Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолини давлат корхоналарини акциялаштириш жараёнига кенг жалб қилиш, акцияларнинг барқарор даромад келтиришини таъминлашга қаратилган инвестиция фондлари тармоқларини ташкил этган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилаётган инвестиция фондларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги инвестиция фондлари ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини тартибга солувчи қуйидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар:
Фонднинг намунавий устави;
Фонднинг депозитарий билан тузилган намунавий контракти;
Фонднинг фондни бошқариш ҳақида компания бошқарувчиси билан тузилган намунавий контракти;
Фонд эмиссиясининг намунавий проспекти;
Фонднинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш услуби;
Фонднинг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом;
Хусусийлаштириш инвестиция фондлари томонидан махсус давлат кредитини қайтариш тартиби ва шартлари;
Инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида низом.
Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
3. «Вақт» миллий депозитарийси инвестиция фондларига ва хусусийлаштириш инвестиция фондларига хизмат кўрсатиш учун ягона депозитарий технологиясини ишлаб чиқишни ва жорий этишни таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк «Вақт» миллий депозитарийси тўғрисидаги Низомга мазкур қарор талабларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Вақт» миллий депозитарийсига хусусийлаштириш инвестиция фондларига хизмат кўрсатиш технологиясини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратсин, шунингдек, акцияларнинг ҳаракатини назорат қилишни таъминлаш учун уни зарур компьютер техникаси ва телекоммуникациялар воситалари билан бутласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен, Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 18 июнь,
220-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)