Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2022 08.05.2019 йилдаги ПҚ-4311-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.05.2019 йилдаги ПҚ-4311-сон
Date of entry into force
10.05.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд шаҳрида «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги ПҚ-414-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (кейинги ўринларда — Университет) Самарқанд шаҳрида «Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Филиал фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни юқори даражада бажаришга қодир малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида талабаларнинг чуқурлаштирилган мустақил тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни уйғунлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий билимлар ва амалий кўникмаларнинг ўзаро боғлиқлиги, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси кадрларининг профессионал тайёргарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан келишилган таълимнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва таълим дастурлари асосида рус тилида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентлар қабули ва Филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Университет:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, илм-фан ҳамда олий таълимнинг энг янги ютуқлари жорий қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан бойитишда кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Филиал Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Университет билан келишган ҳолда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тегишли кадрларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, 2019/2020 ўқув йили ва кейинги йиллар учун талабаларни қабул қилиш квоталари ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларини белгилайди;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Филиал фаолиятини молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни давлат грантлари бўйича ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, бироқ Филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
(5-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро (хорижий) молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўқитувчилар малакасини ошириш, шунингдек Филиални зарур мебель, инвентарь, компьютер, ташкилий техника ва спорт инвентарлари билан таъминлаш харажатлари Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Филиалда фаолият юритиш учун Университетдан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари харажатларига олий таълим муассасалари ходимлари учун Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган нормалар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли хизмат сафарлари харажатларига тузилган шартномалар асосида ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд шаҳар, Уста Умар Жўрақулов кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган Самарқанд ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи бино, иншоотлари ва унга туташ ҳудуд Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд шаҳар, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзилида жойлашган Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали бино, иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудуд Самарқанд вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига (кейинги ўринларда — Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби) оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилсин, кейинчалик ушбу жойда Филиал бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни тамомлагунларига қадар Филиал жойлаштирилаётган, Самарқанд ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари эса Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалига берилган бино ва иншоотларда ўқишни давом эттиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, шунингдек Самарқанд олимпия захиралари коллежи ва Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт иншоотларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Университет билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Филиалнинг устави ва тузилмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Филиал танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Филиалга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларга бўлган эҳтиёж ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчи ходимлар, шунингдек педагогик ва илмий иш олиб боришга жалб этиладиган бошқа шахслар меҳнати, яшаши ҳамда транспорт харажатларига тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал таъминоти учун бюджет маблағлари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ижтимоий соҳа учун тасдиқланган параметрлари доирасида ажратилади, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мазкур соҳага харажатлар параметрларида назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Филиални жойлаштириш учун ажратиладиган бино ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» Филиалнинг бинолари ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар бўлган муддатда Филиалнинг бино ва иншоотлари капитал таъмирланиши ва реконструкция қилиниши, шунингдек зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ҳамда лаборатория ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Филиални жойлаштириш учун ажратиладиган бино ва иншоотлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида маблағ ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун 400 ўринли турар жой қурилиши бўйича лойиҳа белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Филиалга иккита автотранспорт воситаси, шу жумладан битта хизмат автомобили ва битта автобусни сақлаш учун лимит ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Филиалнинг бино ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун капитал қўйилмалар лимитининг етишмаётган қисмини ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Филиални жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, спорт инвентари, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Туризм ва спорт вазирлигининг буюртманомаларига кўра мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқарув ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Филиалнинг буюртманомаларига кўра Филиалнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва бошқарув ходимларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини ҳамда уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдуваҳитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 8 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4311-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2019 й., 07/19/4311/3105-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)