Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2026 24.04.2019 йилдаги 349-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.04.2019 йилдаги 349-сон
Date of entry into force
25.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2026
Ҳужжат 18.02.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 460-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонини бажариш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказиш миллий тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тузилмасида мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи махсус ваколатли орган ҳисобланган «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Аккредитация марказининг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация жараёнининг бетарафлиги ва холислигини таъминлаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигига (APAC), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотга (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация миллий тизимини халқаро нормалар ва мезонларга мувофиқ доимий равишда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни, шу жумладан, ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида аккредитация бўйича ишлар натижаларининг хорижий мамлакатлар томонидан эътироф этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва уларнинг аккредитация соҳаси тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва долзарб ҳолатда сақланишини, шунингдек, тегишли ахборотнинг махфийлигига риоя қилган ҳолда жамоатчиликнининг улардан фойдаланишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасасининг Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (APAC), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқллансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида олдин берилган гувоҳномалар ҳақиқий ҳисобланади ва Аккредитация маркази мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш натижаларига кўра, аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилса, ушбу гувоҳномалар бундай қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўзининг амал қиладиган муддатига қайта расмийлаштирилиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация маркази ходимларининг лавозим маоши 2 баравар миқдордаги коэффициентни қўлланган ҳолда, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядларга мувофиқ белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитациядан ўтказишда, даврий баҳолашдан ўтказишда ва уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилишда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Аккредитация маркази фаолиятига ҳар қандай шаклда аралашиши ва таъсир кўрсатишига йўл қўйилмайди.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аккредитация марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳасида идоралараро хусусиятга эга, шу жумладан, хорижда аккредитация ишлари натижалари эътироф этилишини таъминлашга қаратилган халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига, шунингдек, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (APAC), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) талаблари ва тавсияларига мувофиқ аккредитация тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тренинглар, семинарлар ўтказиш ва баҳоловчилар, техник экспертлар, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш соҳасида иштирок этувчи мутахассислар малакасини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажараётган ходимларга ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки баравари миқдоригача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор талабларига мувофиқ Аккредитация марказининг тузилмасини, ходимларининг штатдаги сони ва иш ҳақи миқдорларини мустақил тасдиқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аккредитация маркази раҳбари зиммасига қуйидагилар учун шахсий масъулият юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ILAC, IAF талабларига ва ISO/IEC стандартларига асосланган принципларга сўзсиз риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация бўйича ишларни бажаришда холислик, бетарафлик ва мустақилликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолашни амалга оширишда иштирок этмаган Аккредитация марказининг малакали шахслари билангина аккредитация бўйича қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация бўйича фаолиятнинг холислиги, бетарафлиги ва мустақиллигини шубҳа уйғотиши мумкин бўлган хизматларни кўрсатмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 24 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
349-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасасида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) қонунчиликка мувофиқ аккредитациядан ўтадиган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини аккредитациядан ўтказиш ва даврий баҳолашни амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация белгиси — аккредитациядан ўтказилган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларининг аккредитация мақомини кўрсатиш мақсадида улар томонидан қўлланиши учун мўлжалланган Марказ томонидан бериладиган белги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация бўйича баҳоловчи — мувофиқликни баҳолаш органини баҳолаш учун аккредитация органи томонидан тайинланган, мазкур фаолиятни мустақил равишда ёки баҳолаш гуруҳи таркибида амалга оширадиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация бўйича техник эксперт — аккредитация органи томонидан тайинланган, аккредитация бўйича баҳоловчи раҳбарлиги остида ишлайдиган, баҳоланаётган аккредитация соҳасида махсус билимларга ёки кўникмаларга эга бўлган ва баҳолашни мустақил равишда амалга оширмайдиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация комиссияси — баҳоловчилар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан баҳолашда иштирок этмаган халқаро экспертлардан иборат Марказ ҳузурида ташкил этиладиган комиссия бўлиб, аккредитация ва даврий баҳолаш бўйича ишлар натижаларини кўриб чиқиш ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тегишли қарорларни қабул қилиш унинг асосий вазифаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект — миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳаси — фаолиятнинг муайян соҳаси бўлиб, унда аккредитация учун аккредитация объектининг ёхуд аккредитация қилинган субъектнинг ваколатлилиги тасдиқланади ёки тасдиқланган бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома — аккредитация қилинган субъектнинг аккредитациянинг белгиланган соҳасидаги ишларни бажаришга ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация учун ариза берувчи (кейинги ўринларда аккредитация объекти деб аталади) — аккредитация учун ариза берган мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация — мувофиқликни баҳолаш органларининг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатлилигини аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция комиссияси — аккредитация органининг аккредитацияни амалга оширишга, аккредитация қилишни рад этишга, аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиб туришга ёки тугатишга, аккредитация соҳасини кенгайтиришга ва қисқартиришга доир қарорлари бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилиш мақсадида аккредитация органи ҳузурида тузиладиган комиссия ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш