30.09.2019 йилдаги 833-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.2019 йилдаги 833-сон
Date of entry into force
30.09.2019
Ҳужжат 30.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кооперацияни ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва кичик тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, шунингдек мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркалари ва кооперация биржасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарорига мувофиқ давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган электрон кооперация биржаси портали ишлаб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портал фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига юкланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портални ишлаб чиқиш ва доимий техник қўллаб-қувватлаш халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар грантлари, ҳомийлик ҳайриялари ҳамда портал орқали тузиладиган шартномалардан ундириладиган воситачилик ҳақи, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига портал фаолиятига оид қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада саноат маҳсулотлари, шу жумладан маҳаллийлаштирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни сотиш ёки сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш учун порталда шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
порталда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида муносабатларнинг эркинлигини ва шартномаларни тузиш шаффофлигини таъминловчи механизмларни татбиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда порталга жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет ва корпоратив буюртмачилар, шунингдек, стратегик харид қилувчилар билан биргаликда уларнинг келгуси давр учун давлат харидлари режа-жадвалларининг порталга мунтазам равишда киритиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ҳар уч ойда кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали хўжалик юритувчи субъектларни харид фаолиятига жалб қилиш мақсадида республикада ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг саноат ярмаркалари ўтказиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, маҳсулотларни замонавий дизайн асосида жойлаштиришни ҳамда буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги шартномаларнинг онлайн тарзда портал орқали тузилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этадиганлар 2-иловага мувофиқ вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари томонидан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар республиканинг барча истеъмолчилари учун тендерларсиз тўғридан-тўғри электрон кооперация биржаси портали орқали харид қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги корхоналар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан саноат ярмаркаларида кўргазмали иштирок этишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда саноат ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш жойи тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташқи бозорлар конъюнктурасини доимий ўрганган ҳолда, импорт улуши юқори бўлган маҳсулотларни келгусида республикада ишлаб чиқарилишини назарда тутувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
833-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорига
1-ИЛОВА

Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аванс — харид қилиш жараёнида буюртмачи ва етказиб берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиладиган, жумладан томонларнинг закалатлари (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва операторнинг воситачилик йиғими ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — электрон кооперация биржаси порталида товарларни харид қилувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб берувчи — таклиф этилган шартларда ўзининг электрон кооперация биржаси порталида қатнашиб, савдоларда ғолиб чиққан тақдирда, ўзи ишлаб чиқарган тайёр товарларни етказиб бериш ниятини билдирган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг дилерлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агент — буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг электрон кооперация биржаси порталида қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид шартномаси — харидлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасидаги электрон тартибда тузиладиган битим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий идоравий кабинет — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг электрон кооперация биржаси порталидаги шахсий саҳифаси бўлиб, унда тегишли индивидуал логин ва паролларни қўллаш орқали зарур маълумотлар жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий кабинет — буюртмачи ёки етказиб берувчининг электрон харидларда иштирок этиши, шунингдек, зарур ахборотни жойлаштириши ёки олиш имконияти тақдим этиладиган электрон кооперация биржаси порталидаги шахсий саҳифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режа-жадвал — электрон кооперация биржаси порталида жойлаштириладиган товарлар харидлари ҳажми ва муддатларини назарда тутувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) — клиринг электрон тизими орқали электрон кооперация биржаси порталида тузилган харид шартномалари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи операторнинг таркибий бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кооперация биржаси портали — операторнинг давлат харидлари махсус ахборот портали билан интеграциялашган, шу жумладан, ушбу Низомда назарда тутилган ахборотларни жойлаштириш, ундан фойдаланиш ҳамда электрон савдо ярмаркаларини ўтказишни таъминлайдиган электрон платформаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари махсус ахборот портали — давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек электрон давлат харидлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш ушбу низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Электрон кооперация биржаси портали қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир неча мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича излаш имкониятига эга бўлган, мунтазам янгилаб бориладиган ҳамда қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи маълумотлар базасини шакллантириш ва жойлаштиришни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодлари билан ўзаро боғлиқликда ҳар бир маҳсулот тури бўйича товар бозорининг ҳажми (ишлаб чиқариш, импорт, экспорт ҳажми) тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси, уларнинг техник ва нарх кўрсаткичлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачиларнинг келгуси давр учун харид режа-жадваллари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий корхоналар негизида ишлаб чиқариш тавсия этилаётган истиқболли маҳсулот турлари рўйхати тўғрисидаги маълумотлар билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) корхоналар томонидан керакли шакллар онлайн режимида мустақил тўлдирилиши орқали маҳаллий корхоналар учун ахборот маълумотлар базасига бепул киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) етказиб берувчилар билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида интерактив ҳамкорлик қилиш имкониятини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат харидлари махсус ахборот портали билан давлат харидлари бўйича интеграциясини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маълумотлар базалари билан интеграциясини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Электрон кооперация биржаси портали иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Оператор электрон кооперация биржаси порталида жойлаштириладиган маълумотларга технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини белгилаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, оператор қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Операторнинг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кооперация биржаси порталининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кооперация биржаси порталида тузилган шартномалар реестрларини шакллантириш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кооперация биржаси порталида жойлаштирилган ахборотнинг яхлитлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кооперация биржаси порталини босқичма-босқич такомиллаштириш, логистика, маркетинг ва бошқа ахборот тизимларига улаш каби хизматлар мажмуасини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар базасида ахборотни электрон кооперация биржаси порталига жойлаштирилган даврдан бошлаб беш йил мобайнида сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиларининг электрон кооперация биржаси портали орқали тузилган шартномаларини давлат харидлари махсус ахборот порталига автоматик режимда юборилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон кооперация биржаси портали фаолияти доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қуйидаги маълумотларни электрон кооперация биржаси порталига ўз вақтида киритишни, унинг ишончлилиги, тўлиқлигини ва янгилаб борилишини таъминлайдилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан саноат маҳсулотларининг импорт ва экспорт ҳажми ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда устав фонди (капитали)даги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадваллари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари хариди тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариш тавсия этилаётган ўзлаштирилиши истиқболли маҳсулот турлари тўғрисидаги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Барча фойдаланувчилар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун очиқ ахборотдан фойдаланишда ёки учинчи шахсларга беришда мажбурий тарзда электрон кооперация биржаси порталига ҳавола қилган ҳолда, унинг ишончлилигини таъминлашга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Электрон кооперация биржаси порталида ахборотни жойлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан электрон кооперация биржаси порталига ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари турлари ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш мазкур низомга 2-иловадаги жадвалларга асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва етказиб берувчилар электрон кооперация биржаси порталига электрон рақамли имзо ёрдамида электрон рўйхатдан ўтиш орқали киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бюджет буюртмачилари электрон кооперация биржаси порталига давлат харидлари махсус ахборот портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва оператор ўртасида ахборот алмашуви йўли билан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Электрон кооперация биржаси порталида жойлаштирилган харидлар режа-жадвали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид предмети ва миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш ойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид предметини молиялаштириш манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни етказиб бериш муддатлари ва шартлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Етказиб берувчилар электрон кооперация биржаси порталига улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида қуйидаги маълумотларни киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этилаётган товарлар номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг энг кўп ва энг кам тўпи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг русуми ва техник параметрлари (техник паспорт ёки бошқа ҳужжат асосида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи ишлаб чиқарган товарнинг фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар етказиб бериладиган ҳудуд;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолат шартлари ва муддати ҳақида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг ишлаб чиқарилган йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг яроқлилик муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб бериш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кооперация биржаси порталидаги таклифнинг бошланиш ва тугаш санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Буюртмачилар ва етказиб берувчилар харидларда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига аванс жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аванс миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Буюртмачилар (давлат буюртмачилари бундан мустасно) электрон кооперация биржаси порталида товар жойлаштирган етказиб берувчилар билан электрон тарзда шартнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат буюртмачилари электрон кооперация биржаси порталида етказиб берувчиларнинг таклифларини ўрганиш орқали ўзи учун мақбул бўлган товарни танлайди ва мажбурий тартибда нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон кооперация биржаси портали автоматик тарзда офертани таклиф этган етказиб берувчига ҳамда ушбу порталда ўхшаш товарни таклиф этаётган бошқа етказиб берувчиларга нарх сўровини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етказиб берувчилар электрон кооперация биржаси портали томонидан нарх сўрови юборилган пайтдан бошлаб қирқ саккиз соат ичида пастроқ нарх таклифларини беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етказиб берувчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш электрон кооперация биржаси портали томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон кооперация биржаси порталида шартнома давлат буюртмачиси томонидан танланган етказиб берувчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Электрон кооперация биржаси порталида тузилган битим рўйхатга олинади, буюртмачи ва етказиб берувчининг шахсий ҳисобварағидан операторнинг воситачилик тўлови ечиб олинади. Битимни рўйхатга олиш ушбу порталда шартномани шакллантириш ва унга ўзига хос рақам бериш билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда электрон кооперация биржаси порталида тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Оператор давлат буюртмачиларининг шартномалари бўйича маълумотни автоматик режимда давлат харидлари махсус ахборот порталига юборади. Давлат харидлари махсус ахборот портали шартнома маълумотларини давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Томонлар шартномани бажаришни рад этганда ёки уни бажаришдан бошқача тарзда бош тортганда, буюртмачи ёки етказиб берувчи судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Cуд қарорига асосан буюртмачи ёки етказиб берувчининг закалати жарима сифатида буюртмачи ёки етказиб берувчининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Муддат

