Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022 17.07.2019 йилдаги 596-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.07.2019 йилдаги 596-сон
Date of entry into force
18.07.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси контракт бўйича ҳарбий хизматчи ва махсус унвонга эга ходимларининг жамоат тартибини сақлаш ва қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашдаги фаолиятининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда Миллий гвардиянинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда Миллий гвардия деб аталади), «Ўзавтосаноат» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Миллий гвардиянинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ўрнак кўрсатган контракт бўйича ҳарбий хизматчи (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчи деб аталади) ва махсус унвонга эга ходимларига (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда автотранспорт воситалари деб аталади) сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Миллий гвардия томонидан бериладиган тақдимномаларга мувофиқ Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига йилига 300 тагача автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит муддати — 5 йилгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг камида 20 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бўйича фоиз ставкаси — 2019 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасида амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси плюс 2 (икки) фоиз миқдорида. 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил белгиланадиган ставкаларда берилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бўйича таъминот — кредит бўйича сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредитнинг бошқа шартлари мазкур банкнинг кредит сиёсати ва амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзавтосаноат» АЖга Миллий гвардиянинг тақдимномалари бўйича Миллий гвардиянинг автотранспорт воситаларини сотиб олишни хоҳловчи ҳарбий хизматчилари ва ходимларига банкларнинг кредитлари ҳисобига ушбу автотранспорт воситаларини сотиб олишда кўмаклашиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит олишга тавсия этиладиган ҳарбий хизматчи ва ходимларни танлаб олиш ҳамда тақдимномалар бериш мезонларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида кредитларни олиш шартлари ва тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Кучкаров ва Миллий гвардия қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 17 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
596-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2019 й., 09/19/596/3442-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)