18.01.2019 йилдаги 48-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.01.2019 йилдаги 48-сон
Date of entry into force
19.01.2019
Ҳужжат 04.06.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудларни ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш Концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш Концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга Концепция ҳамда Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ва илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда белгиланган тартибда кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этиш ҳамда илмий-таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мустақил экспертлар (маслаҳатчилар), инвесторларни, шу жумладан хорижлик инвесторларни кенг жалб этиш йўли билан Концепция ва Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция ва Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларга мувофиқ аҳоли турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудларни ривожлантириш учун муносиб шароитлар яратилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 18 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда Ўзбекистонда «Ақлли шаҳар» инновацион технологияларини жорий этишнинг бошланғич босқичи давом этмоқда. «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш бўйича Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар», «Ақлли ҳисоблагичлар», «Ақлли транспорт», «Ақлли тиббиёт» йўналишлари бўйича дастлабки синов лойиҳаларини режалаштириш ва амалга ошириш йўлга қўйилмоқда. Нурафшон шаҳрида замонавий шаҳар инфратузилмасини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар билан бирга «Tashkent City» ва «Delta City» лойиҳалари доирасида замонавий шаҳарсозлик инфратузилмасини жорий этиш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасининг ривожланмаганлиги, шаҳарлар инфратузилмасининг сезиларли даражада жисмонан ва маънан эскирганлиги «Ақлли шаҳар» технологияларини самарали жорий этишга тўсқинлик қилувчи асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Буларнинг ҳаммаси телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш чора-тадбирларини кўриш ҳамда шаҳарлар инфратузилмасини реконструкция қилиш учун йирик инвестиция манбаларини излашни талаб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу асосда олдинда турган муҳим вазифалардан бири хорижий мамлакатлардаги мазкур йўналишлар бўйича ҳал қилинган қарорларни чуқур таҳлил қилиш, тегишли тажриба лойиҳалари ҳамда лаборатория ва дала тадқиқотлари доирасида амалий тажрибаларни ўтказиш, шунингдек, мавжуд шароитларга мос равишда инвесторлар учун қизиқарли инвестиция схемаларини ва мослашувчан бизнес моделлари бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг мавжуд вариантларини излаб топишдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон амалиётида давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш, ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни ҳал этишга хусусий бизнесни жалб этиш орқали ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли шаҳар» технологияларининг жорий қилиниши ягона рақамли муҳитни шакллантириш орқали шаҳарни бошқариш самарадорлигини оширади, шу билан бирга шаҳарни бир бутун ҳолатда бошқаришга имконият яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан, юқорида келтирилган вазифаларнинг алоҳида аҳамияти, шунингдек, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг асосий ва устувор йўналишларидан келиб чиқиб «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш Концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ишлаб чиқилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Концепциянинг асосий мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Концепциянинг асосий мақсади «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш орқали шаҳарларнинг замонавий муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар аҳолиси ва меҳмонлар учун қулай муҳит шакллантириш, яшаш сифатининг барқарор ўсишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харажатлари самарадорлигини, шу жумладан давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш орқали ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий услубларга мос келувчи барча «Ақлли шаҳар» технологияларини режали жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновацион қарорлар қабул қилишни йўлга қўйиш орқали шаҳар хизматлари ва йўл-транспорт инфратузилмаси ишларининг самарадорлиги ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Концепциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли шаҳар» технологиялари, шу жумладан рақамли инфратузилмани жорий этишнинг самарали ҳамда ҳуқуқий-меъёрий, ташкилий ва институтционал асосларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ақлли хизматларга бўлган талабни рағбатлантириш механизмларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ақлли хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар кўрсатиш сифатини ва аҳоли турмуш даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация ҳолати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, ишга яроқсиз ва маънан эскирган шаҳар инфратузилмасини янгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация инфратузилмасини таъминлаш учун ҳамда интернет тармоғига кириш ва унинг тезлигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар аҳолиси билан шаҳарларда хизмат кўрсатиш тизимини баҳолаш ва шаҳарлар ривожланишининг барча соҳаларида тажриба алмашиш юзасидан алоқа ўрнатилишини таъминловчи «Ақлли шаҳар» платформасини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда шаҳарларни ўрганиш тизимини ривожлантириш, шу жумладан сайёҳларга очиқ маълумотлар базасини тақдим этиш, рақамли технологиялар тизимини қайта ишлаб чиқиш ва жорий этишни жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг талабгор «Ақлли шаҳар» технологияларини республиканинг барча шаҳарларида жорий этишни кенг қамровли режалаштириш ишларини бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш лойиҳаларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ақлли транспорт»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли транспорт» — бу барча транспорт воситалари ва инфратузилма тизимининг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги комплекс технологик ечимларни билдиради. Ушбу алоқа тизими орқали йўлларда вазиятни тўлиқ аниқлаш, шунингдек, мобил операторлар маълумотлари ва GPS сигналларидан фойдаланган ҳолда транспортлар оқимини назорат қилиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли» шаҳар транспорт тизимининг ривожланиши, шунингдек, янги транспорт турлари ва транспортларга хизмат кўрсатиш жойлари, трафикни бошқариш ва назорат қилиш, энг мақбул йўлни ҳисоблаш учун турли иловаларнинг пайдо бўлиши транспортлар ҳаракати жараёнини ва унга мослашувчанлик ҳолатини яхшилайди ҳамда масофани ўтишга кетадиган вақтни қисқартириш имкониятини яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли транспорт» йўналишида технологик ечимларни жорий қилиш орқали қуйидагилар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракатини бошқариш тизимини автоматлаштириш ва транспортлар оқими кўрсаткичларини мониторинг қилиш, шу жумладан реал вақт режимида ҳаракат шартларини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат транспортини бошқаришни дастурий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қатнашчиларига автоматлаштирилган тизим орқали йўлдаги шароитлар ва вазиятлар, жамоат транспортининг ҳаракат жадваллари тўғрисидаги маълумотларни етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат транспортида хавфсизлик тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот узатиш технологияларини, яъни маълумотларни тўплаш ва сақлаш жойига узатишни таъминлайдиган 5G стандартига мос келувчи алоқа воситаларини ва бажарувчи қурилмаларни, кенг қамровли Интернет тармоғи ва бошқа элементларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли шаҳар» учун Интернет тармоғининг шаҳар платформаларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспортларни жойлаштириш учун бўш жойлар ва уларнинг узоқлигини аниқловчи «Ақлли жойлаштириш» технологияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль ва йўллардан фойдаланиш учун электрон тўлов тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчиларни ташиш ҳолатини узлуксиз мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геоахборот технологиялари ва навигация.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ақлли таълим»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли таълим» — бу таълим онлайн-платформалар ва оммавий очиқ онлайн курслар тарзидаги технологик ечимлар тўпламини, виртуал реал ҳолат билан тўлдирилган илғор визуализация ва масофавий кириш технологиялари ва бошқаларни ўз ичига олган технологик ечимлар тўпламидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли таълим» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни синаб кўриш имконияти билан сунъий интеллект базасида таълим бериш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни интеллектуал аниқлаш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофавий таълим ва электрон ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълимнинг барча босқичларини қамраб олган электрон журналлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
онлайн ва офлайн услубларидаги интеграция тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адаптив ва мобил ўқитиш технологиялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ақлли тиббиёт»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли тиббиёт» — бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ахборот беришнинг бутун жараёнини автоматлаштиришнинг марказлашган тизимидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли тиббиёт» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар тўғрисидаги биотиббий маълумотларнинг ягона платформаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий карталарининг тармоқли тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофавий диагностика. Тиббий интернет ва мобил иловалар асосида инсон саломатлигини масофадан мониторинг қилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
виртуал тиббий кўрикдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
виртуал шифохона хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рецептлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телеметрия ва симсиз алоқадан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдамни уйда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган тиббиёт (сунъий интеллект ва телекоммуникациялар соҳасидаги техник янгиликлар асосида яратилган қурилмаларни қўллаш орқали);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даволаш натижаларидан келиб чиқиб кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга ошириш (шифокорга ташриф буюрганларнинг сонига эмас, балки даволаш натижаси бўйича тўлов амалга оширилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий маълумотлар, касалланишлар режалари, касалланиш ва тузалиш жараёнларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реал вақт жараёнида дори-дармон захираларини кузатиш имкониятини берувчи интеграциялашган (GPS ва мобил платформалар билан жиҳозланган) тиббий пунктлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ақлли энергетика тизими»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли энергетика тизими» — бу барқарор, иқтисодий самарали ва ишончли энергия тизими бўлиб, энергия ишлаб чиқариш, инфратузилмаси ва истеъмоли хизмати кўрсатиш истеъмолчилар ва технологияларни рағбатлантириш орқали интеграция қилинади ва мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли энергетика («ақлли тақсимлаш тармоқлари», «ақлли назорат-ўлчов тизимлари» ва бошқалар) ва энергия тежовчи технологиялар»дан («ақлли чироқлар», «ақлли ёритгичлар») фойдаланишга ўтиш истеъмол қилинаётган электр энергияни тежаш, уни узатиш жараёнидаги узилишларда йўқотишларни камайтириш, ускуналар учун капитал сарф-харажатлар ва авария ҳолатлари сонини камайтириш, шунингдек, электр тармоқларининг мустаҳкамлиги ва сифатини оширишга имконият яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли энергия тизими» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни йиғиш ва оператив диспетчерлик бошқариш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария ҳолатларида ўчиришларни бошқариш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геоахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланишни мониторинг қилиш учун автоном сезгичлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар хил турдаги қурилмаларнинг интеграциясини ҳамда маълумотларни олдиндан таҳлил қилиш ва йиғишни таъминловчи интернет қурилмаларининг рақамли платформалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги авлод гибрид батареялари, юқори ўтказувчан қурилмалар, литий аккумуляторлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ақлли» ўлчов тизимлари, истеъмолчилар фаоллигини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги таҳлилий ҳисоб-китоб ва тўлов хизматлари (тегишли молиявий технологияларни ривожлантириш орқали);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурслари истеъмолини ҳисоблашнинг интеллектуал тизимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ақлли сув таъминоти ва оқова сув»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли сув таъминоти ва оқова сув» — сел оқимларини тақсимлаш тизими, хавфсизлик ва назорат, уни бошқариш ҳамда тошқинлардан огоҳлантириш тизимларини интеграция қилиш йўли билан онлайн-гидравлик моделлар, автоматлаштирилган сув ҳавзалари, сувни тарқатиш ва унинг йўқотилишини автоматик аниқлаш базаси орқали сув таъминотини бошқаришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли сув таъминоти ва оқова сув» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик ахборот тизимини жорий этиш орқали ягона ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти ва оқова сув истеъмолчилари ва кўрсатилган хизматлар ҳажмларини ҳисобга олиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ўтказгичлар ва оқова сув тармоқлари йўналиш хариталарининг электрон шакллар тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босим регуляторлари ва электрон узаткичлар ўрнатилган тармоқларда сув таъминоти ва оқова сув тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий диспетчерлик хизмати — ишларини автоматлаштириш тизими ва онлайн тизимда мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқиб кетиши ҳолатлари аниқланганда сув таъминотини тўхтатиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда бутун уйни иситиш кранларини ёпиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария ҳолатлари содир бўлганда сув билан таъминловчи насосларни ўчириш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