гуруҳи раҳбари — зиммасига баҳолаш жараёнига раҳбарлик қилиш учун умумий масъулият юкланган ва Марказ томонидан ваколат берилган баҳоловчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш — аккредитациянинг аниқ бир соҳаси учун техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар асосида аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъект ваколатли эканини аниқлаш мақсадида Марказ томонидан амалга ошириладиган жараён;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даврий баҳолаш — аккредитация қилинган субъект фаолиятининг аккредитация даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини аккредитация циклида қайта баҳолаш тартиб-таомили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий аккредитация тизими реестри — аккредитация қилинган субъектлар тўғрисидаги, шунингдек, аккредитация тўғрисидаги гувоҳномаларнинг жорий мақоми ҳақидаги расмий ахборот базасидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мувофиқликни баҳолаш органи — мувофиқликни баҳолашга оид фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Аккредитация талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар аккредитациянинг умумий талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объектларнинг ваколати ва баҳолашга қўйилган талабларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъектларининг нормал ва самарали фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида (шу жумладан, ижара ҳуқуқлари асосида) тааллуқли бўлган бино ва иншоотлар, техник-технологик ҳамда аппарат-дастурий воситалар мавжудлиги;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий этилган ва амалдаги сифат менежменти тизими мавжудлиги ҳамда аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъект фаолиятида унинг талабларига риоя этиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакаси аккредитация жараёнида Марказ томонидан баҳоланадиган ва аккредитациянинг ариза берилган соҳасида малакали мутахассисларнинг мавжудлиги, уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитациянинг ариза берилган соҳасига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объектлари ва аккредитация қилинган субъектлар томонидан ушбу Низомнинг 17-бандида, шунингдек, 9, 10 ва 11-бобларида кўрсатилган тартибларга ўз вақтида риоя қилиш.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация қилишда аккредитация соҳасидаги халқаро қоидалар, Аккредитация бўйича халқаро форум талаблари (IAF) ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) талаблари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар аккредитация объектини аккредитациядан ўтказиш учун қўшимча шартлар ҳисобланади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маҳсулотларни сертификатлаштириш органи сифатида:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объектининг ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва истеъмолчилардан мустақиллиги;
(4-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоланаётган объектнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатида белгиланган мажбурий кўрсаткичларининг аксарият қисми аниқлашини таъминлайдиган, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган ўз синов лабораториясининг (маркази) мавжудлиги ва профессионал жавобгарлиги суғурта қилинганлиги (пахта маҳсулотларини сертификатлаш хизматлари учун);
(4-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 майдаги 223-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 09/23/223/0305-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоланаётган объект мажбурий кўрсаткичларининг етишмаётган қисми аниқлашини таъминловчи аккредитациядан ўтказилган бошқа синов лабораториялари (марказлари) билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимларнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объектини маҳсулотнинг мувофиқлик декларацияларини рўйхатдан ўтказиш учун сертификатлаштириш органи сифатида аккредитациядан ўтказишда мазкур банднинг «а» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошларида кўрсатилган шартларнинг бажарилиши талаб этилмайди;
(4-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юкларни ортишдан олдин ва/ёки тушириш вақтидаги инспекцияни ўтказиш бўйича инспекция орган сифатида аккредитациянинг ариза берилган соҳасида, маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун тегишли техника воситалари ва асбоб ускуналар ёки лабораториянинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органининг баҳоланаётган тарафдан мустақиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) синов, калибрлаш ва тиббиёт лабораториялари (марказлар), метрологик хизматлар сифатида (ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини ўтказадиган метрология хизматлари бундан мустасно):
(4-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва атроф — муҳит шароитларининг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитациянинг ариза берилган соҳасига мувофиқ синовлар ўтказилишини ва/ёки ўлчашларнинг бажарилишини таъминлайдиган синов, ўлчаш воситалари, стандарт намуналар ва синаш асбоб-ускуналарининг мавжудлиги;
(4-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш органи учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу юридик шахсда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида уч йил иш стажига эга камида беш нафар мутахассис мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоланаётган объектнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатида белгиланган мажбурий кўрсаткичларни аниқлашни таъминлайдиган, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган ўз синов лабораторияси мавжудлиги.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 апрелдаги 230-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 09/25/230/0349-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 17 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аккредитациядан ўтказилган синов, калибрлаш, тиббиёт лабораториялари (марказлари) ва метрологик хизматлар, амалдаги аккредитация соҳасига мувофиқ ўзи қўллаётган синов ва ўлчов воситаларидан, стандарт намуналардан ва синаш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва/ёки уларни қўллаш ҳуқуқларининг, аккредитациядан ўтишга талабгор бўлган аккредитация объектлари фойдасига берилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Аккредитация ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аккредитация объектларини аккредитациядан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация объекти Марказ томонидан белгиланган шакл бўйича Марказга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда, ёзма ёки электрон шаклда аккредитация ўтказиш учун ариза (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аккредитация объектилари буюртмага қуйидаги ҳужжатларни ва маълумотларни илова қилади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилиниши сўралаётган аккредитация соҳасини аниқловчи мувофиқликни баҳолаш объектлари ёки синов усуллари (методикалари) ва/ёки ўлчаш турларининг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифат бўйича қўлланма ва сифат менежменти тизими тартиб-тамойил ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органлари ва инспекция органи учун қўшимча равишда — ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, сертификатлашни (инспекцияни) ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳужжат ва инспекция органи томонидан қўлланиладиган (зарур ҳолларда) техника воситалари ва асбоб ускуналар тўғрисидаги ҳужжат;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов, калибирлаш ва тиббиёт лабораториялари (марказлари), метрология хизматлари учун қўшимча равишда — лаборатория, ходимлар ва улар томонидан қўлланиладиган синов, ўлчаш воситалари ҳамда синов ускунаси тўғрисидаги маълумотлар;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метрология хизматлари учун «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан ушбу метрология хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишиб олинганлиги тўғрисидаги маълумот.