12.03.2019 йилдаги ПҚ-4236-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.03.2019 йилдаги ПҚ-4236-сон
Date of entry into force
13.03.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда ижро иши юритувида сансалорликка чек қўйиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институтини жорий этиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифи қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ундирувчининг аризаси бўйича ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга ижро иши юритишни тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонлар ўртасида ижро предметига доир келишувга келмаслик, шунингдек, томонлардан бирининг медиацияни давом эттиришдан воз кечиши ёки уни амалга ошириш муддатининг тугаши ижро иши юритишни қайтадан тиклаш учун асос ҳисобланади. Бунда, медиация тартиб-таомилини такроран амалга оширишга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонлар ўртасида ижро ишининг ҳар қандай босқичида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда, давлат ижрочиси ижро иши юритишни тугатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш жараёнига давлат ижрочиси ва давлатнинг бошқа органлари вакилларининг аралашуви тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 июндан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги масала ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳал этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур ҳаракатлар қарздорнинг аризасига ёки давлат ижрочисининг ўз ташаббусига кўра кўпи билан икки марта кечиктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳаракатларини бажаришда юзага келган масалаларни тушунтириш учун давлат ижрочиси томонидан тайинланган мутахассис ижрочининг қарори билан танишган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида ёзма хулоса тақдим этишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини (кейинги ўринларда — Ягона электрон база) юритади, унга тегишли маълумотлар базаси тизимлари билан интеграция қилиш йўли билан қуйидагилар киритиб борилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро органлари юритувига келиб тушган барча ижро ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) томонидан солинган ва ундирилган маъмурий жарималар ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар)нинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддат давомида ихтиёрий тартибда бажарилмаган маъмурий жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарорлари мажбурий ижро этиш учун электрон ҳужжат кўринишида автоматик равишда Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимига юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ижро ҳужжатларида ундирувчи ёки қарздорнинг электрон почтаси ёки телефон (мобиль) рақами (агар улар судга ёки ижро ҳужжатини берган бошқа орган (мансабдор шахс)га тақдим этилган бўлса) ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги хабарнома унинг жўнатилганлиги ва қабул қилиниб олинганлиги фактларини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган холда электрон почтага ёки мобиль алоқа воситалари орқали қисқа хабар (SMS) кўринишида йўлланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ва Навоий шаҳри Мажбурий ижро бюроси бўлимларида тажриба сифатида ижро ҳужжатларини автоматлаштирилган тизим орқали давлат ижрочилари ўртасида автоматлаштирилган тақсимлаш тартиби жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2020 йил 1 мартга қадар тажриба натижаларига кўра мазкур амалиётни Мажбурий ижро бюросининг бошқа бўлинмаларида жорий этиш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мажбурий ижро бюроси 2019 йил 1 октябрдан ўз расмий веб-сайтида бепул асосда қуйидагиларни назарда тутувчи ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизмати кўрсатиш тизимини жорий этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ижро ҳужжатига маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ягона идентификация рақами (коди)ни бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автоматлаштирилган мониторинг тизимига ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг бориши ва ижро иши юритишнинг барча босқичлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюроси томонидан кўрилаётган чоралар ҳамда бажарилаётган ижро ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни доимий киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғи орқали ягона идентификация рақами (коди)дан фойдаланган ҳолда ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг боришини барча босқичларда кузатиш, шунингдек, мавжуд қарзни онлайн тарзда тўлаш ва бир вақтнинг ўзида ижро ҳужжати талабларининг бажарилганлигини қайд этиш имкониятини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ҳам кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мажбурий ижро бюроси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда шартнома-воситачилик асосларида сотишга топшириладиган мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро иши юритиш давомида хатланган мол-мулкни сотишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3724-сон қарорига мувофиқ Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган, товарлар ҳаракатини мониторинг қилишнинг электрон тизимини жорий этган ва товарларни харидорга етказиб бериш учун зарур логистика имкониятларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни мобиль иловалар ва электрон тўлов тизимлари орқали харид қилиш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ундириш қаратилган мол-мулк «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига қўйилган пайтдан бошлаб сотилишигача бўлган ҳаракатини мониторинг қилиш имконини берувчи мол-мулк ҳисобини юритишнинг ягона электрон ахборот тизимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида харид қилинган мол-мулк учун электрон, шу жумладан халқаро тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн тўлов қилиш имкониятини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ижро иши юритишда ундириладиган давлат божлари, маъмурий жарималар ва бошқа тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун ЯИДХПда алоҳида платформани яратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда Мажбурий ижро бюроси ходимларини оператив-қидирув йўналишида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бепул асосда махсус курслар ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уч ой муддатда суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги, шунингдек, уларнинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш борасидаги процессуал нормаларни тизимлаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Ижро ишини юритиш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюросига жисмоний ва юридик шахслардан «ишонч телефони» орқали, шунингдек, электрон тарзда келиб тушадиган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши устидан тизимли назорат олиб боришга қаратилган дастурий таъминотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижрочиларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини мажбурий ижро этишни таъминлаш бўйича самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичларини (KPI), шунингдек, улар фаолиятини баҳолаш, хизмат бўйича кўтариш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарлик чораларини қўллашда ушбу кўрсаткичларни қўллаш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида тизимли равишда давлат ижрочиларининг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда суд томонидан маъмурий жаримага тортиш ҳолатларидан ташқари, жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда у қолган суммани тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қуйидаги ҳолатларда жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмаслиги назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ижро ишини юритиш ҳолати тўғрисида маълумот ҳамда соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш Мажбурий ижро бюроси ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармалари маблағлари, шунингдек, халқаро молиявий институтлар ва донор ташкилотларнинг грантлари, техник кўмак маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 12 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4236-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 07/19/4236/2762-сон)