насос ва жўмраклар ишлашини бошқариш орқали сақлаш тизимидаги сув сатҳини бошқариш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сенсорли сместителлар ва кранларга насадкалар ўрнатган ҳолда амалга ошириладиган сув таъминоти технологияларини жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ақлли уй-жой коммунал хўжалиги»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли уй-жой-коммунал хўжалиги» — бу барқарор ва иқтисодий самарали уй-жой коммунал хўжалиги ҳисобланиб, интеллектуал ҳисоблаш, мониторинг ва назорат орқали коммунал ресурслар ва хизматларнинг истеъмолини юритиш ва таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларнинг манфаатлари ва технологиялар ривожланиши ҳисобга олинган ҳолда хизмат кўрсатиш орқали мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли уй-жой-коммунал хўжалиги» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик тегишли инстанцияларга етказилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблагичларнинг кўрсатишини аниқлаш жараёнини автоматлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйни энергия билан таъминлаш ҳолати тўғрисидаги маълумотни истеъмолчининг қурилмасига етказиш тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш бўйича махсус хизмат кўрсатиш ва шахсий офислар тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал ресурслар истеъмолчилари ва таъминотчилари ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминлаш бўйича smart-ҳисоблагичларни («ақлли ҳисоблаш асбоблари») жорий қилиш, маълумотлар тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловларни мониторинг қилиш тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инфратузилмани бошқариш тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурсларини ўзлаштириш ҳолатларини аниқлаш ва унинг олдини олиш тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш усуллари ва тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни тежовчи технологияларни қўллаш орқали сув сарфини ва сув таъминоти нархини камайтириш тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларга хизмат кўрсатишнинг очиқ платформалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ақлли қурилиш»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли қурилиш» — бу қурилиш соҳасида объектларни ташкил қилиш, ўзгартириш ёки бузиш билан боғлиқ ташкилий, тадқиқот, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишларини ўз ичига олган инновацион технологиялардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли қурилиш» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда мониторинг ва оператив бошқарув тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни қуриш жараёнини соддалаштириш ва қуриш муддатларини қисқартириш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ва самарали уй-жойлар қуриш стандартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги қурилиш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ва ишбай-мукофотлаш тизимини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш жараёнларини визуал моделлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омборларни бошқарув тизимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ақлли уй»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли уй» — бу уй эгасининг истаги ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уйдаги барча коммуникация тармоқларини сунъий интеллект орқали бошқариш, дастурлаштириш ва мослаштириш мақсадида бирлаштиришга имконият яратадиган интеллектуал бошқариш тизимидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли уй» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинга қарши ва қўриқлаш сигнализацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин фойдаланишнинг назорат тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария ҳолатларни назорат қилиш (сув оқиб кетиши, газ чиқиши, электр тизимидаги авариялар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва кўча ёритгичларини бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия истеъмолини назорат қилиш, катта кучланишларни чеклаш ва истеъмол тармоғи фазаларига кучланишни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергияни тежайдиган асбобларни қўллаган ҳолда электр таъминотининг захира манбаларини бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интернет орқали уйнинг барча тизимларини бошқариш ва узоқдан мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг smart-қурилмасига GSM-модуль орқали уйдаги сув таъминоти тизимининг ишлаши ҳақидаги маълумотларни етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик сарфини, кондиционерни бошқаришни ва иссиқликнинг оптимал тарқалишини мониторинг қилишнинг интеллектуал серсорли тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реал вақт режимида объектлар қурилишини лойиҳалаштириш жараёнини масофадан бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ақлли ҳокимият»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли ҳокимият» — бу аҳолини безовта қиладиган долзарб муаммолар бўйича маҳаллий ҳокимият органларига тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишга қаратилган инновацион ечимлар ва тизимлардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли ҳокимият» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи ҳокимият вакиллари ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимининг яхши ишлаши, шаҳар маъмурияти ахборотларнинг очиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг шаҳар бошқарувидаги фаоллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарларни стратегик режалаштириш ҳужжатларининг долзарблиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар маъмуриятининг расмий сайтларидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов воситаси билан шахснинг электрон гувоҳномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори технологияларни, юқори тезликдаги Интернет тармоғини кенг спектрда қўллаш ва ундан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
