13.08.2019 йилдаги 669-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.08.2019 йилдаги 669-сон
Date of entry into force
14.08.2019
Ҳужжат 14.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни, шу жумладан, автотранспортда ҳаракатланиш вақтида кузатиб бориш ҳамда моддий маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туристик фаолият субъектлари ҳамда фуқаролар орасида ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти, амалий аҳамиятини тушунтириш борасида тегишли тадбирларни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 13 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
669-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 669-сон қарорига

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни (кейинги ўринларда туристлар деб аталади) кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туристларни шартнома асосида кузатиб бориш хизмати (кейинги ўринларда кузатув хизмати деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёда ва (ёки) махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кузатув хизмати туристларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда улар транспорт воситаларида ҳаракатланишлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туристлар транспорт воситаларида ҳаракатланаётган пайтда кузатув хизмати махсус жиҳозланган транспорт воситаларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланади, бунда ҳаракатланиш давомида махсус товуш сигналлари ва чироқ-маёқчалардан фақатгина истисно ҳолатларда фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кузатув хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тарифларга мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Кузатув хизматини кўрсатиш учун мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кузатув хизматини кўрсатиш учун жисмоний ёки юридик шахс тегишли ҳудудий ички ишлар органининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига (кейинги ўринларда ХТТБ деб аталади) ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мурожаатда жисмоний ёки юридик шахс (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) тўғрисидаги маълумотлар, туристлар ва транспорт воситаларининг сони, уларни кузатиб бориш вақти ва қатнов йўли кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мурожаат ХТТБ томонидан қабул қилинган куннинг ўзида кўриб чиқилади ва натижаси ҳақида буюртмачига ёзма равишда маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мурожаатни кўриб чиқишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристларнинг шахсига оид маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг мурожаати бўйича унинг бундай фаолиятни олиб бориши учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли рухсатномаси мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ва ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиб бориш қатнов йўли ва ташриф режалаштирилган ҳудудларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатув хизматини амалга ошириш учун етарли куч ва воситаларнинг мавжудлиги каби масалалар ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар буюртмачи томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида кузатув хизматини кўрсатиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмаса, ХТТБ ва буюртмачи ўртасида уч иш кунидан кечиктирмасдан туристлар ёки туристик гуруҳларни кузатиб бориш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома шартлари буюртма талабларидан келиб чиққан ҳолда кузатув хизматини кўрсатишнинг белгиланган тарифлари асосида ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув хизмати учун тўлов суммасини ҳисоблашда махсус автотранспорт воситасида кузатиб бориш ва ХТТБга тегишли транспорт воситаларида туристларни ташиш масофаси, хизмат кўрсатиш учун зарур ходимлар сони, уларни жалб қилиш вақти ва бошқа харажатлар инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув хизмати шартнома суммаси олдиндан тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 7-банди ҳамда 9-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар буюртмачи томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатув хизматини кўрсатиш қатнов йўли ва ташриф режалаштирилган ҳудудлар хавфсизлик талабларига жавоб бермаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатув хизматини амалга ошириш учун етарли куч ва воситаларни жалб қилиш имкони бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада назарда тутилган тўлов буюртмачи томонидан тўлиқ амалга оширилмаганда кузатув хизматини кўрсатиш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мурожаатни кўриб чиқиш якунига кўра кузатув хизматини кўрсатиш рад этилганда, бу ҳақда сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига ёзма ёки электрон равишда хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кузатув хизматини кўрсатишнинг асосий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кузатув хизматини кўрсатиш давомида ХТТБ ходимлари қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув хизматини ташкил этишда туристлар ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол қилинишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кузатув хизматини кўрсатишдан олдин ХТТБ томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристларга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик талаблари ва умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларига риоя этишлари ҳамда хавфсизлик талаблари бўйича тушунтириш ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатуви амалга ошириладиган туристларнинг шахси ва сони шартномага мувофиқлиги текширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиб бориладиган транспорт воситасининг техник созлиги кўздан кечирилади, ҳайдовчида зарур ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ҳамда у билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш ва кузатиб бориш қатнов йўли бўйича тегишли йўриқнома ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кузатув хизматини кўрсатиш якунида ХТТБ ва буюртмачи ўртасида кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажми бўйича уч иш куни мобайнида далолатнома тузилади ва унинг асосида шартнома суммаси белгиланган тарифлар бўйича қайта ҳисобланиб, ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кузатув хизматини кўрсатиш шартномада белгиланган асосларда ва тартибда тўхтатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Кузатув хизматини кўрсатишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шартномада назарда тутилмаган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Низом талабларининг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

