25.06.2019 йилдаги 523-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.06.2019 йилдаги 523-сон
Date of entry into force
26.06.2019
Ҳужжат 26.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар давлат улушини камайтириш ва банкларни хусусийлаштириш, шу жумладан хусусийлаштириш жараёнларида хорижий инвесторларга иштирок этишга рухсат бериш орқали банк фаолиятига бозор принципларини жорий қилишни назарда тутувчи банк соҳасини ривожлантиришнинг янги босқичини амалга оширишга ўтиш шароитларини таъминлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида «Ипотека-банк» АКИБ (кейинги ўринларда Ипотека-банк деб аталади) томонидан Халқаро молия корпорацияси (кейинги ўринларда ХМК деб аталади) билан ҳамкорликда банкнинг корпоратив бошқарув самарадорлигини ва инвестицион жозибадорлигини оширишга, шунингдек, Ипотека-банк устав капиталига ХМК кредитлари ва инвестицияларини жалб қилиш имкониятларини ишлаб чиқишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМКнинг акциядорлар таркибига киритилиши мумкинлиги, шунингдек, Ипотека-банкни ўзгартириш жараёни банк фаолиятини молиявий натижадорликни оширишга ва илғор хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда замонавий бизнес- моделни жорий этишга қайта йўналтиришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банкнинг кейинчалик хусусийлаштириш учун рақобатбардошлиги ва инвестицион жозибадорлигини сифат жиҳатидан оширишни назарда тутувчи бизнес-моделини самарали ўзгартиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ипотека-банк ва ХМК томонидан ҳамкорлик дастури амалга оширилаётгани ва ушбу дастур доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институционал туб ўзгаришлар ва замонавий тижорат банки асосларини яратиш босқичларини амалга ошириш имконини берадиган битимлар имзолангани, шунингдек, 2019 йил охиригача банкни ўзгартиришнинг кейинги босқичини амалга ошириш бўйича битимлар тузилиши назарда тутилаётгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМК Ипотека-банкка кредит кўринишида 35 млн АҚШ доллари эквиваленти (Ўзбекистон сўмида) миқдорида пул маблағлари тақдим этадиган битимлар имзоланиши режалаштирилаётгани ҳамда Ипотека-банкнинг чиқариладиган оддий акцияларига қўшимча равишда ушбу кредит бўйича ХМК олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини конвертация қилиш имконияти берилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ипотека-банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш учун 2020 йил охиригача қуйидагиларни ўз ичига оладиган чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолигига кўрсатиладиган ва тайинланадиган номзодларни давлат органлари ҳамда уларнинг раҳбарлари билан келишиш тартибини Ипотека-банкка нисбатан татбиқ этмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк кузатув кенгашининг янги таркибини давлат органлари раҳбарларининг иштирокисиз шакллантириш ва мустақил директорлар сонини 5 нафарга етказиш ҳамда Ипотека-банк кузатув кенгаши раисини мустақил директорлар орасидан сайлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банк раҳбариятини (ижро этувчи органини) шакллантириш ва Ипотека-банкнинг бозор амалиёти стандартлари ва эҳтиёжлари асосида ижро этувчи орган аъзоларининг (бошқарув раиси ва аъзолари) меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини банк кузатув кенгаши томонидан белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда кредит билан таъминлаш ва молиялаштириш масалалари бўйича қарорларни Ипотека-банк томонидан мустақил қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банк маблағларини тижорат ташкилотлари устав капиталларига инвестиция ажратиш учун банк фаолиятига хос бўлмаган тарзда жалб қилишни тақиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарувида бўлган Ипотека-банк устав капиталидаги давлат улушини беғараз асосда берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Марказий банк билан биргаликда Ипотека-банкни хусусийлаштириш бўйича хусусийлаштириш жараёнининг асосий босқичлари ҳамда 2022 йил охиригача хусусийлаштириш жараёнини амалга оширишга доир томонлар мажбуриятларини назарда тутувчи «йўл харитаси»ни (кейинги ўринларда Йўл харитаси деб аталади) ХМК билан келишган ҳолда икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банкни хусусийлаштириш ва Йўл харитасига мувофиқ 2022 йил охиригача банк устав капиталида давлат улушини 50 фоиздан камайтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банк ва ХМК ўртасидаги кредит шартномасида назарда тутилган шартлар асосида Ипотека-банкнинг кредит бўйича ХМК олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини банк томонидан қўшимча чиқариладиган оддий акцияларга конвертация қилиш имконияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банк Йўл харитасида кўрсатилган муддатга қадар хусусийлаштирилмаганда ёки ушбу қарорнинг 6-бандида қайд этилган битимлар шартлари бажарилмаганда, Ипотека-банкнинг ХМКга тегишли акцияларини қайта сотиб олиш бўйича давлат томонидан мажбуриятларни қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан музокаралар олиб бориш ва ХМК билан қуйидаги битимларни белгиланган тартибда тузиш ваколати берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича томонлар мажбуриятларини, жумладан, Ипотека-банкда давлатнинг назорат пакетини камайтириш тартиби, муддатлари ва усуллари ҳамда Ипотека-банк фаолиятини тижоратлаштиришга эришиш ва унинг операцион мустақиллигини ошириш чора-тадбирлари кўрсатилган инвестицияларни жалб қилиш тўғрисида битим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банк устав капиталидаги давлат улушини ХМК билан кредит битимининг амал қилиш муддати давомида камида 50 фоиз ва бир дона акция миқдорида сақлашни назарда тутувчи устав капитали миқдорини сақлаш тўғрисидаги битим, Йўл харитасига мувофиқ давлатнинг ўз мажбуриятларини бажариш ҳолатлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ХМКнинг Ипотека-банкни бошқариш бўйича ваколатлари аниқ белгиланган ҳолда, ХМК томонидан Ипотека-банкнинг тақдим этилган кредит бўйича ХМК олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Ипотека-банкнинг имитация қилинган оддий акцияларига қўшимча равишда конвертация қилиш опционини амалга оширишда тузиладиган Ипотека-банкига нисбатан акциядорлик битими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан Йўл харитаси ва битимлар бажарилмаганда, Ипотека-банкнинг ХМКга тегишли акцияларини Ипотека-банкнинг тақдим этилган кредит бўйича ХМК олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Ипотека-банкнинг имитация қилинган акциясига қўшимча равишда конвертация қилиш учун ХМК опционини амалга оширишда тузиладиган ушбу шартномада белгиланган тартибда сотиб олиш бўйича давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мажбуриятларини ўз ичига оладиган акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу лойиҳа ва Йўл харитасини амалга ошириш учун зарур бошқа битимлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ипотека-банкка ўз инвестиция фаолияти натижасида ҳосил бўлган банк фаолиятига хос бўлмаган активларини сотиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Йўл харитаси ва битимлар шартлари давлат томонидан бажарилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ акциялар қиймати тўланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека-банкнинг ХМКга тегишли акцияларини биржа ёки биржадан ташқари ташкил қилинган савдоларга қўймасдан сотиб олишда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқидан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ипотека-банки устав капиталидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-қарорига мувофиқ киритилган 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги улуши Ипотека-банкни хусусийлаштириш жараёнида инвесторларга сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
523-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 09/19/523/3335-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)