Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2012 31.05.1996 йилдаги 203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.1996 йилдаги 203-сон
Date of entry into force
31.05.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2012
Ҳужжат 19.09.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР, АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАР ВА БОШҚА ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли ««Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиз мустақиллигига беш йил тўлаётганлигига қарамай ҳамон жойларда топонимик объектларнинг эски тузум ва коммунистик мафкурага хизмат қиладиган, халқимиз тарихи ва миллий анъаналарига боғлиқ бўлмаган номлари сақланиб қолмоқда. Булар истиқлол мазмун-моҳиятини тушунмасликдан, миллий мафкура ва миллий ғурур сустлигидан, баъзан эса масъулиятсизлик ва лоқайдликдан келиб чиқмоқда. Натижада бу янгича фикрлаш ва яшашни ўрганиш шароитларида халқимизни мустақиллик ғояларидан чалғитмоқда. Ҳокимликлар, улар ҳузуридаги топонимик комиссияларнинг етарли даражада фаолият кўрсатмаётганлигини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг топонимик объектлар номларини тартибга солиш борасидаги ишлари талаб даражасида эмас деб ҳисоблансин. Бу борадаги камчиликлар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига кўрсатиб ўтилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Топонимик объектларга ном бериш масаласини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Х.С. Кароматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги топонимик комиссиялар зиммасига юклатилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар, корхоналар, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар ва бошқа объектларга ном бериш, уларнинг номларини ўзгартириш ва тартибга солиш масъулияти шахсан юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 кун муддат ичида ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган топонимик комиссиялар фаолияти ва таркибини кўриб чиқиш, улар олиб бораётган ишларни фаоллаштириш мақсадида комиссиялар таркибига тарихчилар, тилшунослар, ҳуқуқшуносларни, жамоатчилик ва маҳаллий бошқарув идоралари вакилларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 1 сентябргача ўзгартириладиган топонимик объектлар номларини қайта кўриб чиқиш, объектларнинг эски тузум давридан сақланиб қолган, халқимиз тарихи ва анъаналари билан боғлиқ бўлмаган номларини ўзгартириш ва уларга ном беришда тарихий, миллий, табиий ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олиш, кишилар шарафига қўйилган барча номларнинг белгиланган қоидалар ва мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимият органларининг объектларга кишилар номини бериш ҳақидаги қарорлари дастлабки тарзда Ўзбекистон Республикаси топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилиши шарт;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахсларнинг номини ҳаёт чоғида бирор жойга қўйишга ҳамда абадийлаштиришга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 123-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов зиммасига юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)