22.04.2019 йилдаги 343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.04.2019 йилдаги 343-сон
Date of entry into force
23.04.2019
Ҳужжат 23.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
343-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда мактаблар деб аталади) ўқувчилар учун ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ҳамда тегишли педагог ходимларга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабларда ташкил қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш ўқувчининг мактабларда ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабларида ўқувчилар учун ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мактабнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишга қаратилган йўналишлар (аниқ, ижтимоий-гуманитар, табиий фанлар, тўгараклар ва спорт секциялари) қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабларда ташкил этиладиган пуллик таълим хизматларига директор ва педагоглар томонидан ўқувчиларни мажбурий тартибда жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактабларда пуллик таълим хизматлари кўрсатиш мактабларнинг пуллик таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш бўйича йиллик режаси (кейинги ўринларда йиллик режа деб аталади) асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Йиллик режа мактаблар томонидан ҳар календарь йили бошлангунга қадар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади ва келишиш учун мактабнинг Кузатув кенгашига (кейинги ўринда Кузатув кенгаши деб аталади) киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачиларнинг талабларига кўра, ўқувчиларга индивидуал тарзда машғулотлар ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кузатув кенгаши ҳар календарь йилнинг бошида ўтказиладиган биринчи йиғилишда мактаб томонидан тақдим этилган келгуси йил учун йиллик режани кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиллик режа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ёки мактабларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мактабда пуллик таълим хизмат кўрсатишга, биринчи навбатда, шу мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар шартнома асосида жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар мазкур суммадан чегириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Таълим хизматлари нархлари Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича тўловлар белгиланган тартибда банклар орқали мактабнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи томонидан пул маблағларини нақд пул ёки пул ўтказиш йўли орқали тўланишидан қатъий назар, мактабда амалга оширилиши қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан тушган маблағлар харажатлар тури бўйича шартнома асосида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида жалб этилган ўқитувчиларга тўланадиган тўловлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, машғулотларни ташкил этиш учун моддий-техник таъминот харажатлари қоплангандан сўнг мактабнинг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантиришга ва бошқа харажатларга Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллик таълим хизматлари кўрсатиш доирасида ўқув режаси ва дастурлари, мактаб ички қоидалари, тартиб ва талаблари, машғулот жараёнида ўқув интизомига риоя этишини, ўқитувчиларга ҳурматда бўлиш ҳамда мактаб мулкини ҳимоя қилишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачидан шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш ва ушбу талаб бажарилмаса, ўқувчини пуллик таълим хизматлари бўйича машғулотлардан четлаштириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машғулотларни мактабдан ташқари давлат таълим стандарти, пуллик таълим хизматлари кўрсатиш доирасида ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ташкил этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машғулотлар жараёнларига малакали ўқитувчиларни жалб этиш, илғор таълим технологияларини, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини жорий этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчида билим олиш салоҳиятини шакллантириш мақсадида ўқув режасига қўшимча равишда турли интерактив дарслар ташкил этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машғулотларда ўқувчига мактабнинг мавжуд ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техника базасига мувофиқ ўқиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан 10 кун олдин) буюртмачиларга етказиш ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик таълим хизматлари шартлари билан таништиришга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган пуллик таълим хизматлари, шу жумладан ўқув режалари ва дастурлари, ўқувчиларни баҳолаш тартиби ва мезонлари билан танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномага мувофиқ мактабдан ўқувчининг танлаган таълим йўналиши бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишни талаб қилиш, тегишли ўқитувчилардан маслаҳатлар сўраш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган пуллик таълим хизматларининг бир календарь ойи учун белгиланган тўлов миқдорини шартнома талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлаш, тўлов ҳужжати нусхасини эса машғулотлар бошланишидан олдин мактаб маъмуриятига тақдим этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи томонидан мактабининг мулкига етказилган моддий зарарни қоплашга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кузатув кенгаши мунтазам (бир йилда камида 2 марта) ўқувчилар ва буюртмачилар ўртасида мактаб томонидан кўрсатилаётган пуллик таълим хизматлари сифатини аниқлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ сўровнома ўтказиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органлари мактабларда пуллик таълим хизматларининг ташкил этилиши ва тушган маблағлар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element


‎‎‎Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича
‎___________-сон

‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

‎‎_______________________

‎‎‎‎20____ й. «____»____________

‎‎(шартнома тузилган жой)

‎‎Устав асосида иш кўрувчи мактаб директори _____________ тумани/шаҳри (номи) ______________

‎‎‎‎(номи)

(мактаб рақами/номи)
‎‎-сон _______________________ кейинчалик «Мактаб» деб юритилувчи, бир томонидан __________

‎‎(директорнинг Ф.И.О.)