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аккредитация объектидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация объекти ўз ихтиёрига кўра, аккредитация объектига алоқадор қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим қилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни тўлиқлиги юзасидан буюртмани ўрганади. Буюртмани ўрганиш ижобий натижа берса, у рўйхатдан ўтказилади ва икки иш кунидан кечикмай аккредитация хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тайёрланади ва аккредитация объектига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, Марказ бир иш кунидан кечикмай аккредитация объектига ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш ҳақида хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация органи аккредитацияни берилган ариза асосида, шунингдек, башарти аккредитацияга оид ишларни бажаришга доир шартнома тузилган бўлса, амалга оширади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аккредитация объекти томонидан тўлов тўлангач, Марказ тақдим этилган аккредитация объекти ҳужжатларини экспертизадан ўтказади. Экспертиза натижалари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун Марказ жойида баҳолаш ўтказишга қадар бу ҳақда аккредитация объектини хабардор қилади. Экспертизадан ўтказиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация объекти аниқланган камчиликлар тўғрисида хабарни қабул қилгандан сўнг жойнинг ўзида баҳолашни ўтказиш учун шартнома имзолашни ва кейинги аккредитация жараёни ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда Марказни ёзма хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тугалланганидан сўнг ва аккредитация объекти жойининг ўзида баҳолашни ўтказиш учун тўлов тўлангач, Марказ уч иш куни давомида миллий ва/ёки халқаро баҳоловчилар ва техник экспертлардан иборат баҳолаш гуруҳини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Баҳолаш гуруҳи таркиби ва баҳолаш ўтказиладиган сана аккредитация объектининг асосланган таклифларини инобатга олган ҳолда, у билан келишиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш гуруҳи раҳбари ва таркиби Марказ раҳбарининг ёки у томонидан ваколат берилган шахснинг буйруғи билан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аккредитация объектининг аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлигини, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ва аккредитация объекти сўралган функцияларни бажара олиш қобилиятини баҳолаш баҳолаш гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аккредитация объектини жойнинг ўзида баҳолаш муддатлари унинг фаолияти хусусиятларини, шунингдек, уларни ихтисослаштирилган (лаборатория, ташхис, метрология, методологик, ишлаб чиқариш ва технологик) баҳолаш заруратини ҳисобга олган ҳолда Марказ томонидан аниқланади. Бунда аккредитация объектини баҳолаш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Баҳолаш тасдиқланган режага мувофиқ ўтказилади. Баҳолаш режаси Марказ раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс томонидан тасдиқланади. Буйруқ ва баҳолаш режаси аккредитация объектига жойнинг ўзида баҳолаш ўтказишга қадар танишиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Баҳолаш гуруҳи аккредитация объектининг аккредитация соҳасига киритилган ҳар бир сўралган фаолият йўналишини баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация объекти жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароитлар, шу жумладан баҳолаш гуруҳига зарур маълумот, ёзувлар ва ҳужжатлардан (шу жумладан, ички аудит натижаларидан) фойдаланиш, биноларга кириш ҳамда ходимлар малакасини баҳолаш имкониятини яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимлар малакасини баҳолаш уларнинг шахсий карталарини ўрганган ҳолда сўралган соҳадаги малакаси, тайёргарлиги, маълумотини, мувофиқликни баҳолаш бўйича кўникмаларини намойиш қилишини кузатиш ва суҳбатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш гуруҳи лабораториялараро қиёсий синовлар натижаларини ва ўлчов воситаларини калибрлаш ҳамда таққослаш текширув натижалари, шунингдек, сўралган соҳаларда назорат синовлари ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибига аккредитация қилинган субъект кирадиган юридик шахсда сифат менежментининг сертификатланган тизимини мавжудлиги аккредитация объекти учун бу борадаги аккрредитация талаблари ва шартлари бажарилганининг тасдиғи бўла олмайди.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароит яратиб берилмаган ҳолатда, баҳолаш гуруҳи раҳбари Марказга тегишли рапорт тақдим этиши шарт, Марказ унинг асосида баҳолаш ишларини бир ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация объекти кўрсатилган муддатда жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароит яратиб бермаса, аккредитация қилишга берилган буюртма бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Баҳолаш якунлари бўйича баҳолаш гуруҳининг баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликларни (улар мавжуд бўлганда) ўз ичига олган ҳисоботи (кейинги ўринларда ҳисобот деб аталади) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот баҳолаш гуруҳи аъзолари, шунингдек, ўзининг алоҳида фикрини (зарурат бўлганда) ифодалашга ҳақли бўлган аккредитация объектининг ваколатли вакили томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси аккредитация объектининг ваколатли вакилига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Баҳолаш гуруҳи ижобий ҳисобот расмийлаштирган тақдирда (номувофиқлик мавжуд бўлмаганда), уч иш куни мобайнида ҳисоботни Аккредитация комиссиясининг тегишли қарорини қабул қилиш учун Марказга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Баҳолаш вақтида номувофиқликлар бартараф этилмаса (шу жумладан, ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган номувофиқликлар), аккредитация объекти номувофиқликларни бартараф этишга доир ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати баҳолаш бўйича ҳисобот расмийлаштирилган санадан бошлаб тўрт ойдан ошмаслиги керак.