Ҳужжат кучини йўқотган 14.10.2002 21.08.1995 йилдаги 331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.08.1995 йилдаги 331-сон
Date of entry into force
21.08.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 14.10.2002
Ҳужжат 21.08.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭҲМ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ РАСМИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН РЎЙХАТГА ОЛИШ ЙИҒИМЛАРИНИНГ МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 октябрдаги 357-сонли «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Элекрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларининг илова қилинаётган миқдорлари тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 Белгилаб қўйилсинки, ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун Давлат патент идораси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларидан миллий валютада;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахсларидан чет эл валютасида рўйхатга олиш йиғимлари ундиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундириладиган йиғимлар Давлат патент идораси фондига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорининг валюта тушумларини тақсимлашга тегишли қисмининг амал қилиши ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларига жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг Давлат патент идораси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун рўйхатга олиш йиғимлари ундириш тартиби ҳақидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 21 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
331-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 21 августдаги 331-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭВМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миқдорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎


Хатти-ҳаракатлар ва бажариладиган иш тартиби номи‎


Тўлаш муддати‎


‎Рўйхатга олиш йиғимлари миқдори

энг кам иш ҳақига нисбатан‎

АҚШ доллари‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

I. ЭҲМ учун дастурлар ва маълумот базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш

1.‎

ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси расмий рўйхатдан ўтказилиши учун буюртманома бериш‎ буюртманома берилиши билан бир вақтда ёки йиғим тўлаш ҳақидаги ҳужжат кечиккан ҳар бир кун учун йиғим 0,3 % га кўпайган ҳолда буюртманома берилган кундан бошлаб 2 ой муддатда‎

0,5‎

60‎

2.‎

Расмий рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги маълумотларни тегишли Давлат реестрига киритиш, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маъдумот базалари рўйхатдан ўтказилганлигини эълон қилиш ва бу ҳақда гувоҳнома бериш‎ буюртманома берилиши билан бир вақтда ёки йиғим тўлаш ҳақидаги ҳужжат кечиккан ҳар бир кун учун йиғим 0,3 % га кўпайган ҳолда буюртманома берилган кундан бошлаб 2 ой муддатда‎

1,0‎

120‎

3.‎

Муаллифга, эгалик ҳуқуқига эга бўлган шахсга оид ўзгартиришларни тегишли Давлат реестрига ва рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномага киритиш‎ ўзгартирилган материаллар билан бир вақтда‎

0,5‎

60‎

4.‎

Қўшимчалар, аниқлашлар ва тузатишларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингунга қадар буюрманомалар материалларига киритиш‎ ўзгартирилган материаллар билан бир вақтда‎

0,25‎

30‎

‎‎II. ЭҲМ учун яратилган дастурларга ёки маълумотлар базаларига мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

5.‎

Рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурга ёки маълумотлар базасига барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ бериш ҳақидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш‎ рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза бериш билан бир вақтда‎

1,5‎

180‎

6.‎

ЭҲМ учун яратилган дастурга ёки маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш‎ рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза бериш билан бир вақтда‎

1,0‎

120‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари объектларининг ягона муаллифлари ва ҳуқуқий эгалари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун йиғимлар тўлаш бўйича қуйидаги имтиёзлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, унга тенглаштирилган шахс 1—4-бандларда назарда тутилган йиғимларни тўлашдан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногирон, пенсионер, ўрта мактаб, ҳунар-техника билим юрти ёки техникум ўқувчилари, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган олий ўқув юрти талабаси 1—4-бандларда назарда тутилган йиғимларни ҳар бир йиғимнинг белгиланган миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўлайди.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 8-сон, 30-модда)