‎‎20____й. «___» ________________

‎‎__________-сон

‎‎___________________________ш.

‎‎___________________________________________________________________________ (Ички ишлар органининг тўлиқ номи)

‎‎номидан____________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Низом асосида фаолият юритувчи (кейинги ўринларда «Ижрочи» деб юритилади) бир томондан ҳамда ______________________________________________________________

‎‎___________________________________________________________________________ (тўлиқ номи)

‎‎номидан____________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎асосида фаолият юритувчи _____________________________________________________

‎‎(кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритилади) иккинчи томондан (биргаликда «Томонлар» деб юритилади) ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

‎‎1. Шартнома предмети

‎‎1.1. Ижрочи туристлар ва туристик гуруҳларни Буюртмачи томонидан белгиланган ҳудудларда пиёда ва/ёки автотранспорт воситасида кузатиб бориш ҳамда кузатув давомида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини, Буюртмачи эса шартнома шартларига асосан кўрсатиладиган хизмат учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олади.

2. Умумий шартлар

2.1. Ижрочи Буюртмачи томонидан белгиланган ____________________________________

‎‎___________________________________________________________________________ (кузатув хизмати пиёда ва/ёки автотранспортда амалга оширилиши, туристлар сони, кузатув

___________________________________________________________________________
‎‎‎қатнов йўли, манзиллари ва масофаси, хизмат кўрсатиш вақти, кузатиб бориладиган транспорт

‎‎___________________________________________________________________________ воситалари сони ва параметрлари кўрсатилади)

‎‎_____________________________________________ шартларда кузатув хизмати кўрсатади.

‎‎2.2. Шартнома имзоланиб, олдиндан тўловлар тўланганидан сўнг Ижрочи туристлар/туристик гуруҳлар ва кузатиб бориладиган автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари билан йўриқнома ўтказиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлайди.
‎2.3. Шартнома тузилганидан сўнг Ижрочи томонидан кузатиб бориладиган транспорт воситаси техник носозлиги ёки унинг ҳайдовчисида зарур ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, кузатув хизмати ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар кўрсатилмайди.

