02.04.2019 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.04.2019 йилдаги 274-сон
Date of entry into force
03.04.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти ва Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этилганлиги ҳамда у мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ташкил этилганлиги ва унга мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи функциялари юкланганлиги ҳамда компания хизматлари билан боғлиқ харажатларни давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилар:

инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига мослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларнинг лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш йўналишини ривожлантириш, шунингдек, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаштириш жараёнларига хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини жалб этган ҳолда илғор хорижий тажрибага асосланган лойиҳа ишларини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори унумдорлиги ва сифатига, энергия ва ресурсларни тежашга қўйиладиган замонавий талабларга, шунингдек, экологик талабларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш, республикага истиқболсиз, маънавий ва физик эскирган ускуна ва технологиялар олиб кирилишини истисно қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ва лойиҳаолди ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари илмий-техник ва эксперт кенгашлари билан яқин ҳамкорлик қилиш Институтнинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимига кирадиган мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, инвентарь билан ва техник жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;
(2-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим ташкилотлари ва инфраструктура объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш прогнозининг бажарилишини таъминлаш;
(2-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ечимларининг самарадорлигини таъминлаш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги талабларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қўйилмаларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, лойиҳалаш даври муддатини қисқартириш Инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:

лойиҳалар буюртмачиларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга, лойиҳа-изланиш ишларини амалга оширишга, лойиҳалар амалга оширилишини техник қўллаб-қувватлашга шартнома асосида ажратиладиган маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институтни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим ташкилотларини, мактабгача таълим тизимининг маъмурий биноларини ва бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қийматидан ажратмалар;
(3-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Инжиниринг компаниясини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ва Инжиниринг компаниянинг тузилмалари ва уставларини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин ва улар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
274-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2019 й., 09/19/274/2874-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)