Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 09.09.2019 йилдаги 752-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.2019 йилдаги 752-сон
Date of entry into force
10.09.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарори ижросини таъминлаш, етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 600 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда — 800 сўмдан, иккинчи теримда — 1 200 сўмдан меҳнат ҳақи тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта йигим-терими мавсумида (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) вақтинчалик ишсиз фуқаролардан тайинланадиган терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан ҳамда тажриба тариқасида ташкил этилаётган пахта терим марказларининг раҳбарлари (менеджерлари)га ҳар ойда 3 млн сўмдан истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерларга пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, етиштирилган пахта хом ашёсини ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида ўзларига бириктирилган ҳудудда пахта хом ашёсини кўлда териб олиш учун меҳнат ҳақини мазкур қарорда белгиланган нархлардан кам бўлмаган ҳолда эркин белгилаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 апрелдаги ПК-4262-сон қарори асосида эксперимент тариқасида Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини қоплаб бериш тартибини жорий йил 15 сентябрга кадар тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
отряд раҳбарлари терилган пахта хом ашёси миқдоридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақини ошириб бориш асосида рағбатлантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта йигим-теримида иш кучи етишмовчилиги мавжуд бўлганда, туманлар ҳокимликлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар ҳамда туман ҳокимликлари буюртмаларига асосан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ва хусусий бандлик агентликлари томонидан қўшимча теримчилар ихтиёрий равишда жалб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш кучи етишмовчилиги мавжуд бўлган ҳудудларга хусусий бандлик агентликлари хизматлари томонидан ҳар бир иш билан банд бўлмаган аҳолини пахта йигим-теримига ихтиёрий равишда жалб қилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоригача хизмат ҳақи меҳнат органлари томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банд билан тўланадиган маблағлар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар фаолият юритаётган ҳудудларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта йигим-теримини механизациялаш даражасини ошириш, пахта териш машиналаридан кенг кўламда фойдаланишни рағбатлантириш, пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларнинг манфаатдорлигини ошириш учун кўлда ва машинада терилган пахта хом ашёсининг навлари ва синфлари бўйича давлат томонидан кафолатланган нархларда харид қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини қабул қилиб олишда ахборот-коммуникация технологияларидан ва электрон тарозилардан фойдаланган ҳолда пахта қабул қилиш жараёни шаффофлигини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти тизимидаги пахта тозалаш ташкилотлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар томонидан пахта хом ашёсини қабул қилиш масканларидаги лабораторияларда пахта хом ашёсини қабул қилишда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахта хом ашёсини териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратиш мақсадида жорий йил 15 сентябргача уч ой муддатда қайтариш шарти билан тижорат банкларига 1 трлн сўм депозит жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси, Марказий банк, «Агробанк» АТБ ва тижорат банклари, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта хом ашёси учун теримчиларга меҳнат ҳақини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда ҳар куни тўлашни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, 2019 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан қисқа муддатда йиғиб-териб олишни ташкил этиш, теримчилар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар етказиб берилган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта учун тўланадиган устамалар учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан жорий йил 31 декабрга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар билан ҳисоб-китоблар тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банки раҳбарлари шахсан масъул этиб белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар жойлашган ётоқ жойларида сарфланадиган электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви харажатларини маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари уч кун муддатда 2019 йил пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишни ташкил этиш, мавсумда қатнашаётган теримчиларга меҳнат ҳақи тўлаш ҳамда иш кучи етишмовчилиги мавжуд туманларга қўшимча теримчиларни жалб қилиш ва уларга кафолатланган ҳақ тўлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Бош вазир маслаҳатчилари А.Д. Вахабов, Н.С. Отажонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 9 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
752-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/752/3719-сон)