Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 23.08.2019 йилдаги ПҚ-4423-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.08.2019 йилдаги ПҚ-4423-сон
Date of entry into force
23.08.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Ҳужжат 23.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли «Ижтимоий ҳимояга доир қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, бозор иқтисодиёти шароитида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаётган корхоналарнинг барқарор фаолият юритишини рағбатлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларига қарашли юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Молия вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон карлар жамияти (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари)нинг ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиққа тортиладиган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган, ер участкасининг жойлашган ўрнига қараб белгиланган ер солиғи ставкасига нисбатан 0,1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланган ҳолда тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат буюртмачиларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг товарлари (ишлари, хизматлари)ни харид қилиш учун квоталар тақдим этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида ушбу қарорда кўрсатиб ўтилган нормаларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4423-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.08.2019 й., 07/19/4423/3614-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)