wi-fi га уланиш, шаҳар мобил иловаларининг мавжудлиги ва сифати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар учун тўлов тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза ва шикоятлар бериш учун узатувчи қурилмалардан ва фуқароларни огоҳлантиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ақлли маҳалла»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли маҳалла» — бу ҳаёт сифатини яхшилаш, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, шаҳар ва аҳоли харажатларини оптималлаштириш мақсадида мавжуд инфратузилмага «Ақлли шаҳар» илғор технологияларини жорий қилишдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли маҳалла» технологик ечимларини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
такси чақириш ва унинг тўлови учун интернет-хизмат ишларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати ҳолатини онлайн режимда мониторинг қилиш имкониятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электромобиллар учун ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
каршеринг (автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш) хизматини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг сони ва фаоллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларнинг электрон карталарини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат бозори ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни рухсатсиз ташлашнинг оқибатларини бартараф этишда жамоатчиликнинг иштироки.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари ва босқичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Концепция Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш Концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасида (кейинги ўринларда Амалий чора-тадбирлар режаси деб аталади) белгиланган тадбирларни ўз вақтида, сифатли, тўлиқ бажариш йўли билан Концепция амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шаҳар ва ҳудудлар инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий интеллектуал тизимини жорий қилиш, шу жумладан уй-жой коммунал хизматлари, транспорт логистикаси, фавқулодда хизматлари кейинчалик «Ақлли шаҳар» ягона комплексига бирлаштириш ва интеграция қилиш мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда Амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича батафсил маълумотлар киритилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияни амалга оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепциядаги тегишли тадбирларнинг бажарилиши бўйича мунтазам мониторинг ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро бозорда «Ақлли шаҳар» технологияларининг маҳаллий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ақлли шаҳар» технологияларини ривожлантириш бўйича тизимли дастурий таъминотни жорий этиш ва кузатиб боришда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Амалий чора-тадбирлар режасининг масъул ижрочилари қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияни амалга оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатларга ва иш ҳажмларига мувофиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий чора-тадбирлар режасининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ахборотларни тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Концепцияни амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш молиявий, технологик ва бошқарув ресурсларини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида хусусий сектор ресурсларини жалб қилиш йўли билан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия эҳсонлари, қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар Концепцияни амалга оширишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Концепцияни инновацион барқарор ривожлантириш мақсадларида амалга ошириш учун қуйидаги 4 босқичли моделдан фойдаланиш тавсия этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-босқич: 2019 — 2021 йиллар — базавий линияни аниқлаш — ҳудуднинг профилини шакллантириш, мавжуд инфратузилмани баҳолаш, ривожланиш индикаторларини аниқлаш, мавжуд активлар, мавжуд муаммолар ва эришилган муваффақиятларни таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-босқич: 2022 — 2024 йиллар — «Ақлли шаҳар» Концепциясини жорий қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш — манфаатдор томонларни жалб қилиш, тадбирлар йўналишлари ва режаларни аниқлаш, хатарларни баҳолаш, молиявий стратегияни шакллантириш, мақсад ва самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-босқич: 2025 — 2027 йиллар — батафсил режалаштириш — бюджетлаштириш, самарадорлик истиқболлари, автоматлаштириш имкониятларини аниқлаш ва ахборот тизимларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-босқич: 2027 — 2030 йиллар — самарадорликни амалга ошириш ва баҳолаш — биргаликда (барча манфаатдор томонлар билан бирга) жорий қилиш, самарадорликни мониторинг қилиш, баҳолаш ва қайта баҳолаш (трендлар, инвестиция параметрларини таҳлил қилиш), жойлаштиришни таъминлаш (кенгайтириш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Концепцияни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Концепцияни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд барча шакллардаги таълим ва малака оширишни кенгайтириш орқали, шу жумладан интернет тармоғи ёрдамида шаҳар аҳолисининг билим даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар хизматлари ва давлат органлари билан ҳамкорликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аҳолининг фаоллигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетиянинг барқарорлигини ошириш, сарф ва харажатларни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурслари тақсимоти ва истеъмоли самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчилар учун хизматларнинг сифати, самарадорлиги ва интерактивлигини ошириш, шунингдек, алоҳида тарифларни қўллаш имкониятини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келажакда инновацион технологияларни қўллаш муҳитини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув сарфи ва сув таъминотидаги узилишларни камайтириш, оқова сувларни тозалаш сифатини ошириш ва қаттиқ чиқиндиларнинг утилизация қилинишини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига шаҳар хизматлари кўрсатиш харажатларини камайтириш ва аҳолининг кўрсатилган хизматлар учун қарздорлигини қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар ва жиноий ҳолатларга жавоб қайтариш вақтини қисқартириш, жиноятчиликни ва жабрланганлар сонини камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт инфратузилмасининг тирбандлигини камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўллар ва тўхташ жойларига хизмат кўрсатишда иқтисод қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиёдалар ва жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил қулайликни яхшилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

