1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.04 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасида лизинг (шунингдек, 03.11.06.04 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш ва модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни сифатли ва арзон техника билан таъминлаш, уларга ўз вақтида сервис хизмати кўрсатиш ҳамда рақобатбардош қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни молиялаштиришга бозор механизмини кенг татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни ўз вақтида молиялаштиришни таъминласин.
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 12 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
578-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда уларни замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси — қишлоқ хўжалиги ишларини бажарадиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган машина ва ускуна, ўзиюрар машина, трактор, трактор тиркамаси, ярим тиркамаси ва осма техникалар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2022 й., 09/22/78/0151-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчи — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи юридик ва жисмоний шахслар, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва кластерлари ҳамда механизация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар;
(2-банднинг учинчи хатбошси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия — қарз олувчи томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатларини тижорат банклари ёки лизинг ташкилотлари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) пул маблағлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун ажратилган кредит ва лизинг бўйича ҳисобланган фоизини қисман қоплаб бериш учун кўзда тутилган маблағларни Жамғармага ажратади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харажатларни қоплашнинг ушбу миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий фоиз ставкасининг ўзгаришига қараб Молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 январдаги 25-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 09/20/25/0054-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларида ресурслар тақчиллиги юзага келганда қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишга кредитлар ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг вақтинчалик бўш турган маблағларини тижорат банкларига белгиланган тартибда жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низом талаблари Низом кучга киргунга қадар қишлоқ хўжалик техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш бўйича расмийлаштирилган шартномаларга ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки томонидан қарз олувчига қишлоқ хўжалик техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш мазкур Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қарз олувчига лизинг ҳамда кредит шартларида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникасининг фоиз тўловини қисман қоплаб бериш учун субсидия ушбу Низом талаблари асосида лизинг ташкилоти, тижорат банки ва Жамғарма ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия миқдори қарз олувчи ва лизинг ташкилоти ёки тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома шартларида акс эттирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия лизинг ҳамда кредит шартларида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникасининг камида 1 йиллик кафолат муддати, шунингдек, ушбу техника учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сервис хизмати кўрсатувчи марказлар бўлганда лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг фоиз тўловларини қисман қоплаб бериш учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қарз олувчининг лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия тижорат банки ва лизинг ташкилоти томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисми миқдорида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қарз олувчининг лизинг ёки кредит шартномаси барча турдаги комбайнлар ва двигатель қуввати 100 от кучидан кўп бўлган тракторлар учун 10 йил муддатга, қолган тракторлар, осма ва тиркама техникалар учун 7 йил муддатга расмийлаштирилган бўлиши лозим.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июлдаги ПҚ-335-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2022 й., 07/22/335/0685-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит ёки лизинг олувчиларнинг сўровига асосан ушбу бандда кўрсатилган муддатлар қисқартирилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Субсидия Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият кўрсатувчи лизинг ташкилоти ва тижорат банкларига ажратилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Субсидия янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2022 й., 09/22/78/0151-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лизинг ёки кредит олувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини шартномада кўрсатилган қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўланганда;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан юқори қисмини қоплаш учун ажратилади.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қарз олувчи томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилишда лизинг ташкилоти ёки тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) янги қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш тўғрисида тузилган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) суғурта полиси, кафиллик ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа таъминот турлари.