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 456-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Аккредитация объекти томонидан ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумотлар ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаса, баҳолаш гуруҳи раҳбари ҳисоботни илова қилган ҳолда, аккредитация бўйича ишларни тугатиш тўғрисида Марказга рапорт тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказ ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қабул қилган санадан бошлаб, беш иш куни мобайнида аккредитация объекти томонидан номувофиқликлар амалда бартараф этилганлиги ҳолатини, зарур бўлса, жойнинг ўзига борган ҳолда ўрганиш учун буйруқ билан баҳолаш гуруҳига ваколат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш гуруҳи беш иш куни мобайнида қабул қилинган ҳаракатларни кўриб чиқишни таъминлайди. Агар тақдим этилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар номувофиқликларни бартараф этиш учун етарли бўлмаса, баҳолаш гуруҳи қўшимча маълумот сўрашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номувофиқликларнинг амалда бартараф этилганлик ҳолатини ўрганиш муддати ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Баҳолаш гуруҳи, номувофиқликларнинг амалда бартараф этилганлик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича якуний ҳисоботни расмийлаштиради ва уч иши куни мобайнида Марказга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Марказ, ҳисоботни қабул қилган санадан бошлаб, беш иш куни мобайнида аккредитация комиссияси мажлисида унинг кўриб чиқилишини таъминлайди. Аккредитация комиссияси таркиби Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қуйидагилар Аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитациядан ўтказиш тартибида белгиланган барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаганда;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объекти томонидан кўрсатилган маълумотларда нотўғри маълумот мавжудлиги;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объектининг аккредитация натижаларига кўра, ариза берилган аккредитация соҳасидаги мувофиқликни баҳолаш ишларини бажаришга ваколатлилиги тасдиқланмаган тақдирда;
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган номувофиқликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитацияни рад этиш тўғрисида бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқсизлик сабаблари бўйича қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг учинчи хатбошига мувофиқ аккредитация объекти томонидан тақдим этилган ҳақиқий ҳолатлар тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар акси исботланмагунига қадар ишончли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, аккредитация объектидан қўшимча маълумотлар талаб этмаган ҳолда, Марказ уларнинг ишончлилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириш учун чоралар кўради.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аккредитация комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинса, Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади ҳамда уч иш куни мобайнида аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитациядан кейинги шартномада қуйидагилар акс этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва аккредитация қилинган субъект ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шу жумладан, гувоҳлик баҳолаш, мувофиқликни баҳолаш ишлари якунлангандан кейинги уларнинг натижадорлигини ўрганиш ҳамда огоҳлантиришсиз ташриф орқали баҳолаб бориш шартлари ҳамда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация белгисини қўллаш шартлари ва Миллий аккредитация тизими реестри рақамидан фойдаланиш;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъектни даврий баҳолашни амалга ошириш шартлари.
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Марказ ўзининг расмий веб-сайтида Миллий аккредитация тизими реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади), шунингдек, баҳоловчилар ва техник экспертлар реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома мувофиқликни баҳолаш органларининг реестрда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби Марказ томонидан белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот юритиладиган бланкалар ҳисобланади, уларни рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Аккредитация комиссияси салбий қарор қабул қилганда, Марказ аккредитацияни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида аккредитация қилинган субъектга ёзма шаклда хабарнома юборади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Аккредитация қилинган субъект аккредитация комиссиясининг аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан Марказ ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қуйидаги ҳолларда аккредитация қилинган субъект такрорий аккредитацияга буюртма тақдим этиши керак:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъектнинг ваколатини баҳолашга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги янги ёки янгидан қабул қилинган норматив ҳужжат амалга киритилган вақтдан бошлаб уч ойдан кўп бўлмаган муддатда.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ушбу Низом 34-бандининг учинчи хатбошисидан мустасно ҳолда такрорий аккредитация, башарти аккредитация қилинган субъект аккредитациянинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин ариза берган бўлса, ушбу субъектнинг аввалги фаолияти натижалари ҳисобга олинган ҳолда мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тегишли халқаро стандарт талаблари бўйича аввал баҳоланган амалдаги менежмент тизимига ва аккредитация соҳасига ўзгартиришлар киритмаганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилганида, такрорий аккредитациядан ўтказиш мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказмасдан, жойининг ўзида баҳолаш амалга оширилади»;
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Аккредитация соҳасини кенгайтириш ишлари аккредитация қилинган субъект аризаси бўйича ушбу Низомнинг 7 — 25, 32 ва 33-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аккредитация қилинган субъектнинг аккредитация соҳасини қисқартириш аккредитация комиссиясининг қарори билан қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳасини қисқартириш тўғрисида аккредитация қилинган субъектнинг аризаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект фаолиятининг даврий баҳолаш натижаларига кўра.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Аккредитация соҳаси қисқартирилса, Марказ томонидан аккредитация қилинган субъектнинг аккредитация соҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация соҳасини қисқартириш учун ҳақ олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Даврий баҳолаш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Даврий баҳолаш аккредитациядан кейинги шартнома асосида ушбу Низомга2-иловада келтирилган схемага мувофиқ жойнинг ўзига бориб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи даврий баҳолаш аккредитация санасидан кейин ўн икки ойдан кечикмай ўтказилади. Кейинги даврий баҳолаш ҳар йили Марказ раҳбари томонидан тасдиқланадиган даврий баҳолаш режа-жадвалига мувофиқ даврий, бироқ аввалги даврий баҳолаш ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма тўрт ойдан кечикмай (маҳсулотни сертификатлаш органлари учун — ўн икки ойдан кечикмай) ўтказилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Йигирма тўрт ой даврийлик муддати қуйидаги шартлар бажарилса белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойнинг ўзида аввалги баҳолаш ўтказилганда номувофиқликлар бўлмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект фаолияти бўйича шикоятлар бўлмаган бўлса;
(40-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект фаолияти бўйича ўтказилган мониторинг ижобий натижалар берган бўлса.
