14.06.2019 йилдаги 499-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.06.2019 йилдаги 499-сон
Date of entry into force
18.06.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарори ижросини таъминлаш, кинотуризмни жадал ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кинотуризмни ривожлантириш, хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кино маҳсулотларини тасвирга олиш ишларида ташкилий, ишлаб чиқариш, техник ва технологик хизматлар кўрсатиш, мамлакатимиз киноиндустриясини хорижда тарғиб қилишда «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг масъулияти кучайтирилсин ва бу борадаги ишларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро кинофестивалларда мамлакат кинолокациясини кенг тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизда бундай кинофестивалларни ташкил этиш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро кино кунларини мунтазам ўтказиб бориш юзасидан зарур чоралар кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибани атрофлича ўрганган ҳолда, хорижий кинокомпаниялар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кино маҳсулотларини тасвирга олиши учун уларга имтиёзлар ва преференциялар, давлат томонидан рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича бир ой муддатда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек киноси кунларини хорижда ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий кинокомпаниялар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кино маҳсулотларини тасвирга олишда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларида тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишларини амалга ошириш алоҳида келишишни талаб этган ҳолларда «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддатдан кечиктирмасдан ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий кинокомпанияларни мамлакат ҳудудида фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишларига кенг жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан тарғибот ишлари юритилишини ташкил этсин, шунингдек, мамлакатимиз кинолокациясини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегациясини халқаро кинофестиваллар ва кинокўргазмаларда иштирок этишини таъминлаш чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишларида ташкилий, ишлаб чиқариш ҳамда юқори профессионал техник ва технологик хизматлар кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар ва киноижодкорлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, фильмларни кино ва видеотасвирга олиш учун зарур бўладиган кинотехника ускуналари, реквизитлар ва бошқа материаллар ва жиҳозлар ҳамда уларнинг ижара тўловлари тўғрисидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги хорижий кинофестиваллар ва кинокўргазмаларда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларда иштироки доирасида республиканинг туризм салоҳиятини намойиш этадиган зарур реклама-ахборот материаллари билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро кинофестиваллар ва кинокўргазмаларда Ўзбекистон Республикаси кино туризми жозибадорлигини тарғиб қилишга бағишланган тадбирларни ташкил этишда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишлари учун вақтинча олиб кириладиган кинотехника ускуналари, реквизитлар ва жиҳозларни белгиланган тартибда тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ипак йўли» акциядорлик инновацион тижорат банки томонидан «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳар бир кинолойиҳа бўйича хорижий кинокомпаниялар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишлари учун киритадиган валюта маблағлари учун алоҳида банк ҳисобварақларини очиш, шунингдек, ушбу маблағларни миллий валютага айирбошлаш бўйича имтиёзли хизматлар кўрсатиши инобатга олинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
499-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2019 й., 09/19/499/3301-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)