Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2010 16.02.1995 йилдаги 58-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.02.1995 йилдаги 58-сон
Date of entry into force
16.02.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат вазирлигининг Тошкент меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтига республика ташкилоти мақомини бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 16 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 16 февралдаги 58-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш тўғрисида» 1994 йил 7 ноябрдаги 538-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш масалаларида бош орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив базани такомиллаштиришга оид таклифларни ҳамда мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона талабларни ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш комплекс давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика органлари билан биргаликда Халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва ҳисобот шаклларига оид методика ҳамда таклифларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнаткашларни якка тартибда ва жамоани ҳимоялаш воситалари ҳамда ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш приборларининг ишлаб чиқилиши, ишлаб чиқарилиши ва улар билан таъминлаш устидан назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини олиб бориш ва ҳамма жойда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш, Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга ошириш Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасига ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларидаги тегишли бўлинмалар зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ташкил этилган бўлинмалар фаолияти, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва нормаларига риоя қилинишини назорат қилиш ҳамда текшириш масалаларида, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йўриқномалар билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар томонидан риоя қилинишини ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақсадли ва тармоқ дастурларининг ишлаб чиқилишини, амалга оширилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тармоқлараро норматив ҳужжатлар, стандартлар, қоидалар ва қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва зарур бўлган ҳолларда бекор қилинишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Меҳнат вазирлигининг республика Ҳукуматига меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволи, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари сабаблари тўғрисидаги ахборотини, уларни бартараф қилиш йўллари тўғрисидаги таклифлар билан тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор органлари билан биргаликда саноат корхоналари маҳсулотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификациялаш бўйича назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари бўйича экспертиза ўтказилишини назорат қилади ва унинг натижалари бўйича хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент республика меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти ва Давлат меҳнат шароитлари экспертизаси марказий лабораторияси фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари орқали меҳнатни муҳофаза қилишнинг тарғиб қилинишини уюштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Меҳнат вазирлиги олдида турган вазифаларни ҳал этиш мақсадида Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари билан танишиш мақсадида вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ишларини текшириш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича танишиш мақсадида тўсиқсиз кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва корхоналари билан келишган ҳолда уларнинг мутахассисларини текшириш ўтказишга жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларга, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга, шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига текшириш вақтида аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишдаги қоида бузилишларни бартараф қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига хавфсизлик техникаси ҳамда ишларни хавф-хатарсиз амалга ошириш бўйича қоидалар, нормалар, стандартларнинг бузилиш ҳолатларини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахслар меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликлари учун уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш (1995 йил 1 апрелдан кучга киритилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика органлари билан биргаликда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар кўрсаткичлари ва уларни ҳисобга олиш шаклларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика органларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалардан ва бошқа муассаса ҳамда ташкилотлардан меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволи тўғрисида зарур ахборотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив-методик ва норматив-техник ҳужжатларнинг лойиҳаларини, ишларни ташкил қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тўғрисидаги низомларни, қурилиш нормалари ва қоидаларининг меҳнатни муҳофаза қилишга доир бўлимларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ва реконструкция қилинган ишлаб чиқариш объектларини қабул қилиш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ўқув юртларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаб чиқаришда давлат имтиҳон комиссиялари ишида иштирок этиш.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 2-сон,4-модда)