13.06.2019 йилдаги 494-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.06.2019 йилдаги 494-сон
Date of entry into force
14.06.2019
Ҳужжат 14.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи А.А. Фаттахов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 13 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
494-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит (кейинги ўринларда технологик аудит деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Технологик аудит ўтказиш жараёнида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш назарда тутилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвентаризация паспорти — технологик аудит объектлари тўғрисида (инвентарь рақами, тури, маркаси, серияси, ишга туширилган йили, фойдаланиш мақсади ва бошқалар) ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объекти — марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш ва канализация хизматлари кўрсатиш иншоотлари ҳамда улардаги асбоб-ускуналар ва жиҳозларни қамраб олган йирик (суткасига 5 минг м3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) ва кичик (суткасига 5 минг м3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул қилувчи) турдаги объект.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар (эксплуатация ташкилотлари) — марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш ва канализация хизматлари кўрсатиш иншоотларини эксплуатация қилувчи юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит — марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти ва канализация иншоотларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун олиб бориладиган махсус тадқиқот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит объектлари — ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ишлаб чиқариш жараёнида бевосита фойдаланиладиган иншоотлар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит ўтказувчи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий инспекциялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация паспорти — технологик аудит ўтказиш учун технологик аудит объектлари тўғрисида зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит паспорти — технологик аудитни ўтказувчи томонидан технологик аудит якунига кўра расмийлаштириладиган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит якунлари бўйича ҳисобот — технологик аудит якунлари бўйича технологик аудит объектлари тўғрисидаги умумий маълумотлар ҳамда уларда амалга оширилиши талаб этиладиган тадбирлар бўйича хулосаларни қамраб олган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида қуйидаги даврийликда мажбурий тарзда бепул технологик аудит ўтказилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик турдаги ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ҳар 3 йилда бир марта;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик турдаги ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида ҳар 5 йилда бир марта.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқларига асосан ҳамда эксплуатация ташкилотларининг ташаббуси билан навбатдан ташқари технологик аудит ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб давлат тасарруфидаги эксплуатация ташкилотларининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш мажбурий тарзда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган эксплуатация ташкилотларининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит, фақат ушбу тадбиркорлик субъектларнинг ташаббуси билан ихтиёрий равишда технологик аудит ўтказувчи билан келишган ҳолда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эксплуатация ташкилотларининг сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилашда белгиланган муддатларда технологик аудитдан ўтказилмаган иншоотларнинг фойдаланиш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Технологик аудит ўтказишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санаси технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотларининг келишувларига асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Эксплуатация ташкилотлари томонидан технологик аудит ўтказиладиган объектлар бўйича ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказилишидан 20 кун аввал тайёрланади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан тасдиқланган инвентаризация паспорти технологик аудит ўтказишнинг бошланиш санасидан 10 кун аввал технологик аудитдан ўтказувчига тақдим этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Технологик аудит ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Технологик аудит қуйидаги усулларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) технологик аудит объектлари бўйича ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ инвентаризация паспортига асосан технологик аудит объектларининг мавжудлигини кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) технологик аудит объектларининг сертификатлари, ишлатиш қўлланмалари мавжудлиги ва кадастр ҳужжатларига тўғри келиши ҳамда стандарт талабларига жавоб беришини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) технологик аудит объектлари фойдаланиш қўлланмаларига асосан фойдаланилаётганлигини ҳамда фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ўрнатилганлигини ва уларга амал қилинишини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) технологик аудит объектларида (зарур ҳолларда) ҳисоблагичлар ўрнатилганлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишни иқтисодий томондан самарасини аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Технологик аудит ўтказувчи ва эксплуатация ташкилотининг масъул ходими, шунингдек, заруратга кўра, аудит ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар иштирокида технологик аудит ўтказилади ва аудит ўтказиш жараёнида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга кўра технологик аудит паспорти тўлдирилиб, технологик аудит якунида ушбу Низомга 4-иловага кўра технологик аудит ҳисоботи расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича ҳисоботда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг умумий лойиҳавий қуввати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг аудитдан ўтган вақтдаги амалдаги қуввати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигининг аниқ кўрсаткичлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит объектларида реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишнинг иқтисодий томондан самараси кўрсатилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Технологик аудит ўтказилган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш бўйича тақдим этиладиган хулосаларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги (амалдаги қувватга нисбатан) энг камида 20 фоизга ортиши мумкин бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли — амалга оширилиши натижасида иншоотнинг самарадорлиги 90-100 фоизга (лойиҳавий қувватга тенг ёки 10 фоизга паст) етиши мумкин бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий — технологик аудит якунига етганидан сўнг доимий равишда амалга ошириб борилиши натижасида иншоот самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган омилларнинг олдини олиши мумкин бўлган тадбирлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Технологик аудит натижаларини умумлаштириш ва тақдим қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Технологик аудитдан ўтказувчи томонидан ўтказилган технологик аудит натижалари бўйича барча ҳужжатлар (иншоотларнинг инвентаризация паспортлари, технологик аудит паспортлари, ҳисоботлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар) технологик аудит натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратига (кейинги ўринлардан Давсувинспекция деб аталади) ва эксплуатация ташкилотларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давсувинспекция томонидан технологик аудит натижалари бўйича ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўрганиб чиқилиб, технологик аудит объектлари самарадорлигини ошириш бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ тақдим этилган таклифлар асосида улар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддатда вазирлик томонидан аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижросини назорат қилиш учун Давсувинспекцияга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Технологик аудит ўтказувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Технологик аудит ўтказувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатация ташкилотларидан технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатация ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар пухта ва сифатли тайёрланишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатация ташкилотларини хабардор қилган ҳолда технологик аудит ўтказиш саналарига ўзгартириш киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган мутахассисларни жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Технологик аудит ўтказувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Технологик аудит ўтказувчи қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудитни ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган технологик аудит натижалари Давсувинспекция томонидан сифатсиз деб топилган тақдирда қайта технологик аудитдан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатация ташкилотларининг талабига асосан уларнинг технологик аудитдан ўтказилган объектлари бўйича берилган хулосаларнинг асосланишини ва бу борадаги қонун ҳужжатлари талаблари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик аудит ўтказиш давомида маълум бўлган ахборотнинг махфийлигига риоя этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Технологик аудит ўтказувчи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низомнинг 15-бандига асосан Давсувинспекцияга тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишнинг имкони йўқлиги, улардаги ноаниқликлар ва уларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар бажарилмаганлиги ҳамда технологик аудит натижасида берилган хулосалар нотўғри ва амалиётга тўғри келмаслиги ўтказилган технологик аудитни сифатсиз деб топишга асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Технологик аудит сифатли ва ушбу Низомга амал қилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилишига, шунингдек, аудит якунларига асосан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини ошириш бўйича берилган хулосаларнинг тўғри расмийлаштирилишига ҳамда уларнинг натижадорлигига технологик аудит ўтказувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Технологик аудит ўтказиш жараёнида технологик аудит объектларига етказилган зарарлар ва ушбу жараёнда маълум бўлган махфий маълумотларни ошкор қилиш натижасида эксплуатация ташкилотларига етказилган зарар учун технологик аудит ўтказувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Технологик аудит ўтказиладиган объектларнинг инвентаризация
ПАСПОРТИ