(40-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Аккредитация қилинган субъект фаолияти бўйича режадан ташқари даврий баҳолаш аккредитация талаблари ва шартлари, шу жумладан аккредитация белгисидан фойдаланиш бузилганлиги тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ёзма мурожаат Марказга тушган тақдирда ўтказилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Даврий баҳолашни ўтказиш тартиби ушбу Низомнинг 13 — 17, 19-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даврий баҳолаш давомида Марказ мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари томонидан аккредитация белгисини ва/ёки аккредитацияга матнли ҳаволалар қўлланилишининг тўғрилигини ҳам ўрганади. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари томонидан аккредитация белгисини қўллаш қоидалари Марказ томонидан ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига мувофиқ белгиланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Баҳолаш гуруҳи уч иш куни мобайнида Марказга ўтказилган даврий баҳолаш тўғрисида ҳисобот тақдим этиши керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Марказ ўтказилган даврий баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни қабул қилгандан кейин беш иш куни мобайнида унинг аккредитация комиссияси мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳасини қисқартириш (ўтказилган охирги баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликлар такроран аниқланганда, номувофиқликлар такрор йўл қўйилган соҳа аккредитация соҳасидан чиқарилади);
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия аъзоларининг катта қисми баҳолаш гуруҳи ҳисоботига қўшилмаган тақдирда, аккредитация қилинган субъект аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлигини ҳақ олмасдан қўшимча баҳолашни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(44-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация комиссиясининг қарори у қабул қилингандан кейин аккредитация қилинган субъектга бир иш кунидан кечикмай етказилади.
(44-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ёки тугатиш ушбу Низомнинг 6-7-бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Аккредитация комиссиясининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан Марказ ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёки суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация қилинган субъект аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганида;
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект томонидан аккредитациядан кейинги шартнома қоидаларига риоя этилмаганда.
(47-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ушбу Низом 47-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Марказ томонидан аккредитация комиссияси қарорига кўра, тўрт ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ушбу Низом 47-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолда Марказ томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай, Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва аккредитация қилинган субъектга ёзма равишда хабар юборилади.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши аккредитация комиссиясининг қабул қилган қарори тўғрисида маълумот Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилган санадан бошлаб тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация қилинган субъект аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тиклангунга қадар мувофиқликни баҳолаш фаолиятини тўхтатиб туриши шарт.
(48-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Аккредитация қилинган субъект номувофиқликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати аккредитация комиссиясининг қарорига асосан Марказ томонидан белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Аккредитация қилинган субъект томонидан ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаса, баҳолаш гуруҳи раҳбари Марказга аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани амал қилишини тугатиш кераклиги тўғрисида рапорт тақдим этади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Номувофиқликларни бартараф этилганлиги ҳолатларини ўрганиш, ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Марказ баҳолаш гуруҳи томонидан якуний ҳисобот тақдим этилганидан сўнг беш иш куни мобайнида тегишли қарор қабул қилиш учун аккредитация комиссиясининг мажлисида унинг кўриб чиқилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Аккредитация комиссиясининг қарори у қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кундан кечикмай Марказ томонидан аккредитация қилинган субъектга етказилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар аккредитация соҳасидаги тегишли реестрга киритилиши ва Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилса;
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс (аккредитация қилинган субъект) тугатилса;
(55-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект томонидан гувоҳнома амал қилишининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар Марказ томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаса;
(55-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳаси бузилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гувоҳнома сохта ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши аккредитация комиссиясининг қарорига кўра Марказ томонидан тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва аккредитация қилинган субъектга ёзма равишда хабар юборилади.
(56-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиши аккредитация комиссиясининг қабул қилган қарори тўғрисида маълумот Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилган санадан бошлаб тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошиларига мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугутилгандан кейин аккредитация учун такрорий ариза камида олти ойдан кейин берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумотлар аккредитация соҳасидаги тегишли Давлат реестрларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Аккредитация белгисидан фойдаланиш мониторингини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Аккредитация белгисидан фойдаланиш мониторинги мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлар томонидан аккредитация белгисидан фойдаланиш қоидаларига (аккредитацияга матнли ҳаволалар) риоя қилишнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида аккредитациядан кейинги шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларидан вақти-вақти билан сўраладиган аккредитация қилинган соҳада уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари сифатидан қониқиши тўғрисидаги сўров натижаларини истеъмолчилар билан қайта алоқа орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг сўрови бўйича назорат органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Мониторинг натижалари бўйича Марказ уч иш куни мобайнида мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизматини улар томонидан тегишли чора-тадбирлар кўриш учун мониторинг натижалари тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мониторинг натижалари бўйича Марказ томонидан мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизмати органига нисбатан бирон-бир чора кўрилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг натижаларидан инспекция назорати давомида фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Аккредитация соҳасидаги Марказ хизматларига ҳақ тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Марказ томонидан аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатлар экспертизаси учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъектни баҳолаш учун (шу жумладан, гувоҳлик баҳолаш, мувофиқликни баҳолаш ишлари якунлангандан кейинги уларнинг натижадорлигини ўрганиш);
