31.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2929-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 31.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2929-1
Date of entry into force
01.06.2019
Ҳужжат 01.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2929-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-440-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-441-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида«ги ва 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 26 апрелдаги 111-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари ВСҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ВСҲ маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимларининг хавфсизлиги таъминланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 33-банддаги «тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин» деган сўзлар «ВСҲнинг бир кишилик камерасида сақлаб турилиши мумкин» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 90-банд «гиёҳвандлик воситалари» деган сўзлардан кейин «, уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 152 — 154-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«152. Адвокатнинг ўз ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. ВСҲда сақланаётган шахсларнинг адвокат билан учрашувлари уларнинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда, уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинадиган шароитларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учрашув жараёнида адвокат томонидан ВСҲда сақланаётган шахсларга Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш ҳолатлари аниқланганда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адвокат билан учрашув муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда, ВСҲ маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва ушбу адвокатга гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашувлар ВСҲ ходимларининг назорати остида амалга оширилади. Ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлар ва бошқа шахслар томонидан ВСҲда сақланаётган шахсларга мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширишга уринилган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади. Учрашувга келган шахс бу ҳақда учрашув бошланишидан олдин ВСҲнинг масъул ходимлари томонидан огоҳлантирилиши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 176-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«176. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ВСҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай муҳрланган тарзда олувчиларга юборилади ёки топширилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 187-банддаги «қўриқлаб бориш хизмати» деган сўзлар «конвой бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 226-банд «прокурор ёхуд суднинг қарори» деган сўзлар «прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2-илованинг 5-банди «гиёҳвандлик воситалари,» деган сўзлардан кейин «уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 21 апрель

Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 22 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 22 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адвокатлар палатаси раиси А. ЭРНАЗАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 22 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/2929-1/3226-сон)