02.02.2019 йилдаги ПФ-5653-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 02.02.2019 йилдаги ПФ-5653-сон
Date of entry into force
04.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришнинг институционал-ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича самарали тизим шаклланмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва бошқа ташкилотлар) матбуот хизматларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги етарли даражада йўлга қўйилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, соҳага инвестициялар жалб этиш ҳамда ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этишда, хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклик имкониятларидан фойдаланишга лозим даражада эътибор қаратилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, мамлакат медиа-бозорини жадал ривожлантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, китоб ва бошқа босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш сифатини ошириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент матбаа-ноширлик касб-ҳунар коллежи, унинг номини Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш касб-ҳунар коллежига ўзгартирган ҳамда амалдаги молиялаштириш тизимини сақлаб қолган ҳолда Агентлик тасарруфига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, медиа-бозорда улар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот- кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш, шунингдек, инвестициялар жалб этиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштириш, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илгари суриш ва ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга улар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда, давлат хизматчиларига оммавий ахборот воситалари билан очиқ, оммавий ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини сингдиришда, шу жумладан, уларнинг матбуот хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўйича бўлинмалари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш орқали кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни, инвестициялар киритиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун яратилган қулай шароитларни, аввало, хорижий ишбилармон доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари орасида тарғиб этиш ва кенг хабардор қилиш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ корхоналарининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
китоб нашр этиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб мутолааси маданиятини ошириш, хорижда ўзбек адабиётини оммалаштириш соҳасида дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, тармоқнинг муҳандислик-техник мутахассисларини тайёрлашда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш ҳамда ахборот соҳасидаги хатар ва таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб равишда курашиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги ҳолати ва даражасини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ахборот маконини ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган материаллар мазмунининг, шу жумладан, шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тизимли асосда таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муаммо ва тўсиқларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил ва мониторинг натижаларини умумлаштириш ва улар асосида тавсиялар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг фонограммалар ва аудиовизуал асарларни тарқатиш (сотиш, ижарага бериш ва омма эътиборига етказиш) да муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан давлат назорати бўйича ваколатлари Агентликка берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка идоравий мансуб нашриётлар ва матбаа корхоналарининг маҳсулотларини сотишдан тушадиган соф тушумнинг 10 фоизигача миқдорида шартнома асосидаги ажратмалардан шакллантириладиган маблағлар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 20 миллиард сўм миқдорида ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан рухсатнома тусидаги ҳужжатлар берганлик учун давлат божи тўлашдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
китоб мутолааси маданиятини ошириш, ўзбек адабиётини оммалаштириш, ахборот-кутубхона муассасаларининг китоб фондини ривожлантириш, нашриётларнинг ўқув ва адабий материаллари касбий ва бадиий савиясини ошириш бўйича лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини тарғиб этиш, ахборот кампанияларини ўтказиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, яратилган қулай шароитлар ва ишбилармонлик муҳитининг яхшиланиши тўғрисида, аввало хорижий ишбилармон доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари орасида тарғибот олиб бориш ва уларни кенг хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа корхоналари ва ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини, шу жумладан, мамлакатимиздан ва хориждан мутахассислар жалб этиш, хорижда ўқув стажировкаларини ташкил этиш орқали тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирларини молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг ходимларини моддий рағбатлантириш, Агентлик, унинг тизимидаги ташкилот ва корхоналар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ҳамда уларга бюджетдан ташқари тушумлар ҳисобидан ссуда ажратиш;
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасидаги харажатларни молиялаштириш, шу жумладан турли тадбирларни ўтказиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, етакчи халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимлари ва мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш бўйича харажатларни қоплаш.
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин, унда, жумладан, Агентликка идоравий мансуб корхоналарнинг соф тушумидан маблағларнинг бир қисми бевосита Жамғармага йўналтирилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентликка Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ҳ. Раҳматуллаев кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Баркамол авлод» республика болалар маркази биноси ва иншоотлари туташ ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин ва унда Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш касб-ҳунар коллежи жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ф.Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5653-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2019 й., 06/19/5653/2568-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)