19.09.2019 йилдаги ПФ-5833-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентинин фармони, 19.09.2019 йилдаги ПФ-5833-сон
Date of entry into force
20.09.2019
Ҳужжат 20.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхати қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. «Investment visa» — хорижий инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 8 500 бараварида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштириладиган, ушбу корхоналарнинг буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, инвесторнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га «Investment visa» амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштириб берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 19 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5833-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2019 й., 06/19/5833/3774-сон)