16.07.2019 йилдаги 593-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.07.2019 йилдаги 593-сон
Date of entry into force
17.07.2019
Ҳужжат 17.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини барқарорлаштириш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Навоий КМК» давлат корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Навоий КМК» давлат корхонасининг активлари хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижалари бўйича «Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активлари рўйхати тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Навоий КМК» давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоятлар ҳокимликларининг «Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган активларини иловага* мувофиқ рўйхат бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Навоий КМК» давлат корхонаси икки ой муддатда ушбу қарорга иловада кўрсатилган соҳага оид бўлмаган активларни жорий ҳолатида топширишни, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар эса белгиланган тартибда — қабул қилинишини таъминласин ва улардан янада самарали фойдаланиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Навоий КМК» давлат корхонасига, истисно тариқасида, қайта ўзгартириш даврида физик емирилган ва маънан эскирган асосий воситаларни балансдан чиқаришга ва бунинг натижасида ҳосил бўлган қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамиятларига топширишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ берилаётган ва қабул қилинаётган активларнинг қиймати солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Навоий КМК» давлат корхонаси бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 16 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
593-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2019 й., 09/19/593/3440-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)