06.07.1995 йилдаги 257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 06.07.1995 йилдаги 257-сон
Date of entry into force
06.07.1995
Ҳужжат 08.04.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

АКАДЕМИК В.ВОҲИДОВ ХОТИРАСИНИ АБАДИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Тиббиёт Фани ривожланишига қўшган улкан ҳиссасини ҳисобга олиб, ўзбек жарроҳлик мактабининг асосчиларидан бири академик Восит Воҳидов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт жамоатчилигининг Республика жарроҳлик илмий марказига академик В.Воҳидов номини бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 апрелдаги 179-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Республика жарроҳлик илмий маркази биносига академик В.Воҳидов сиймоси туширилган мемориал лавҳа ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларидан бирига академик В.Воҳидов номини бериш масаласини кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академияси ҳар йили Республика жарроҳлик илмий марказида жарроҳликнинг долзарб масалалари бўйича «Воҳидов ўқишлари» — Республика илмий-амалий анжуманини ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 6 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 7-сон, 23-модда)