3. Тўлов тартиби ва нархи

3.1. Шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланган тарифларга мувофиқ, хизмат кўрсатишнинг ҳар бир соатига ________________________ сўмни ва/ёки ҳар бир километрига _____________________ сўмни, жами ____________________ сўмни ташкил этади.
3.2. Кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов Буюртмачи томонидан Ижрочининг ҳисоб рақамига олдиндан юз фоиз миқдорда амалга оширилади.
‎3.3. Кузатув хизматини кўрсатиш якунида Томонлар ўртасида кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажми бўйича далолатнома тузилади ва унинг асосида шартнома суммаси белгиланган тарифлар бўйича қайта ҳисобланиб, ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎а) кузатиб борувчилар томонидан шартнома шартларига мувофиқ хизмат кўрсатилишини талаб қилиш;
‎б) кузатиб бориш қатнов йўли ва манзилларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича Ижрочига мурожаат қилиш;
‎в) кузатув хизматини кўрсатиш якунида Томонлар ўртасида кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажми бўйича тузилган далолатномага мувофиқ Ижрочидан кўрсатилмаган хизматлар учун амалга оширилган тўловни қайтаришни талаб қилиш;
‎г) Ижрочи томонидан хизматлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш.
‎4.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
‎а) кузатиб бориладиган транспорт воситаларининг хавфсизлик талабларига жавоб беришини таъминлаш;
‎б) кузатиб бориладиган туристлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш;
‎в) кузатув хизматини кўрсатиш якунида Томонлар ўртасида кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажми бўйича далолатнома тузилган куннинг ўзида ёки кейинги иш кунида Ижрочига кўрсатилган қўшимча хизматлар учун тўловни амалга ошириш.
‎4.3. Ижрочининг ҳуқуқлари:
‎а) кузатиб бориладиган туристлар ҳамда транспорт воситаларининг ҳайдовчиларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этилишини талаб қилиш;
‎б) кузатув хизматини кўрсатиш якунида Томонлар ўртасида кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажми бўйича далолатнома тузилган куннинг ўзида Буюртмачидан кўрсатилган қўшимча хизматлар учун тўловни амалга оширишни талаб қилиш.
‎4.4. Ижрочининг мажбуриятлари:
‎а) шартнома ижросини таъминлаш учун зарур куч ва воситаларни ажратиш;
‎б) кузатув хизматини кўрсатишда ходимларнинг ўз вазифаларини лозим даражада бажаришларини таъминлаш;
‎в) кузатуви амалга оширилаётган туристларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ва уларнинг хавфсизлигига таҳдид қилувчи бошқа ҳолатларнинг олдини олиш;
‎г) фавқулодда ҳолатларда туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун эвакуация, қутқарув ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
‎д) кузатув хизматини кўрсатиш якунида Томонлар ўртасида кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажми бўйича далолатнома тузилган куннинг ўзида ёки кейинги иш кунида Буюртмачига кўрсатилмаган хизматлар учун амалга оширилган тўловни қайтариш.

5. Томонларнинг жавобгарлиги

5.1. Томонлар шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги натижасида етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
‎5.2. Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган неустойкани (жарима, пеня) тўлаш ҳамда зарарни қоплаш Томонларни мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

6. Низоларни ҳал қилиш тартиби

‎‎6.1. Шартномани ижро этиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни бекор қилишда юзага келадиган низолар Буюртмачи ва Ижрочи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

‎‎7. Форс-мажор

‎‎7.1. Томонлар шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлиги учун, агар ушбу бажармаслик шартнома тузилгандан сўнг пайдо бўлган, енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади.
‎7.2. Форс-мажор ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари юзага келганда Ижрочи ва Буюртмачи шартномани давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қиладилар ва Томонлар келишилган ечимга келмасалар, ҳар бир Томонга ҳеч қандай талабларсиз шартномани бекор қилиш ҳуқуқи берилади.

‎‎8. Якунловчи қоидалар

‎‎8.1. Шартноманинг тузилган вақти Томонларнинг имзолаган санасидан белгиланади.
‎8.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёзма шаклда тузилганда ҳамда Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
‎8.3. Шартноманинг амал қилиш муддати Томонлар имзолагандан сўнг ва барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар белгиланади.
‎8.4. Шартнома томонларнинг ўзаро келишувига кўра ёки улардан бири томонидан шартнома шартларини бошқа томон жиддий бузган тақдирда бекор қилиниши мумкин.
‎8.5. Тарафларнинг юридик манзиллари, телефон, факс, банк реквизитлари ўзгарган тақдирда, улар бир кун муддатда бир-бирларини бу ҳақда хабардор қилишлари шарт.
‎8.6. Шартнома бир хил юридик кучга эга икки нусхада расмийлаштирилади.

‎‎9. Томонларнинг манзили ва реквизитлари

‎‎Ижрочи

‎‎Буюртмачи

_____________________________________ (тўлиқ номи)

‎‎_____________________________________ (ташкилот номи)

‎‎Юридик манзили:_______________________

‎‎Юридик манзили:_______________________

‎‎_____________________________________

‎_____________________________________

‎‎Банк реквизитлари:______________________

Банк реквизитлари:______________________

_____________________________________

_____________________________________‎‎

‎‎МФО:________________________________ СТИР:________________________________ ХХТUT:______________________________

‎‎МФО:________________________________ СТИР:________________________________ ХХТUT:______________________________

_____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.)

‎‎_____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.)

