04.02.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3135
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи, 04.02.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3135
Date of entry into force
05.02.2019
Ҳужжат 05.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3135]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Д. НАБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 28 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирларининг (бундан буён матнда педагог кадрлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги рейтинг тизими орқали ҳар 5 йилда бир марта баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини аниқлаш, таълим сифатини яхшилаш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, ўқувчиларнинг (талабалар) фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ишга қабул қилинганидан кейин 1 йилдан сўнг, олий таълим муассасалари ёки касб-ҳунар коллежларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига 3 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парваришлаш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига 1 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигининг аниқланган рейтинги педагог кадр бир таълим муассасасидан бошқасига ишга ўтганда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишларини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан давлат мактабгача, умумий ўрта, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари (бундан буён матнда тегишли таълим муассасалари деб юритилади) билан келишилган ҳолда камида 9 кишидан иборат баҳолаш комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия раиси — тегишли ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия аъзолари — давлат мактабгача таълим, халқ таълими, касб-ҳунар таълими, академик лицей, олий таълим муассасаси, спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари (ҳудудда ривожланган спорт тури бўйича) раҳбар ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия котиби — тегишли ҳудудий бошқарма масъул ходими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркиби ҳар 5 йилда бир марта янгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Комиссия раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия ишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия раиси педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши ҳамда натижаларнинг холислиги учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчи педагог кадрларнинг комиссия таркибига киритилиши ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш муддати, баҳолаш шартлари ва тартиби комиссия томонидан бир ой олдин эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссияга педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир ҳужжатларни ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри тақдим этилишини таъминлаш мақсадида тегишли таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан шакллантириладиган эксперт гуруҳи тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эксперт гуруҳи камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт гуруҳи раиси — тегишли таълим муассасаси раҳбари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт гуруҳи аъзолари — педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланган камида 2 нафар педагог, касаба уюшмаси раиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт гуруҳи котиби — тегишли таълим муассасалари раҳбарининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Педагог кадр томонидан эксперт гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрнинг паспорт нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрнинг таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрнинг илмий даража ёки илмий унвон олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эксперт гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида педагог кадрнинг ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланиб, комиссияга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар йиғмажилдида педагог кадрнинг паспорт ва таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси, малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси, педагог кадрнинг ўқув йили давомида ўтган дарс ва очиқ дарслари, педагог кадр ўқувчиларининг (талабалар) фанларни ўзлаштириш рейтинги ва эришган ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи маълумотнома мавжуд бўлиши талаб этилади. Бунда маълумотнома эксперт гуруҳи эксперт гуруҳи раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ҳолда комиссияга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Эксперт гуруҳи томонидан ҳужжатлар комиссияга электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссия томонидан педагог кадрнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини, жисмоний тарбия соҳасидаги техника хавфсизлиги қоидаларини билиш даражасини аниқлаш мақсадида у билан бевосита суҳбат ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суҳбат натижалари асосида давлат мактабгача таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги мезонлар асосида, умумий ўрта таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги мезонлар асосида, олий таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги мезонлар асосида баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги комиссия томонидан қуйидаги баллар йиғиндиси асосида 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86 — 100 балл — фаолият самарадорлиги юқори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71 — 85 балл — фаолият самарадорлиги ўрта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56 — 70 балл — фаолият самарадорлиги қониқарли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0 — 55 балл — фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарори, агар овоз беришда комиссия таркибидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарордан нусха педагог кадрнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларини 3 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юбориши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш рейтингининг электрон базаси юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Комиссия қароридан норози бўлган педагог кадр баҳолаш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига ёки судга ёзма равишда шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси фаолиятида иштирок этмаган ҳудудий бошқармалар ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида 3 нафар аъзо киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Педагог кадрнинг апелляция шикоятини кўриб чиқишда педагог кадр иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси педагог кадрнинг суҳбат натижалари ёзилган видеотасвирларни қайта текшириш орқали баҳолаш комиссияси томонидан қўйилган баллнинг тўғрилигига баҳо беради ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда педагог кадрнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш масаласи кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор 24 соат ичида педагог кадрга ҳамда баҳолаш комиссиясига етказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мазкур Низом Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 28 декабрь

Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 28 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 28 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 28 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 28 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари

_______________________________________________________________________________________________________
‎ (давлат мактабгача таълим муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )

_________________________________________________________________________________________

20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎

Т/р

‎‎Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган машғулот соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎

10

2.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:
‎жорий ўқув йилида бўлса;
‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган бўлса.

