01.02.2019 йилдаги ПҚ-4146-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.02.2019 йилдаги ПҚ-4146-сон
Date of entry into force
02.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш, суд бошқарувчилари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг 2019 йил 1 июлдан қуйидаги тартибни ўрнатиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизмати органлари солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
(1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошмаслиги лозим, алоҳида ҳолларда ушбу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг илтимосномасига асосан суд қарори билан уч ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин;
(1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари аниқланганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мазкур шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидиар жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади;
(1-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилган қарздорларнинг мол-мулки суд бошқарувчилари томонидан «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали ёки қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мазкур платформанинг танлов савдолари орқали сотилади.
(1-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2019 йил 1 мартдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида (кейинги ўринларда — Республика олий мактаби) қуйидагиларни назарда тутувчи махсус курслар ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчиси аттестатини олишга талабгорларни махсус дастур бўйича шартнома асосида ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тоифадаги суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун асос бўладиган ўқишни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчиларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 майдан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд бошқарувчиларини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасидан тайинлаш амалиёти бекор қилинади;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шундай тартиб жорий қилинадики, унга мувофиқ давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда:
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация) аъзолари ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили ва (ёки) бошқа қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади;
(3-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) суд бошқарувчиларининг фаолияти «фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш» ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) суд бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, суд бошқарувчиларининг касбий малакасини оширишга кўмаклашиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг ролини кучайтириш мақсадида Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан муносабатларда суд бошқарувчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчиларининг касбий одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолайди, улар томонидан қонун ҳужжатларига, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Республика олий мактаби билан биргаликда замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда суд бошқарувчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Республика олий мактабида суд бошқарувчиларини ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ассоциация билан биргаликда Суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 апрелдан суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва расмий веб-сайтда жойлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Банкротлик таомиллари қўлланилган қарздорларнинг мол-мулкини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчиси аттестатини олишга талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестати бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар муддатда сохта банкротлик, банкротликни яширганлик ва қасддан банкротликка олиб келганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 майга қадар муддатда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, янги таҳрирдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4146-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 07/19/4146/2566-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)