(60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилган аккредитация қилинган субъектни даврий баҳолаш учун;
(60-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳасини долзарблаштириш учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитация объект ёки аккредитация қилинган субъектлар томонидан аккредитация соҳасидаги Марказ хизматларига ҳақ тўлаш уларнинг натижаларидан қатъи назар амалга оширилади.
(60-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Марказ томонидан аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизмат турлари бўйича ҳақ ундирилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ёки тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация соҳасини қисқартириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъект фаолиятининг режадан ташқари даврий баҳолашни ва огоҳлантиришсиз ташрифни амалга ошириш;
(61-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 69-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган материаллар долзарблаштирилганлиги учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ушбу Низомда назарда тутилган хизматлар учун тўловлар Марказнинг сарфланган вақт ва хизмат сафарлари харажатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сарфланган вақтни ҳисоблаб чиқиш методикаси Марказ томонидан белгиланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари томонидан аккредитация белгиси қўлланиши учун қонунчиликда белгиланган миқдори ҳақ ундирилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Аккредитация қилинган субъект қайта ташкил этилса, номи, юридик манзили ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарса, йигирма иш куни мобайнида мазкур ўзгартишлар ҳақида олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхасини илова қилиб, уни қайта расмийлаштириш учун Марказни ёзма равишда хабардор қилиши керак.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Агар аккредитация қилинган субъект илгари аккредитациядан ўтказилган аккредитация объектининг ҳуқуқий вориси бўлмаса, ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ кейинги тартиб-таомиллар ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Аккредитациядан ўтган маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органи ва инспекция органининг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарса, янги аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома аккредитация ўтказилмай, амалдаги аккредитация муддатига расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Аккредитация қилинган синов, калибрлаш ва тиббий лаборатория (марказ) ёки метрология хизмати жойлашган жойи ўзгарса, хабарнома келиб тушгандан кейин Марказнинг буйруғи билан тайинланган масъул гуруҳ томонидан ушбу аккредитация қилинган субъектларни баҳолаш мақсадида бир иш кунида ўтказилган огоҳлантиришсиз ташрифнинг ижобий натижасига асосан, аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома амалдаги аккредитация муддатига қайта расмийлаштирилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Янги аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома Марказ томонидан уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Аккредитация қилинган субъект материалларини долзарблаштириш
(11-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Аккредитация қилинган субъект материаллари қуйидаги ҳолларда долзарблаштирилади:
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъектнинг аккредитация соҳасида кўрсатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ўрнига янгиси амалга киритилса, уларга ўзгартишлар, қўшимчалар киритилса (бундан қабул қилинаётган норматив ҳужжатда маҳсулотларнинг янги турлари, синов (ўлчов) усуллари кўрсатилган ҳоллар мустасно);
(69-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифат бўйича қўлланмага ва сифат менежменти тизими тартиб-тамойил ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация қилинган субъектнинг ходимлари таркиби ўзгарса.
(69-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Аккредитация материаллари долзарблаштирилса, аккредитация қилинган субъектлар бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда, ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни, шунингдек, киритилаётган ўзгартишлар юзасидан қиёсий таҳлилни илова қилиб Марказга ариза тақдим этади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Марказ ўн беш иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва аввал тасдиқланган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритади. Ушбу Низомнинг 69-банди иккинчи хатбошига мувофиқ материаллар долзарблаштирилган тақдирда, аккредитация қилинган субъектнинг аккредитация соҳаси янги таҳрирда тасдиқланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъект аккредитация ёки даврий баҳолаш натижалари бўйича аккредитация комиссиясининг унга нисбатан салбий қарори чиқарилса, аккредитация комиссиясининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь куни мобайнида Марказга ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Апелляция комиссияси ҳар бир апелляцияни кўриб чиқиш учун заруратга кўра шакллантирилади. Апелляция комиссияси таркиби Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция олинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Апелляция комиссиясининг таркиби, баҳоловчилар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан халқаро экспертлар орасидан апелляция берган аккредитация объектини ёки аккредитация қилинган субъектни баҳолашда иштирок этмаган ва аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган Марказнинг камида уч вакилидан шакллантирилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Марказ апелляция берган аккредитация объектини ёки аккредитация қилинган субъектни ва баҳолашни ўтказган гуруҳ раҳбарини апелляция кўриб чиқиладиган сана ҳақида хабардор қилади. Апелляция берган аккредитация объекти ёки аккредитация қилинган субъект вакили ва гуруҳ раҳбари апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида аккредитация объектига ёки аккредитация қилинган субъектга ёзма равишда маълум қилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўн календарь кундан ошмаслиги керак.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Кўриб чиқилган апелляция натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляцияни қаноатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляцияда келтирилган сабаблар тасдиқланмаса қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисидаги қарор қабул қилинса, Марказ томонидан аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Марказ икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган аккредитация объектига ёки аккредитация қилинган субъектга ёзма шаклда юборади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикояти қилиш мумкин.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аккредитацияни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Аккредитация олиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