‎5
‎‎2

3.

Машғулотларни инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун).

15

4.

Машғулотларни тарбияланувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (машғулот таҳлили).

15

5.

Машғулотдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (машғулот юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади). ‎‎

10

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида;
‎туман (шаҳар) миқёсида;
‎мактабгача таълим муассасалари аро;
‎мактабгача таълим муассаса миқёсида.

‎10
‎8
‎6
‎4
‎2

7.

Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):
‎халқаро миқёсда;
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида. ‎‎

‎5
‎3
‎2

8.

Мактабгача таълим муассасасининг педагог ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлаш (ҳамкорликдаги очиқ машғулотларнинг ишланмалари, соғломлаштириш тадбирларнинг режалари ва ишланмалари мавжудлиги).

‎‎3

9.

Машғулот ва машғулотдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш.‎‎

5

10.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):
‎халқаро анжуманда;
‎республика миқёсидаги анжуманда.

‎5
‎3

11.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш):
‎яккамуаллифликда;
‎ҳаммуаллифликда.

‎5
‎3

12.

Машғулот жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги (элементар сўзларни) тарбияланувчилар томонидан ўзлаштирилиши (машғулот таҳлили).‎‎

5

13.

Мактабгача таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

4

Жами:

100

‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;
‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
Комиссия раиси

________________________________________‎‎

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари ‎‎

________________________________________

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)

Котиб

____________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони

_______________________________________________________________________________________________________
‎ (умумий ўрта таълим муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )

_________________________________________________________________________________________

20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎

Т/р

‎‎Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎

10

2.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:
‎жорий ўқув йилида бўлса;
‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган бўлса.

‎5
‎‎2

3.

Дарс машғулотларни инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун).

15

4.

Дарс машғулотларни ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

15

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (дарс юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади). ‎‎

7

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида;
‎туман (шаҳар) миқёсида;
‎мактаблараро;
‎мактаб миқёсида.

‎10
‎8
‎6
‎4
‎2

7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ва спорт секция машғулотларида шуғулланувчилар ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни болалар-ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш.

‎3

8.

Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):
‎халқаро миқёсда;
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида.

‎5‎‎
‎3
‎2

9.

Ўқув синфининг (гуруҳ) раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг мактаб спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).

3

10.

Дарс ва дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

‎5

11.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):
‎халқаро анжуманда;
‎республика миқёсидаги анжуманда.

‎5
‎3

12.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш):
‎яккамуаллифликда;
‎ҳаммуаллифликда.

‎5
‎3

13.

Дарс жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги спорт терминларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши.

5

14.

Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.‎‎

4

Жами:

100

‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;
‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
Комиссия раиси

________________________________________‎‎

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари ‎‎

________________________________________

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)

Котиб

________________________________________

____________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони

_______________________________________________________________________________________________________
‎ (Академик лицей ва касб-ҳунар коллежининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )

_________________________________________________________________________________________

20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎

Т/р

‎‎Мезонлар

Балл

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎

5

2.

Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

‎15

3.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:
‎‎жорий ўқув йилида бўлса;
‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.

‎5
‎2

4.

Соҳа бўйича берилган тоифалар:
‎бош ўқитувчи;
‎етакчи ўқитувчи;
‎катта ўқитувчи;
‎мутахассис ўқитувчи.

‎5
‎3
‎2
‎1

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):
‎2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;
‎1 та спорт туридан бўлса.

‎5
‎2

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):
‎республика миқёсида;
‎вилоят миқёсида;
‎туман (шаҳар) миқёсида;
лицей, коллежлараро;
лицей, коллеж миқёсида. ‎‎

‎5
‎4
‎3
‎2
‎1

7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш.

2

8.

Лицей, коллежлараро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун).

‎3

9.

Лицей, коллеж ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш.

3

10.