‎‎____________________________________ (имзо, муҳр)

____________________________________ (имзо, муҳр)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 669-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар шартнома асосида ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан туризм намойиш объекти унга мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган туристик фаолиятни ташкил этишга ваколатли юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда ваколатли шахс деб аталади) билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Туризм намойиши объектида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туризм намойиши объектида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) ваколатли шахснинг ҳудудий ички ишлар органининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига (кейинги ўринларда ХТТБ деб аталади) қилган мурожаати асосида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мурожаат тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддатда ХТТБ томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ҳақида мурожаат муаллифига ёзма равишда маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мурожаатни кўриб чиқиш давомида юридик шахснинг вакили ёки жисмоний шахс билан биргаликда туризм намойиши объектининг ҳудуди кўздан кечирилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномада объект ҳудудининг чегараси, объектда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш учун талаб этиладиган ХТТБ ходимлари сони ва хизмат хоналари, хизмат олиб бориш тартиби, ҳудуди ва патруллик йўналишлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шартнома тузиш ва унга мувофиқ ХТТБга қўшимча штат бирликлари ажратиш тўғрисида ҳудудий ички ишлар органи томонидан мурожаат тушган кундан бошлаб беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тақдимномани тушган кундан бошлаб беш кун муддатда кўриб чиқади ва қўшимча штат бирликлари ажратиш ёки ажратмаслик ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча штат бирликлари ажратилган тақдирда, тузилган далолатнома асосида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ХТТБ ва ваколатли шахс ўртасида шартнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома бир йил муддатга тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм намойиши объектининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда далолатнома ва шартнома лойиҳасида жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этишнинг алоҳида шартлари кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шартномада белгиланган ХТТБ мажбуриятлари қўшимча штат бирликлари ажратилган ва жамлангандан сўнг бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш хизматини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш хизмати ХТТБ нарядларининг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ташкил этиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамоат тартибини сақлаш хизматини кўрсатиш давомида ХТТБ ходимлари қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Шартнома асосида хизмат олиб бораётган ХТТБ ходимларининг фаолиятини молиялаштириш ва уларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш шартномалардан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туризм намойиши объектида ХТТБ ходимларининг хизмат олиб бориш тартиби, ҳудуди ва патруллик йўналишлари ХТТБ бошлиғи томонидан ваколатли шахс билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Шартнома асосида жорий этилган штат бирликлари лавозимларига ХТТБ ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган кадрларни танлаш, жамлаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ХТТБнинг шартномалар асосида киритилган штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шартномада назарда тутилмаган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Низом талабларининг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Туризм намойиши объектида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

‎‎20____й. «___» ________________

‎‎__________-сон

‎‎___________________________ш.

‎‎___________________________________________________________________________ (Ички ишлар органининг тўлиқ номи)

‎‎номидан____________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Низом асосида фаолият юритувчи (кейинги ўринларда «Ижрочи» деб юритилади) бир томондан ҳамда ______________________________________________________________

‎‎___________________________________________________________________________ (тўлиқ номи)

‎‎номидан____________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎асосида фаолият юритувчи _____________________________________________________

‎‎(кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритилади) иккинчи томондан (биргаликда «Томонлар» деб юритилади) ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

‎‎1. Шартнома предмети

1.1. Ижрочи жавобгарлик ҳудудлари ва патруллик йўналишларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматини кўрсатиш мажбуриятини, Буюртмачи эса шартнома шартларига асосан кўрсатилган хизмат учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олади.

2. Умумий шартлар

2.1. Ижрочи бир йил муддат давомида Буюртмачига қарашли__________________________

‎‎___________________________________________________________________________(туризм намойиши объектининг (кейинги ўринларда объект деб юритилади) номланиши, манзили)

___________________________________________________________________________

____________________________ да ҳафтанинг ______________________________ кунлари соат ____ дан ____ га қадар жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматни амалга оширади.

