25.11.2019 йилдаги 950-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.11.2019 йилдаги 950-сон
Date of entry into force
26.11.2019
Ҳужжат 26.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилоятида интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий бозор муносабатларининг татбиқ этилишини таъминлаш, 2019-2020 йилларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ ва Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп навли боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган маҳаллий оператор — «Green control» масъулияти чекланган жамиятининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019-2020 йилларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида 2000 гектар ер майдонида дастлабки қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп навли боғ ва токзорларни тажриба тариқасида акциядорлик жамияти орқали барпо этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъектини таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамияти устав капиталини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига — 6,5 фоиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига — 6,5 фоиз, Фарғона вилояти ҳокимлигига — 2 фоиз, «Green control» масъулияти чекланган жамиятига — 10 фоиз ҳамда хусусий инвесторларга — 75 фоиз миқдорида тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фарғона вилояти ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдонини бир ой муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги улушлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигига истисно тариқасида, акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг йирик шаҳарларида лойиҳа тақдимотларини ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг бўш турган маблағларини лойиҳани амалга оширишга жалб этиш, маблағлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши таъминлаш мақсадида аудиторлик ва консалтинг хизматлари кўрсатувчи дунёнинг «катта тўртлиги»га кирган компаниялардан бирини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорларни акциядорлик жамияти орқали барпо этиш натижаларига кўра, 2020 йил 1 декабрга қадар мазкур лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш тўғрисида асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
950-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2019 й., 09/19/950/4072-сон; 03.04.2021 й., 09/21/180/0281-сон)