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг лизинг ташкилоти ёки тижорат банки аризани 3 банк иш кунида кўриб чиқиши, ижобий хулоса қабул қилинганда қарз олувчи билан шартнома тузиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг кредит қўмитаси томонидан кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда қарз олувчига рад этиш сабаблари баён этилган ёзма маълумот тақдим этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки қарз олувчи томонидан ўзига тегишли фоиз тўловини тўланганлиги тўғрисида маълумот ва субсидия олиш учун буюртмани Жамғармага тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, лизинг ташкилоти ёки тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмаларга ўзгартириш киритилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, лизинг ёки кредит ажратиш ва улар бўйича субсидия олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият лизинг ташкилоти ва тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жамғарма келган ҳужжатларни ўрганиш натижалари асосида лизинг ёки кредит бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма 1 (бир) иш куни мобайнида лизинг ташкилоти ёки тижорат банкини субсидия ажратиш тўғрисида (рад этилган тақдирда — асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилингани ҳақида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарма Бош битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги буюртманомада қайд этилган маблағларни 2 банк иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобварағига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан маблағ ўтказиб берилгандан сўнг Жамғарма Бош битимга мувофиқ 2 банк иш кунида лизинг ташкилоти ёки тижорат банкига субсидия ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Субсидияни ҳисоблаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Субсидия ушбу Низом талаблари асосида расмийлаштирилган лизинг ва кредит муддатидан келиб чиқиб ҳақиқатда қолдиқ қарз суммасига ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тўлов жадвали бўйича муддати ўтган қарздорликка қайта субсидия ҳисобланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарз олувчи лизинг ёки кредитни уни муддати ўтгандан сўнг қайтарганда ажратиладиган субсидия тасдиқланган тўлов жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қарз олувчи шартноманинг тўлов жадвалига мувофиқ ўзига тегишли бўлган лизинг ёки кредит фоиз тўловларини (субсидия қилиб бериладиган фоиздан ташқари) тўлиқ тўлаган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Субсидия лизинг ташкилоти учун ҳар чоракда, тижорат банки учун ҳар ойда кейинги ойнинг 20-кунигача тақдим этилган буюртманомалар бўйича ҳисобланган жорий фоизлар миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамғарма томонидан лизинг ташкилоти ёки тижорат банки ҳисобварағига қарз олувчи учун ҳисобланган фоиз тўловини қисман қоплаш учун ўтказиб берилган субсидия ушбу қарз олувчининг ҳисобланган фоиз тўловлари учун ҳисоб-китоб қилинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ажратилган субсидия қарз олувчига ҳисобланган субсидия миқдоридан кўп бўлган тақдирда ортиқча маблағлар 2 банк иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобварағига қайтариб ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лизинг ёки кредит шартномасининг шартлари ўзгарган тақдирда илгари тасдиқланган ва ҳисобланган субсидия миқдори оширилмайди, субсидия муддати узайтирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамғарма томонидан ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланишни, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лизинг ёки кредит шартномаси бўйича субсидия мақсадсиз сарфланганлиги аниқланганда, қарз олувчи томонидан лизинг ёки кредит асосий қарзининг тегишли қисми тўлов жадвалида белгиланган санадан бошлаб 90 кун давомида тўлиқ тўланмаса;
(25-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қарз олувчи томонидан лизинг ёки кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қарз олувчининг субсидия олишдан бош тортганлиги тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) лизинг ёки кредит шартномаси тўлиқ бекор қилинганда ҳамда қарз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганда;
(25-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) лизинг ёки кредит шартномаси бўйича субсидия ва шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида лизинг ташкилоти ёки тижорат банки мурожаати асосида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тарафлар ўртасида юзага келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг ёки тижорат банки томонидан қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалик техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Амалга ошириладиган тадбирлар
Муддати
Масъуллар
I-босқич
Қишлоқ хўжалиги корхонаси лизинг ташкилоти ёки тижорат банкига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ариза тақдим этади.
доимий
Қишлоқ хўжалиги корхонаси
II-босқич
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқади.
3 банк иш куни
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки
III-босқич
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки томонидан ижобий хулоса қабул қилинганда қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун лизинг ёки кредит ажратади.
хулоса қабул қилингандан кейин 1 банк иш куни
Лизннг ташкилоти ёки тижорат банки
IV-босқич
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратган лизинг ёки кредит фоизини тегишли миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш юзасидан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармасига буюртманома тақдим этади.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига кадар
Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки
V-босқич
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг қишлоқ хўжалиги корхонасига қишлоқ хўжалиги техникасини лизннг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратган лизинг ёки кредит фоизини тегишли миқдорда қоплаш учун субсидия ажратади.