Аккредитация марказига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртма тақдим этади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Аккредитация маркази

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан буюртма ўрганади:

а) ижобий натижа бўлганда аккредитация бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тайёрланади;

а) 2 иш куни мобайнида

б) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда — ҳужжатларни қайтаради.

б) 1 иш куни мобайнида

2. Аккредитация маркази хизматларига ҳақ тўлангандан кейин тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади.

2. 15 иш куни мобайнида

3. Экспертиза натижалари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, жойнинг ўзида баҳолаш ўтказишдан аввал марказ бу ҳақда аккредитация учун ариза берувчини уларни бартараф этиш учун хабардор қилади.

3. 3 иш куни мобайнида

4. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тугаллангандан кейин баҳоловчи гуруҳни тузади.

5. Жойнинг ўзида баҳолаш учун шарт-шароитлар таъминланмаган тақдирда, Марказ баҳолаш ишини тўхтатиб туради.

4-5. Бир ойгача

(аккредитация учун ариза берувчи тайёрлиги натижалари бўйича)

Баҳолаш гуруҳи

6. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.

6. 10 иш куни мобайнида

7. Ижобий ҳисобот расмийлаштирилган тақдирда у аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга берилади.

7. 3 иш куни мобайнида

3-босқич*

Аккредитация объекти

1. Баҳолаш гуруҳи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиришда аккредитация учун ариза берувчининг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисидаги хулоса берилса, номувофиқликни бартараф этиш ва уни бажариш тўғрисидаги ҳисобот бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Аккредитация марказига тақдим этади.

1. Тўрт ой мобайнида (аккредитация учун ариза берувчининг хоҳишига кўра)

Аккредитация маркази

2. Ҳаракатлар режаси бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб баҳолаш гуруҳига аккредитация учун ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилиши ҳолатини ўрганиш учун ваколат беради.

2. 5 иш куни мобайнида

Баҳолаш гуруҳи

3. Амалга оширилган ҳаракатларнинг натижаларини ўрганишни таъминлайди.

3. 5 иш куни мобайнида

4. Ўрганиш натижалари бўйича баҳолаш тўғрисидаги якуний ҳисоботни расмийлаштиради ва уни аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Аккредитация марказига тақдим этади.

4. 3 иш куни мобайнида

4-босқич

Аккредитация маркази

1. Аккредитация комиссиясининг мажлисида баҳолаш натижалари кўриб чиқилишини таъминлайди.

1. 5 иш куни мобайнида

2. Аккредитация комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Марказ билан аккредитация учун ариза берувчи ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади ва аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.

3. Аккредитация комиссияси томонидан салбий қарор қабул қилинган тақдирда аккредитация учун ариза берувчига аккредитация қилиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома юборилади.

2-3. 3 иш куни мобайнида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-босқич белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланганда ва номувофиқликларни бартараф этиш учун муддат берилиши тўғрисида қарор қабул қилинганда бажарилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даврий баҳолашни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Аккредитация маркази

Даврий баҳолашни ўтказишнинг режа-жадвали асосида:

баҳолаш гуруҳи таркибини ва даврий баҳолашни ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда буйруқ тузади;

даврий баҳолашни ўтказиш режасини тасдиқлайди.

Режа-жадвалга мувофиқ

2-босқич

Баҳолаш гуруҳи

1. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.

1. 10 иш куни мобайнида

2. Ҳисоботни аккредитация комиссияси мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга беради.

2. 3 иш куни мобайнида

3-босқич

Аккредитация маркази

1. Тегишли қарор қабул қилиш учун баҳолаш натижалари аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.

1 5 иш куни мобайнида

2. Аккредитация комиссиясининг қарори аккредитация қилинган субъектга етказилади.

2. 1 иш куни мобайнида

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасасининг Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (APAC), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъуллар

I. Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Қонун ҳужжатларига ISO/IEC 17000 серияси халқаро стандарти ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (кейинги ўринларда ILAC деб аталади) ва Аккредитация бўйича халқаро форуми (кейинги ўринларда IAF деб аталади) талабларига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) мувофиқликни баҳолаш органларнинг аккредитация ва инспекция назорати натижалари бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ўзгартиришлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 июлгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

2.

ILAC ва IAF томонидан қабул қилинган стандартлар билан бир хил бўлган аккредитация соҳасидаги асос бўлувчи халқаро стандартларни амалга киритиш.

Идоравий ҳужжатлар

2019 йил

1 июлгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

II. Аккредитация маркази фаолиятини такомиллаштириш

3.

ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талаблари ва тавсияларига мувофиқ Аккредитация марказида сифат менежмент тизимини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш.

Тартибот ҳужжатлари, йўриқномалар ва низомлар

2019 йил
1 июнгача

Аккредитация
маркази

4.