_______________________________ номидан ўқувчининг манфаатларини ифода этувчи‎‎

‎‎(ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О.)

‎‎_______________________________ кейинчалик «Буюртмачи» деб юритилувчи, иккинчи

(ўқувчи Ф.И.О., синф)

‎‎томонидан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


‎‎‎1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

‎‎1.1. Ушбу шартнома ўқув дастурларида назарда тутилмаган машғулотлар бўйича қўшимча пуллик хизматлар (аниқ, ижтимоий-гуманитар, табиий фанлар), жумладан, тўгарак ҳамда спорт секцияларини ташкил этиш муносабатларни тартибга солади.


‎‎‎2. МАКТАБНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

‎‎2.1. Мактабнинг ҳуқуқлари:
‎Ўқувчидан ўқув режаси ва дастурлари, мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этишини талаб қилиш;
‎Дарс жараёни вақтида ўқувчидан ўқув ва ижро интизомига қатъиян риоя этишини талаб қилиш;
‎Ўқувчидан ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, устоз ва мураббийларни ҳурмат қилишни, мактаб мулки, нуфузини ҳимоя қилишни талаб қилиш;
‎Буюртмачидан мазкур шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш, акс ҳолда ўқувчини қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштириш.
‎2.2. Мактаб мажбуриятлари:
‎Давлат таълим стандарти, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ мактабда ўқувчини ўқитишни ташкил этиш;
‎Мактабда қўшимча машғулотлар жараёнларига малакали ўқитувчиларни жалб этиш, илғор педагогик технологияларни, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини жорий этиш;
‎Ўқувчида билим олиш салоҳиятини шакллантириш мақсадида ўқув режасига қўшимча равишда турли интерактив дарсларни ташкил этиш;
‎Қўшимча машғулотларда ўқувчига мактабнинг мавжуд ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техника базасига мувофиқ ўқиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
‎Қўшимча машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан 10 кун олдин) буюртмачиларга етказиш ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик хизматлари шартлари билан таништириш;
‎Ушбу шартномага асосан ўқувчи пуллик хизматлар асосида қуйидагилар билан таъминланади:
‎а) _____________________________________________________________________

(соатлар миқдори кўрсатилади)

‎‎хажмда___________________________________________________________________.

‎‎(кўрсатиладиган хизматлардан келиб чиқиб тўлдирилади)


‎‎‎3. БУЮРТМАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

‎‎3.1. Буюртмачининг ҳуқуқлари:
‎Мактабдан ўқувчига танлаган замонавий тараққиёт даражасига мос келувчи билим ва кўникмаларни беришни талаб қилиш, тегишли ўқитувчилардан маслаҳатлар сўраш;
‎3.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
‎Кўрсатилаётган жами қўшимча пуллик хизматлар бир календарь ойи учун белгиланган тўлов миқдорини мазкур шартнома талабларига мувофиқ мактабга тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлаш;
‎Мазкур шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашиши назоратини таъминлаш;
‎Ўқувчи томонидан мактаб мулкига етказилган моддий зарарни қоплаш. ‎


‎4. МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР

‎‎4.1. Кўрсатилаётган жами қўшимча пуллик хизматлар бир календарь ойи учун ___________________
‎‎_____________________________________________________________________ сўм
‎‎________________________________________________________________________

‎‎(сумма рақам ва сўз билан)

‎‎маблағ миқдорини ташкил этади.
‎4.1.1. Шу жумладан, ушбу шартномада кўрсатилган қўшимча машғулотлар учун тўланадиган маблағ қуйидаги миқдорда белгиланади (хизматлар турлари бўйича):
‎‎а) _______________________________ — ______________________ сўм;

‎‎(хизмат номи)

‎‎(хизмат нархи)

‎‎б) _______________________________ — ______________________ сўм;

‎‎(хизмат номи)

‎‎(хизмат нархи)

‎‎в) _______________________________ — ______________________ сўм.