Бош битимда белгиланган муддатда
Жамғарма
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Белгилансинки, янги замонавий ғалла ўриш комбайни ва пахта териш машинасини ва улар билан агрегатлаштирилиб ишлатиладиган тракторни (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалик техникаси деб аталади) қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) қуйидаги лизинг шартларида етказиб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизи аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 80 фоизи лизинг ташкилотлари томонидан уларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан қайтариладиган қарз асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванс тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномаларини тузиш, янги қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш, лизинг тўловларини ўз вақтида ундирилишини ва Жамғармага тўланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни ҳисобланган фоизлари билан тўлаш.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга тушумлар ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерига аванс бериш учун лизинг ташкилотлари буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва лизинг ташкилотлари техника қийматининг 80 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг аванс тўланган кундан бошлаб 120 кун муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«лизинг муддатини фермер, деҳқон хўжаликлари учун 10 йил, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар учун 7 йил этиб белгиланишини назарда тутади.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган янги замонавий ғалла ўриш комбайни ва пахта териш машинаси ва улар билан агрегатлаштирилиб ишлатиладиган тракторни (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) лизинг шартларида етказиб беришни тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги учун зарур қишлоқ хўжалиги техникасини турлари бўйича шакллантирилган маълумотни ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тақдим этилган маълумот асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун маблағлар манбаларини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма ўзининг веб-саҳифасида келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга қарз маблағларини ажратиш тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарманинг веб-саҳифасига жойлаштирилган маълумотлар асосида республикада фаолият юритувчи барча лизинг ташкилотлари қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш бўйича дастлабки буюртманомаларни Жамғарманинг веб-саҳифасига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма веб-саҳифага жойлаштирилган дастлабки буюртманомалар таҳлили асосида лизинг ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга қарз маблағларини ажратиш тўғрисида Бош битим тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг ташкилотлари қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари билан қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, тўлов тартиби ва муддати кўрсатилган олди-сотди шартномалари тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лизинг ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма билан молиявий ресурслар жалб этиш учун шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад фоизи миқдори, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолинадиган лизинг ташкилоти ва банк хизматлари учун тўловлар миқдори келишиб олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари билан молиявий агент функцияларини бажариш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ташкилотлари билан суғурта қонунчилигига мувофиқ шартномалар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лизинг ташкилотлари лизинг олувчилар билан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўлови жадвали илова қилинади. Бунда шартномалар 3 нусхада тузилади ва бир нусхаси тижорат банкига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лизинг олувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартларида расмийлаштирилган қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини ҳамда ҳисобланган лизинг фоизини фермер, деҳқон хўжаликлари 10 йил муддатгача, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилот ва корхоналар 7 йил муддатгача лизинг ташкилотларига тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лизинг ташкилотлари лизинг олувчилар тўлаган аванс маблағларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 60 фоизигача аванс тўловини тўлашга пул маблағларини ажратиш учун буюртманомаларни Жамғармага тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма пул маблағларини келгуси давр учун лизинг ташкилотининг тижорат банкидаги Жамғарма билан ҳисоб-китоблар (23216) ҳисобварағига (кейинги ўринларда амалиёт ҳисобварағи деб аталади) ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лизинг ташкилоти шартномада белгиланган муддатда етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 80 фоизи миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерларига амалиёт ҳисобварағидан аванс маблағини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лизинг ташкилоти томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ лизинг олувчига етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳар ойда, кечи билан ойнинг 5-куни, лизинг ташкилоти ҳизмат кўрсатувчи тижорат банкига олдинги ойда тузилган шартномалар бўйича лизинг тўлови жадвали нусхаларини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лизинг олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда лизинг ташкилотларига лизинг тўловлари (асосий қарз ва фоиз)ни тўлайдилар. Тўланган маблағлар тўлиқ миқдорда амалиёт ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лизинг ташкилотлари тузилган қарз шартномаларига мувофиқ жалб этилган қарз маблағлар бўйича асосий қарз ва фоизларни шартномада белгиланган муддатларда Жамғармага тўланишини таъминлайди. Лизинг бўйича фоизлар Жамғарма, лизинг ташкилоти ва тижорат банки ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лизинг ташкилоти ва тижорат банки Жамғарма маблағларининг ҳаракати, маблағлардан фойдаланиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-кунига, шунингдек, чораклик, йиллик бухгалтерия ҳисоботларини чорак тугагандан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Жамғармага тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лизинг ташкилоти ва унга ҳизмат кўрсатувчи тижорат банки ва уларнинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари, шунингдек, лизинг олувчиларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш тартиби бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».