18.05.2019 йилдаги ПҚ-4321-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.05.2019 йилдаги ПҚ-4321-сон
Date of entry into force
20.05.2019
Ҳужжат 23.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларини изчил амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4022-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 — 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепцияси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5187-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизимини ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича қарорлар буюртмачини мажбурий тарзда белгилаш, шунингдек, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлашда молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизими доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, электрон ҳамкорлигини таъминлаш учун идоравий ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш ва фаолият юритиш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ахборот тизимларини назорат қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш қисмида — вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан таъминланади.
(3-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) операторга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат органларига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида ўз маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Агентликка хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан инвестициялар масалалари бўйича хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) оператор 2022 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик билан келишилган ҳолда ҳаракатдаги уяли алоқа база станцияларини қуриш (ўрнатиш) бўйича қурилиш-монтаж ишларини параллел равишда лойиҳалаштириш билан бирга амалга ошириш, шунингдек, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар олиш далолатномаларини параллел равишда расмийлаштирган ҳолда ҳаракатдаги уяли алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали суммасидан қатъи назар товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун шартномалар, шу жумладан импорт шартномалари тузишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4321-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 07/19/4321/3148-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон; 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)