Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лицензия эгалари ва биринчи марта мурожаат қилаётган лицензия талабгорлари янги лицензия талаблари бўйича лицензия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига муддатидан олдин мурожаат этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ва ундан ортиқ лицензиатлар томонидан айни бир стационар бинода ва битта асбоб-ускунада истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник спирт ишлаб чиқарувчилар фаолиятини лицензиялаш бўйича талаблар 2020 йил 1 январдан бошлаб, пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқарувчилар учун эса 2021 йил 1 январдан бошлаб, шунингдек, пиво ишлаб чиқарувчилар учун йиллик лицензия тўловлари 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
707-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш устав фондида (устав капиталида) давлат улуши ёки хўжалик бошқаруви давлат органининг улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензия берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури учун алоҳида лицензия берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида лицензия бошқага ўтказилмайди ва лицензиат томонидан бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўтказиб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лицензия унинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Лицензия талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда лицензия талабларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда(шу жумладан, сифати, сақланиши ва айланмасига риоя қилиш) қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лизенцияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, мувофиқлик сертификатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни анализ қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, унинг мулкдорларини Инспекцияда рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш,ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик жараёнлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўрнатилган йиллик ишлаб чиқариш қувватлари, шунингдек, муҳандислик-техник коммуникациялар ва ишлаб чиқариш цикли жойлашиши бўйича ҳужжатлардаги ўзгаришларни Инспекция билан олдиндан келишиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ стационар ишлаб чиқариш иншоотлари ва ускуналарида амалга оширишга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Инспекцияда рўйхатдан ўтказиш орқали маънан ва жисмонан эскирган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) алкоголь маҳсулотларини маркалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда Ҳисобга олиш ахборот тизими деб аталади) жорий этиш ва фойдаланиш, шунингдек, электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) тўлов интизоми ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек, йиллик лицензия тўловлариниўз вақтида тўлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) узумнинг мевали техник навларини етиштириш учун камида 100 гектар плантацияси ва вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан табиий вино, виноматериаллар ва коньяк спиртлари ишлаб чиқариш ҳамда узумни қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратилиши ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у) ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдорини таъминланиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ф) барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичларнинг мавжуд бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агарда ишлаб чиқариш қувватларидан лицензиатга боғлиқ бўлмаган шарт-шароитларга кўра фойдаланилмаган бўлса, ушбу Низомнинг 7-банди «п» ва «р» кичик бандларида қайд этилган лицензия талабларининг бажарилмаслигига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Истеъмол ва техник этил спирти,алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қуриш ва янгисини ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш балансидан келиб чиққан ҳолда таклиф этилаётган янги қувватларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси нусхаси Инспекцияга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лицензия талабгори лицензия беришни сўраб мурожаат қилган кунда ишлаб чиқариш жараёни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия олиш учун талабгор Инспекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия бериш тўғрисида ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш объектининг паспорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий санитария-эпидемиологик назорат органининг хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ишлаб чиқаришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий ёнғин назорати органининг хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш департаментининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисида хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Инспекцияга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олиш учун Инспекцияга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ушбу орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Истемол ватехник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Инспекция, зарурат бўлганда, жойларга бориб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва йиллик лицензия тўловлари тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади) ҳамда шу билан бир вақтда имзолаш учун лицензия шартномаси юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лицензия шартномаси Инспекция ва лицензия талабгори ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда белгиланган намунадаги бланкада расмийлаштирилади ва Инспекция бошлиғи томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензия талабгори томонидан йиллик лицензия тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия шартномаси имзолангандан кейин уч кун муддатда лицензия берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Инспекцияга лицензия берилганлиги учун йиллик лицензия тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия шартномасини имзоламаса, лицензияни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Йиғим ва йиллик лицензия тўловини тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Истеъмол ватехник этил спирти,алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни берганлик учун йиллик лицензия тўловларикўрсатиб ўтилган гуруҳлар бўйичақуйидаги миқдорларда ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) техник этил спирти, эфиралдегидли фракция (этил спиртининг бош фракцияси) ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензия талабгори ушбу Низомнинг 28-бандида келтирилган ҳар хил гуруҳларда кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мурожаат қилганида лицензия беришда тегишли гуруҳлар учун кўрсатилган йиллик лицензия тўловлари ундирилган ҳолда алоҳида лицензиялар расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар лицензия талабгори бир гуруҳга кирувчи бир неча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун лицензия олишга аризаберган бўлса, тегишли гуруҳга лицензия бериш учун ягона йиллик лицензия тўлови ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим ва йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Инспекцияга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар — юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Лицензияни қайта расмийлаштиришда Инспекция лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш Инспекция томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилади. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек, хабарни Инспекцияга тақдим этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш, шунингдек, лицензия шартномасига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш Инспекция томонидан, қонун ҳужжатларида ва лицензия шартномасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинганҳолда хабардор қилиб ҳамда лицензиатни олдиндан хабардор қилмасдан барча маъмурий, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор биноларига кириш, ишлаб чиқариш линиялари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа техникани кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва унинг сақланишини дастлабки назоратини амалга ошириш учун уларни кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормативларга риоя этилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларининг сақланиш сифати ва айланмасини, шу жумладан, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом ашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) лицензиат томонидан алкоголь маҳсулотини маркировкалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи Ҳисобга олиш ахборот тизимига ўз вақтида ва ҳаққоний маълумотларнинг киритилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимига лицензиат томонидан ўз вақтида ва ҳаққоний маълумотларнинг киритилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) қонун ҳужжатлари ва лицензия талаблари бузилиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг ёзма равишдаги тушунтириш хатларини сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) текширишлар давомида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда улар асосида далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи ёзма кўрсатмалар бериш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) лицензия талабларининг бузилганлиги учун жарималар солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) ушбуНизом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Инспекция томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Инспекцияда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) алкоголь маҳсулотини (пиво маҳсулоти, кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосиниамалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлмаган шахсга сотиш — олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100 фоиз қиймати, бироқбазавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотини Ҳисобга олиш ахборот тизими ҳисобига киритмасдан ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Ҳисобга олиш ахборот тизимига ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалага чиқарилган истеъмол этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тўланадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий санкциялар қўллаш тўғрисидаги баённомалар Инспекция томонидан тузилади ва суд органларига қарор қабул қилиш учун киритилади, содир этилган ҳуқуқбузарликларда шахслар айбларини тан олган ва молиявий жарималар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш, ноқонуний хом ашё ва ёрдамчи материаллар харид қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Инспекция мутахассислари бу ҳақда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш валицензияни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Инспекция қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Инспекциянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Лицензиатлар Инспекция вакилларига ушбу Низом ва лицензия шартномаси талабларини бажарилишини текшириш ва назоратни амалга оширишлари учун барча маъмурий, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор биноларига киришга, ишлаб чиқариш линиялари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа техникаларни кўздан кечиришга рухсат беришлари ҳамда зарур шароитлар яратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намуна
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун ЛИЦЕНЗИЯ
FF № 000000
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғининг 20__ й. «____» ____________________________________________________ даги _____________-сон буйруғига мувофиқ_________________________________________________________ (ташкилотнинг номи) ___________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________га (ташкилотнинг почта манзили ва СТИР)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ______________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берилади.
Лицензия берилган сана: ___________________________ Лицензиянинг амал қилиш муддати: __________________ Реестр тартиб рақами: _____________________________
Изоҳ:
Лицензияловчи орган Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этилмаган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 8-бандининг иккинчи хатбошидан «алкоголли маҳсулотлар ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бобнинг номидаги «(унинг амал қилиш муддатини узайтириш)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банднинг биринчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан белгиланган намунадаги бланкаларда расмийлаштирилади ва лицензияловчи органнинг бошлиғи томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-банддаги «Комиссия» сўзи «лицензияловчи орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-банднинг иккинчи хатбошидаги «ишчи гуруҳнинг» сўзлари «лицензияловчи органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-бобнинг номидаги «унинг амал қилиш муддатини узайтириш,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-банднинг биринчи хатбошидаги «ишчи гуруҳ» ва «ишчи гуруҳ томонидан» сўзлари тегишли равишда «лицензияловчи орган» ва «лицензияловчи орган томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда) илованинг 6, 10 ва 19-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 53-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)» 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда) илованинг 14-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 21-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг»Алкоголлимаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сонқарори)» 2006 йил 18 декабрдаги 260-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 95-модда) илованинг 5-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори)» 2007 йил 27 апрелдаги 85-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 25 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 21-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 32-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 76-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 25-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 7 апрелдаги 192-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 251-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 32-модда) 1-илованинг 32-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)» 2018 йил 28 майдаги 392-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 124-модда) илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)» 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 6, 10, 13 ва 23-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 10-сон, 274-модда) илованинг 17-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон; 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)