2.2. Ижрочи томонидан жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат шартномага иловага мувофиқ белгиланган объектнинг ҳудуди ва патруллик йўналишларида олиб борилади.
‎2.3. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасидан объектда жамоат тартибини сақлаш хизматини кўрсатиш учун жами ____ нафар ходим ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб ____ иш куни ичида жалб қилинади.
‎2.4. Объектни муҳандислик-техник ва хавфсизлик тизимлари билан жиҳозлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ходимлар учун хизмат хоналарини ажратиш ва уларни жиҳозлаш Буюртмачи томонидан амалга оширилади.

3. Тўлов тартиби ва нархи

3.1. Шартнома асосида жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланган тарифларга мувофиқ бир ой учун _______________ сўмни, бир йил учун _______________ сўмни ташкил этади.
‎3.2. Кўрсатилган хизматлар учун тўлов Буюртмачи томонидан Ижрочининг ҳисоб рақамига ҳар ой, ойлик тўловнинг юз фоизи миқдорида кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин амалга оширилади.
‎3.3. Хизматлар турига янги тарифлар тасдиқланган ҳолларда Ижрочи томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎а) хизмат кўрсатиш жараёнида шартнома шартларига мувофиқ хизмат кўрсатилишини талаб қилиш;
‎б) Ижрочининг хизматни ташкил қилиш ва амалга оширишини назорат қилиш;
‎в) Ижрочи томонидан интизом ва шартнома шартлари бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли чоралар кўриш мақсадида Ижрочининг вакили иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш; г) Ижрочи томонидан хизматлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш;
‎4.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
‎а) ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 20___ йил «___» __________ даги кўздан кечириш тўғрисидаги далолатномага асосан объектнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлиги бўйича тадбирларни амалга ошириш ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига хизмат олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
‎б) объектнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши, коммуникация тизимлари ва иншоотларининг хавфсизлик талабларига жавоб беришини таъминлаш;
‎в) бино ва иншоотларда режалаштирилаётган капитал таъмирлаш ишлари, объектларни қайта жиҳозлаш, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва патруллик йўналишларига ўзгартиришлар киритиш ёки хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча муҳандислик-техник воситаларни ўрнатиш зарурати юзага келганда, Ижрочини бундай ишлар бошланишидан камида ______ кун олдин огоҳлантириш;
‎г) объектда жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган ходимлар сони, хизматни ташкил этиш тартиблари, патруллик йўналишларининг жойлашиши, хавфсизликни таъминловчи муҳандислик-техник тизимларнинг жойлашуви, шунингдек, объектда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бошқа маълумотларни ошкор қилмаслик;
‎д) Ижрочи вакилларини объектдаги ички тартиб ва техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш;
‎4.3. Ижрочининг ҳуқуқлари:
‎а) Буюртмачидан объектда белгиланган ички режим тартибига риоя қилинишини талаб қилиш; б) объектни кўздан кечириш далолатномаси асосида татбиқ этилиши зарур бўлган хавфсизликни таъминловчи муҳандислик-техник воситалар билан объектни жиҳозлаш юзасидан Буюртмачига тавсиялар бериш;
‎4.4. Ижрочининг мажбуриятлари:
‎а) шартномада белгиланган шахсий таркиб сонини ажратиш, объектда нарядларни патруллик йўналишлари жойлашишига мувофиқ жойлаштириш;
‎б) шартнома ва унинг иловаларига мувофиқ ходимларнинг ўз вазифаларини тўлақонли бажаришларини таъминлаш;
‎в) объект ҳудудида патрулликни амалга ошириш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган ҳаракатларнинг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш;
‎г) объектда ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ва нормаларини таъминлашга қаратилган ишларни олиб бориш;
‎д) фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда зудлик билан ҳудудий ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Буюртмачи вакилини хабардор қилиш, шунингдек, махсус бўлинмалар етиб келгунга қадар объектни бирламчи тўсиб олиш ва қўриқлаш бўйича зарур чораларни кўриш, эвакуация, қутқарув ва бошқа тадбирларни амалга ошириш.

