25.03.2019 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.03.2019 йилдаги 247-сон
Date of entry into force
26.03.2019
Ҳужжат 26.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 25 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2019 йил 1 январдан бошлаб, атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;

26 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиришда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«30. Сув қувурлари-канализация корхоналари ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача абонентлар томонидан ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоғига қабул қилиб олиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги тўғрисидаги ахборотни ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайдилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-банддаги «Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари сув қувурлари-канализация корхоналарининг тақдимномаларига биноан» сўзлари «Сув қувурлари-канализация корхоналари ушбу ахборотлар асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Ҳисобот даври якунлари бўйича сув қувурлари-канализация корхоналари ифлослантирувчи моддаларни очиқ сув ҳавзаларига ёки жой рельефига чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблайди ва уларнинг тўланишини амалга оширади, бунда ифлослантирувчи моддаларни коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизганлик учун уларнинг абонентларига ҳисоблаб ёзилган тўловларнинг тўланган суммасини чегириб ташлайдилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-банддаги «Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари» сўзлари «Сув қувурлари-канализация корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низом 10-бандининг «в» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2022 йилларда ер ости чучук сувларини ишлатишни кенгайтириш ҳисобига Фарғона водийси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги 779-сон қарорининг рус тили матнидаги 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Чистая питьевая вода» сўзлари «развития систем водоснабжения и канализации» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низом 8-банди «ж» кичик бандининг ўн олтинчи хатбошидаги «Соф ичимлик суви» сўзлари «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорининг 2-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банддаги «ундирилади» сўзидан кейин «(коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловлари бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)