Аккредитация маркази мутахассислари, аккредитация қилинган объектлар, профессионал институтлар, тартибга солувчи органлар, мустақил экспертлар вакилларидан иборат бўлган лабораториялар ва сертификатлаш органларнинг аккредитацияси бўйича техник қўмиталар ташкил этиш.

Идора ҳужжатлари

2019 йил
1 июнгача

Аккредитация
маркази

5.

Аккредитация марказини халқаро ихтисослашган ташкилотларга киришга тайёрлаш учун хорижий маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб этиш.

Ҳамкорлик тўғрисида шартнома

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт»
агентлиги

6.

Аккредитация марказини хорижий тилларни эгаллаган ва халқаро майдонда республиканинг манфаатларини илгари суриш салоҳиятига эга бўлган малакали ва ёш мутахассислар билан таъминлаш.

Меҳнат битими

2019 йил
1 майгача

Аккредитация
маркази

III. Халқаро ихтисослашган ташкилотларга кириш бўйича тайёргарлик ишлари

7.

ILAC, IAF ва аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (кейинги ўринларда APAC деб аталади) талабларига мувофиқ тартибот ва мажбурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Идора ҳужжати

2019 йил

1 июнгача

Аккредитация
маркази

8.

Аккредитация маркази фаолиятини ISO/IEC 17011 талабларига мослигини малакали хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда дастлабки тарзда баҳолаш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 сентябргача

Аккредитация

маркази

9.

Хорижий аккредитация органлари вакиллари билан мувофиқликни баҳолаш органларининг қўшма сайёр баҳолашларини ўтказиш.

Баҳолаш тўғрисида ҳисобот

2019 йил

1 сентябргача

(жадвал бўйича)

Аккредитация
маркази

10.

Аккредитация миллий тизимининг баҳолаш натижаларини олиш ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 ноябргача

Аккредитация
маркази

11.

Аккредитация маркази ходимларини хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига ўқитиш.

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019 йил

апрель — декабрь

Аккредитация
маркази

12.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида Аккредитация маркази вакиллари иштироки ҳамда мазкур ташкилотлар экспертлари томонидан баҳолашни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида иштирок этиш тўғрисида ҳисобот

2019-2020 йиллар

Аккредитация
маркази

IV. Мувофиқликни баҳолаш миллий органлари фаолияти даражасини ошириш

13.

Мувофиқликни баҳолаш органларини белгиланган тартибда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари (охирги таҳририда) талабларига мувофиқ баҳолаш.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома

Жадвалга мувофиқ

2020 йил

1 февралгача

Аккредитация маркази

14.

Лабораториялараро таққослаш йўли билан мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар малакасини текширишга доир фаолиятни янада ривожлантириш.

Тадбирлар мажмуаси

2019 йил
1 майгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

15.

Халқаро стандартларга (ISO, IEC, EN, Codex Alimentarius) мос келадиган синашнинг (ўлчашнинг) замонавий усулларини амалиётга жорий этиш.

Идора ҳужжатлари

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

мувофиқликни баҳолаш органлари

16.

Мувофиқликни баҳолаш органлари синов базасини модернизациялаш ва такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

17.

Мувофиқликни баҳолаш органлари ходимларини хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари бўйича ўқитиш.

Режа-жадвал,

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт»

агентлиги,

Аккредитация маркази

V. Халқаро ихтисослаштирилган ташкилотларга аъзо бўлиш

18.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

APACга буюртманомани йўллаш

2019 йил

1 декабргача

Аккредитация
маркази

19.

APAC экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

APAC экспертларининг баҳолаш тўғрисида ҳисоботи

2020 йил

март — июль

Аккредитация
маркази

20.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш.

APAC қарори

APAC Ассамблеяси якуни бўйича

Аккредитация
маркази

21.

Аккредитация марказининг APAC-MRA кўп томонлама битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

APAC-MRA битими

2020 йил

ноябрь

Аккредитация
маркази

22.

ILAC ва IAF га тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

ILAC ва IAF га буюртманомани йўллаш

APAC-MRA имзолангандан кейин 2 ҳафта муддатда

Аккредитация
маркази

23.

ILAC ва IAF экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

ILAC ва IAF экспертларини баҳолаш тўғрисида ҳисобот

ILAC ва IAF билан келишилган холда 3 ой мобайнида

Аккредитация
маркази

24.

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш тўғрисидаги қарори

ILAC ва IAF Ассамблеяси якунлари бўйича

Аккредитация
маркази

25.

Аккредитация марказининг ILAC-MRA ва IAF-MLA кўп томонлама ўзаро тан олиш битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

ILAC-MRA ва IAF-MLA билан битим имзолаш

тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олгандан кейин бир ой мобайнида

Аккредитация
маркази

26.

ILAC, IAF ва APACнинг тегишли техник қўмиталари ва бошқа бўлинмалари билан иш юзасидан ҳамкорликни таъминлаш.

ILAC, IAF ва APAC га сафарлар уюштириш

доимий асосда

Аккредитация
маркази

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ушбу режада назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжатнинг шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжат бирлаштирилганда, тегишли бандларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 92-модда), 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 92-модда) илованинг 6-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/349/3007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 01.06.2023 й., 09/23/223/0305-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон; 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон; 16.04.2025 й., 09/25/230/0349-сон; 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон; 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон; 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)