотларига солиқларнинг барча турлари бўйича бюджетга тўланиши керак бўлган сумманинг 50 фоизи миқдорида 3 йил муддатга имтиёзлар берилсин, ушбу сумма фармацевтика индустриясини ривожлантиришга йўналтирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
момиқ пахта, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш тиббий буюмларга экспорт бож пошлинаси ставкаси «Ўзфармсаноат» концерни учун 5 фоиз миқдорида белгилансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзфармсаноат» концерни корхоналари, шу жумладан қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқишда импортдан олинаётган хом ашё ва бутловчи материаллар қиймати 3 йил муддатга солиқ солинадиган базадан чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзтибтехника» акционерлик компаниясини соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан «Ўзфармсаноат» концерни таркибига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички бозорнинг дори-дармонлар билан тўлишини ҳисобга олган ҳолда аҳолига дорихоналар тармоқлари орқали сотилиши шарт бўлган асосий ва ҳаётий муҳим дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар рўйхатини ҳар йили 10 январгача тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ва ҳаётий муҳим дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар рўйхатига киритилган дори-дармонлар ва тиббий анжомларнинг барча даволаш-профилактика муассасаларида доимий равишда бир ойлик захираси мавжуд бўлишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказлаштирилган капитал маблағлар ва моддий ресурслар лимитлари прогнозларини, қурилишнинг аниқ мақсадли дастурларини тузишда тиббиёт ва фармацевтика саноати объектлари уларга биринчи навбатда киритилишини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ҳар йили тиббий боғлаш материалларини кооперация асосида қайта ишлаш ва ўзимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун «Ўзфармсаноат» концернига пахта толаси лимитларини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фармацевтика саноатини ривожлантиришга, дори-дармон хом ашёси, тайёр дори-дармон воситалари, тиббий анжомлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва янгиларини қуришга мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар маблағларини жалб этиш ишларини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси улгуржи операциялар бўйича дори-дармонлар, тиббий анжомлар харид қилишга йўналтириладиган пул маблағлари устувор конвертация қилинишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 5-илованинг «Дори-дармон воситалари» 1-бандидан ТИФ ТН 3003 ва 3004 товар кодлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С. Саидқосимов ва Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
283-сон