ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА қўмитасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 24 декабрда 1430-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳудудий давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2156, 19.11.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунини 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. 1997 йил 27 мартда 317-рақам билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома, унга 1998 йил 23 июнда 317-1 рақам ва 2000 йил 25 августда 317-2 рақам билан киритилган ўзгартиришлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1993 йил 14 октябрдаги 3-рақам билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган буйруғини III-бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Ички ишлар вазири З. АЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 24 ноябрь,
9-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 24 ноябрь,
01-02/12-39-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 504-модда)