‎‎(хизмат номи)

‎‎(хизмат нархи)

‎‎4.2. Тўлов ҳар ойнинг 5 (бешинчи) санасидан кечикмаган ҳолда, буюртмачи томонидан 100 (юз) фоиз олдиндан амалга оширилади. Тўлов банклар орқали мактабнинг тегишли ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
‎4.3. Ушбу шартнома бўйича тўлов тури буюртмачи томонидан танланади.
‎4.4. Кўрсатилаётган қўшимча пуллик хизматларнинг тўлов миқдори энг кам иш ҳақи ўзгаришига мос равишда ўзгаради.
‎4.5. Ушбу шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларига мувофиқ қўшимча пуллик хизматлар учун тўлов буюртмачи томонидан ўз вақтида амалга оширилмаса, ушбу шартнома бекор қилиниб, ўқувчи қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштирилади.
‎4.6. Ўқувчининг касаллиги ёки бошқа асосли сабаб ва ҳолатларда, буюртмачининг ёзма аризасига биноан ушбу шартнома бекор қилинади ва хизматларни кўрсатилмаган қисми учун олдиндан тўланган тўлов қайтарилади.
‎4.7. Ўқувчи машғулотларни сабабсиз қолдирган ҳолатларда буюртмачига хизматлар учун олдиндан ўтказилган тўловлар қайтарилмайди.


‎5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

‎‎5.1. Шартнома томонлар уни имзолаб, мактаб ҳисобрақамига буюртмачи томонидан қўшимча таълим ва бошқа пуллик хизматлар учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг кучга киради ва тарафлар мажбуриятларни тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.


‎‎‎6. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ

‎‎6.1. Қуйидаги ҳолларда шартнома бекор қилинади:
‎тарафларнинг келишувига мувофиқ;
‎ўқувчи мактабда ўрнатилган тартибга мувофиқ мактаб директорининг буйруғига асосан қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштирилганда;
‎томонлардан бири шартнома шартларини бажармаганда;
‎узрли сабаблар билан буюртмачининг ёзма аризасига кўра;
‎қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолларда.


‎‎‎7. БОШҚА ШАРТЛАР

‎‎7.1. Ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Агар низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг иложи бўлмаса, низо қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда кўриб чиқилади.
‎7.2. Ушбу Шартномада ёзма равишда бажарилган ва икки томонлама имзоланган барча иловалар, қўшимчалар ва ўзгартиришлар шартноманинг ажралмас қисми бўлади ва юридик кучга эга деб ҳисобланади.
‎7.3. Шартнома тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси мактабда, иккинчи нусхаси буюртмачида сақланади.


‎‎‎8. Томонларнинг манзили, банк реквизитлари ва бошқа маълумотлари:

«МАКТАБ»‎‎

«БУЮРТМАЧИ»*

___________________________________‎___________________________________ ‎___________________________________ ‎___________________________________ ‎___________________________________ ‎___________________________________ ‎___________________________________ ‎___________________________________ ‎___________________________________ ‎___________________________________

____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________

‎‎‎‎Мактаб директори: ___________________

‎‎‎‎Ота-она (ёки ташкилот раҳбари):
‎____________________

‎‎‎(Ф.И.О.)

(‎‎Ф.И.О.)

‎‎______________ ‎‎______________

‎‎(имзо)

‎‎(имзо)

‎‎Юристконсульт:______________________

(Ф.И.О)

____________

‎‎(имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим мактабларида пуллик таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ЙИЛЛИК РЕЖА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсатиладиган таълим хизматлари тури (қўшимча таълим бериш йўналишлари)

Ҳафталик соатлар фонди (дарс соатлари миқдори)

Ҳар бир соат учун тўланадиган нарх миқдори

Шундан, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун тўланадиган нарх

Битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони

Йўналишлар бўйича ўқитувчи мутахассислар

Синф хоналари









Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларни сифати бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СЎРОВНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўқувчилар учун саволлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қўшимча таълим машғулотлари қизиқарли ўтиладими? (ҳа/йўқ)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) машғулот олиб бораётган ўқитувчи Сизни қаноатлантирадими? (ҳа/йўқ)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қўшимча таълим олишингиз асосий фанларни ўзлаштиришингизга қандай таъсир кўрсатмоқда? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қўшимча таълим бераётган ўқитувчининг дарс ўтишини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ота-оналар учун саволлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) фарзандингизни қўшимча машғулотларга бўлган қизиқишини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз/яхши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) фарзандингизни қўшимча машғулотлардан олаётган билимлари асосий фанларни ўзлаштиришда қандай таъсир кўрсатмоқда? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қўшимча таълим бераётган ўқитувчининг фаолиятини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қўшимча пуллик таълим хизматлари учун белгиланган нарх Сизни қаноатлантирадими? (ҳа/йўқ).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/343/3004-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)