5. Томонларнинг жавобгарлиги

5.1. Шартнома суммаси Буюртмачи томонидан ўз вақтида тўланмаганида, Буюртмачи Ижрочига ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг миқдори муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
‎5.2. Ижрочи шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги натижасида Буюртмачига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
‎5.3. Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган неустойкани (жарима, пеня) тўлаш ҳамда зарарни қоплаш Томонларни шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

6. Низоларни ҳал қилиш тартиби

6.1. Шартномани ижро этиш, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда уни бекор қилишда юзага келадиган низолар Буюртмачи ва Ижрочи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

‎‎7. Форс-мажор

7.1. Томонлар шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлиги учун, агар ушбу бажармаслик шартнома тузилгандан сўнг пайдо бўлган, енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади.
‎7.2. Форс-мажор ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари юзага келганда Ижрочи ва Буюртмачи шартномани давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қиладилар ва Томонлар келишилган ечимга келмасалар, ҳар бир Томонга ҳеч қандай талабларсиз шартномани бекор қилиш ҳуқуқи берилади.
‎7.3. Шартномада кўрсатилган вазиятларга кўра ўз мажбуриятини бажара олмайдиган Томон енгиб бўлмайдиган куч юзасидан бошқа Томонни ҳолат бошланган кундан бошлаб беш кун муддатда ёзма равишда хабардор қилади.

‎‎8. Якунловчи қоидалар

8.1. Шартнома қайд этилган барча камчиликлар Буюртмачи томонидан бартараф этилганлиги тўғрисида кўздан кечириш далолатномаси тузилганидан сўнг кучга киради. Шартноманинг тузилган вақти Томонларнинг имзолаган санасидан белгиланади.
‎8.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёзма шаклда тузилганда ҳамда Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
‎8.3. Шартнома бир йил муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаш вақтидан камида 30 кун олдин Томонлардан бирортаси уни бекор қилиш ҳақида маълум қилмаган тақдирда, ушбу Шартноманинг амал қилиши худди шу муддат ва шартларда узайтирилган ҳисобланади.
‎8‎.4. Ушбу Шартномани бекор қилишдан манфаатдор бўлган Томон бошқа Томонни исталган муддатдан бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.
‎8.5. Агар хавфсизликни таъминловчи техника воситалари ишдан чиқиб, таъмирлашни талаб қилса, бироқ Буюртмачи ушбу камчиликларни бартараф этишни рад этса, унда Ижрочи етти кун олдин Буюртмачини ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақлидир.
‎8.6. Шартнома бир хил юридик кучга эга икки нусхада расмийлаштирилади.
‎8.7. Объектнинг хусусиятидан келиб чиқиб Томонлар ўзаро келишуви бўйича ушбу Шартномага қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимчалар киритишга ҳақли.

‎‎9. Томонларнинг манзили ва реквизитлари

‎‎Ижрочи

‎‎Буюртмачи

_____________________________________ (тўлиқ номи)

‎‎_____________________________________ (ташкилот номи)

‎‎Юридик манзили:_______________________

‎‎Юридик манзили:_______________________

‎‎_____________________________________

‎_____________________________________

‎‎Банк реквизитлари:______________________

Банк реквизитлари:______________________

_____________________________________

_____________________________________‎‎

‎‎МФО:________________________________ СТИР:________________________________ ХХТUT:______________________________

‎‎МФО:________________________________ СТИР:________________________________ ХХТUT:______________________________

_____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.)

‎‎_____________________________________ (лавозими, Ф.И.О.)

‎‎____________________________________ (имзо, муҳр)

____________________________________ (имзо, муҳр)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 09/19/669/3570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 31.01.2023 й., 09/23/37/0063-сон)