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:
‎халқаро мусобақаларда;
‎республика миқёсидаги мусобақаларда;
‎лицей, коллежлараро мусобақаларда;
‎лицей, коллежнинг ўзидаги мусобақаларда.

‎5
‎4
‎3
‎2

11.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

‎3

12.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш.

2

13.

Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):
‎‎халқаро миқёсида;
‎республика миқёсида.

‎5
‎3

14.

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш;
‎очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

‎5
‎3

15.

Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг лицей, коллеж спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).‎‎

5

16.

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

17.

Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):
‎халқаро анжуманда;
‎республика миқёсидаги анжуманда. ‎‎

‎5
‎3

18.

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:
‎якка муаллифликда;
‎ҳаммуаллифликда. ‎‎

‎5
‎3

19.

Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида).‎‎

5

20.

Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.‎‎

3

Жами:

100

‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;
‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
Комиссия раиси

________________________________________‎‎

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари ‎‎

________________________________________

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)

Котиб

________________________________________

____________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Олий таълим муассасаси педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони

_______________________________________________________________________________________________________
‎ (Олий таълим муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. )

_________________________________________________________________________________________

20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎

Т/р

‎‎Мезонлар

Белгиланган Баллар

1.

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎

5

2.

Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили).

‎15

3.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:
‎‎жорий ўқув йилида бўлса;
‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган.

‎5
‎2

4.

Соҳа бўйича берилган унвонлар:
‎професор;
‎педагогика фанлар доктори;
‎доцент;
‎педагогика фанлари номзод;
‎катта ўқитувчи;
‎мутахассис ўқитувчи.

‎15
‎12
‎10
‎8
‎5
‎3

5.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):
‎2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;
‎1 та спорт туридан бўлса.

‎5
‎2

6.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):
‎республика миқёсидаги;
‎вилоят миқёсидаги;
олий таълим муассасалари миқёсида.

‎5
‎4
‎3

7.

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш.

3

8.

Олий таълим муассасалараро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун).

‎3

9.

Олий таълим муассасалараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

5

10.

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:
‎халқаро мусобақаларда;
‎республика миқёсидаги мусобақаларда;
олий таълим муассасалари миқёсидаги мусобақаларда.

‎5
‎3
‎1

11.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

‎3

12.

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш.

2

13.

Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):
‎халқаро миқёсида;
‎республика миқёсида.

‎5
‎3

14.

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш;
‎очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

‎5
‎3

15.

Ўқув гуруҳнинг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг олий таълим муассасалар спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда).

5

16.

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

3

17.

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:
‎яккамуаллифликда;
‎ҳаммуаллифликда.

‎5
‎3

18.

Олий таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.

‎3

Жами:

100

‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори;
‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли;
‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз.
Комиссия раиси

________________________________________‎‎

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари ‎‎

________________________________________

____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)

Котиб

________________________________________

____________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎___________________________________________________________ комиссияси йиғилишининг

(комиссиянинг номи)‎‎

‎‎____-сон баённомаси

______________

‎‎____ _____________ 20___ йил

‎‎Раислик қилди: ______________________________________________________‎‎

(комиссия раиси Ф.И.О.)‎‎

‎‎Қатнашдилар: ‎‎______________________________________________________

‎‎(комиссия раиси Ф.И.О.)

______________________________________________________

(комиссия раиси Ф.И.О.)

‎‎КУН ТАРТИБИ

‎‎____________________________________________________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари тўғрисида.

‎‎Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси ________________________________________ ахбороти эшитилди. ___________________________________________________________________________

‎‎Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

‎‎_________________________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари қуйидагича тасдиқлансин.

Т/р

Педагог кадрнинг Ф.И.О.‎‎

Иш жойи ва лавозими

Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг бали‎‎

1.

‎‎ ‎‎ ‎‎

2.

‎‎ ‎‎
Комиссия раиси‎‎

_______________________________________________‎‎

____________________‎‎

(Ф.И.О.)

(имзо)‎‎

Комиссия аъзолари

‎‎_______________________________________________

‎‎____________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

Котиб

‎‎_______________________________________________

____________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон, 05.08.2019 й., 10/19/3135-1/3514-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.07.2022 й., 10/22/3135-2/0684-сон; 22.11.2023 й., 10/23/3135-3/0872-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон; 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)