1-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

«Ўзстандарт» агентлиги

Портални яратиш ҳамда статистика, божхона, сертификатлаштириш, солиқ, молия органлари маълумотлар базаси билан интеграциялаш.

2019 йил
5 октябргача

2-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси,

«Ўзстандарт» агентлиги

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари турлари, ҳажми, техник тавсифлари, сифат кўрсаткичлари тўғрисида;

импорт қилинаётган ва экспортга йўналтирилаётган маҳсулотлар турлари ва ҳажми тўғрисида;

талаб юқори бўлган ва ўзлаштирилиши тавсия этилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар рўйхатини Порталга жойлаштириш.

2019 йил

15 октябргача

3-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги

Буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида эркин рақобат ва нарх шаффофлиги тамойиллари асосида масофадан туриб шартнома тузиш имкониятига эга электрон савдо майдончасини тўлақонли ишга тушириш ва доимий ишлашини таъминлаш.

2019 йил

1 ноябргача ва кейинчалик доимий

4-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

устав фонди (капитали)даги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар

Келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадваллари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари хариди тўғрисидаги маълумотларни Порталга жойлаштириш.

Ҳисобот даври якуни билан

5-босқич

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги маълумотларни тўғри ва ҳаққоний киритилишини таъминлаш ва уни ўз вақтида янгилаб бориш.

Мунтазам

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1-жадвал

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Маҳсулот номи ва техник параметрлар

Техник регламент, стандарт

ТН ТИФ
коди

Маҳсулотларнинг
(товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагич коди

Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери
(почта манзили)

Телефон рақами

2-жадвал

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ*

Маҳсулот номи ва техник параметрлар

Техник регламент, стандарт

Маҳсулотларнинг
(товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагич коди

Ўлчов бирлиги

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати

миқдори

ҳажми,
минг сўм

* маълумотлар ҳар ой якуни билан йирик корхоналар бўйича ва йил якуни билан барча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйича янгиланиб борилади.

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида
МАЪЛУМОТ**

ТН ТИФ
коди

Маҳсулот номи

Ўлчов
бирлиги

Экспорт ҳажми

Импорт ҳажми

миқдори

минг
АҚШ долл.

миқдори

минг
АҚШ долл.

** маълумотлар ҳар ҳисобот даври якуни билан янгиланиб борилади.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этувчилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Буюртмачилар гуруҳи

Буюртмачиларни саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида қатнашишини таъминлашга масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

1.

Нефть, газ, кимё ва энергетика саноати ташкилотлари

Энергетика вазирлиги,
«Ўзкимёсаноат» АЖ

2.

Соғлиқни сақлаш муассасалари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Мактабгача таълим муассасалари

Мактабгача таълим вазирлиги

4.

Халқ таълими муассасалари

Халқ таълими вазирлиги

5.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Транспорт ташкилотлари

Транспорт вазирлиги

7.

Қурилиш, архитектура ва лойиҳалаштириш ташкилотлари

Қурилиш вазирлиги

8.

Иссиқлик таъминоти, ичимлик суви таъминоти, канализация ва таъмирлаш-тиклаш ташкилотлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

9.

Ирригация-мелеорация тизими ташкилотлари

Сув хўжалиги вазирлиги

10.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ташкилотлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Мусиқа ва санъат мактаблари, маданият муассасалари

Маданият вазирлиги

12.

Маҳсулотларни импорт қилувчи маҳаллий ташкилотлар

Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Тоғ-кон ва металлургия саноати ташкилотлари

«Навоий КМК» ДК

«Олмалиқ КМК» АЖ

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

14.

Автомобилсозлик саноати ва қишлоқ хўжалиги техникаси ташкилотлари

«Ўзавтосаноат» АЖ,
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

15.

Бошқа ташкилотлар ва саноат ташкилотлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.