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи

Туман (шаҳар) номи

Объект номи

Объект манзили

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

Т/р

Технологик аудит объектлари номи

Инвентар рақами

Тури

Маркаси

Серияси

Ишга туширилган (фойдаланишга қабул қилинган) йили

Фойдаланиш мақсади

Ҳолати

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ер ости қудуқлари

Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар)

Тиндиргичлар

Резурвуарлар

Фильтрлар

Лаборатория

Ўлчов воситалари

Қувурлар (иншоот ички қувурлари)

Электр жиҳозлари (трансформатор ва бошқалар)

Насослар

Компрессорлар

Сув минораси

Бошқалар

раҳбари

Объектдан фойдаланувчи ташкилот
номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

бош бухгалтери

Объектдан фойдаланувчи ташкилот
номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

Сана

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Технологик аудит паспорти

Ҳудуд (вилоят, шаҳар) номи

Туман (шаҳар) номи

Объект номи

Объект манзили

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

Т/р

Технологик аудит объектлари номи

Инвентар рақами

Фойдаланиш мақсади

Техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (паспорт, спецификация, фойдаланиш йўриқномаси)

Қуввати

ФИК
(%)

Ҳолати

Объект бўйича қисқача таклиф

Лойиҳавий

Амалдаги

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Ер ости қудуқлари

Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар)

Тиндиргичлар

Резурвуарлар

Фильтрлар

Лаборатория

Ўлчов воситалари

Қувурлар (иншоот ички қувурлари)

Электр жиҳозлари (трансформатор ва бошқалар)

Насослар

Компрессорлар

Сув миноралари

Бошқалар

Инвентаризация паспортида кўрсатилган амалда мавжуд бўлмаган аудит объектлари

раҳбари

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

бош бухгалтери

Объектдан фойдаланувчи ташкилот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

раҳбари

Иншоот номи

(имзо)

(Ф.И.О.)

Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими

(имзо)

(Ф.И.О.)

Технологик аудит ўтказувчи мутахассиснинг лавозими

(имзо)

(Ф.И.О.)

Сана

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎__________________________________________________________________________
‎ (технологик аудит ўтказилган объект номи ва жойлашган ҳудуд)
‎ўтказилган технологик аудит якунлари бўйича
ҲИСОБОТ

‎‎________________________
(ҳудуд номи)

‎‎____ йил «____» _______________

‎‎I. Технологик аудит ўтказишга асос
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎‎II. Объект бўйича умумий маълумот

‎Манзил: ____________________________________________________________________________________

‎‎Телефон: ____________, e-mail: _______________, ишга туширилган сана ____ йил «____» _________________
‎Юқори турувчи ёки бошқарувчи ташкилот: ________________________________________________________
‎Фойдаланиш мақсади: _________________________________________________________________________

‎III. Ўрганилган аудит объектлари

‎‎Объектдаги иншоотлар, техника, асбоб ва ускуналарнинг барчаси инвентаризация паспорти асосида ўрганиб чиқилди.
‎1. Ер ости қудуқлари:

‎‎________________________________________________________________________________
(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ер ости қудуқлари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

2. Ер усти сув олиш нуқталари (гидропостлар):

‎‎________________________________________________________________________________
(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сув олиш нуқталари сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

‎‎3. Тиндиргичлар:

‎‎_________________________________________________________________________________
(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, тиндиргичлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

4. Фильтрлар:‎

_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, фильтрлар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)‎‎

5. Лаборатория: ‎

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

6. Ўлчов воситалари:‎

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, ўлчов воситалар сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

7. Қувурлар (иншоот ички):‎‎‎

_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича қувурлар узунлиги ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)‎‎

8. Электр жиҳозлари:‎

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, электр жиҳозлари сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

9. Насослар:‎

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича насослар сони, тури, ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

10. Компрессорлар:‎

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, компрессорлар сони, тури ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

11. Сув миноралари:‎

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, кўрсаткичлари бўйича миноралар сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

12. Бошқалар:‎

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(аудит кўригидан ўтказган ходим Ф.И.О., иш жойи ва лавозими, сони ҳамда ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асослаган ҳолда)

‎‎
‎IV. Асосий мақсади бўйича қуввати

‎1. Лойиҳавий қуввати (барча амалга оширилган реконструкцияларни инобатга олган ҳолда) йилига ______________ минг м3. ‎‎
‎2. 20____ йилда амалда манбадан ичимлик сув ишлаб чиқариш учун олинган сув миқдори________ минг м3, ишлаб чиқарилган сув миқдори__________ минг м3 ташкил этган.

‎‎
‎V. Технологик аудит натижасида мутахассислар хулосалари

‎‎1. Иншоот бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:
‎_____________________________________________________________________________________________

‎2. Ер ости қудуқлари бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:
_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎3. Ичимлик сув белгиланган сифатда ишлаб чиқарилиши юзасидан лаборатория ҳолати бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎4. Лаборатория, насослар, ўлчов воситалари, жиҳозлар, фильтрлар, тиндиргичлар, компрессорларнинг стандартларга мослиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎5. Фильтрлар, тиндиргичлар, миноралар, ишлаб чиқаришда иштирок этувчи бошқа иншоотлар, уларнинг хавфсизлиги, қурилиш меъёрларига амал қилинганлиги бўйича аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎6. Электр жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этаётган электр тармоқлари, уларнинг ўлчаш воситалари, аниқ кўрсаткичлар билан батафсил хулоса:
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________

‎‎
‎VI. Иншоот самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар

1. Тезкор муддатли:
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎2. Узоқ муддатли:

‎3. Доимий

‎4. Технологик аудит объектларида:
‎Реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилинадиган объектлар
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎Реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилинмайдиган объектлар
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎Реконструкция ва модернизация қилиниши иқтисодий томондан самарасиз бўлган объектлар
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________________________
‎‎Технологик аудитдан ўтказувчилар:

(имзо)‎

Ф.И.О.‎

(имзо)‎

Ф.И.О.‎

Сана:‎

Танишдим:‎

‎‎Сув таъминоти ва канализация
‎ иншоотларини эксплуатация
‎қилувчи ташкилот раҳбари

(имзо) ‎

Ф.И.О.‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.