1. «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш соҳасида илмий-тадқиқотларни ва инновацион ишларни амалга ошириш

1.

«Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этиш соҳасида қуйидагиларга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ва инновацион ишларни ўтказиш:

асосий йўналишни белгилаш — ҳудуд профилини шакллантириш, тааллуқли инфратузилмани баҳолаш, ривожланиш индикаторларини аниқлаш, жоиз активларни, амалдаги синовларни ва ютуқлар тарихини таҳлил қилиш;

«ақлли шаҳар» концепциясини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш — манфаатдор томонларни жалб қилиш, чора-тадбирлар ва режалар йўналишларини белгилаш, таваккалчиликларни баҳолаш, молия стратегиясини шакллантириш, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ва мақсадларни белгилаш;

тафсилотли режалаштириш — бюджетлаш, самарадорлик прогнози, автоматизациялаш ва ахборот тизимларини жорий этиш имкониятларини аниқлаш;

жорий этиш ва самарадорликни баҳолаш — ҳамкорликда (барча манфаатдор томонлар билан биргаликда) жорий этиш, самарадорлик мониторингини ўтказиш, баҳолаш ва қайта баҳолаш (KPIни кузатиб бориш, трендлар, инвестицион кўрсаткичларни таҳлил қилиш), кенгайтирилиш (экспансия)ни таъминлаш.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Тегишли вазирликлар ва идораларга тавсиялар киритиш.

2019 — 2021 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. «Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш

2.

Ўзбекистон Республикасида «ақлли» шаҳарларни ривожлантириш кўрсаткичлари тизимини ва унинг самарадорлигини баҳолаш услубини халқаро стандартлар талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқиш.

Ўзбекистонда «Ақлли шаҳар» концепциясини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш услуби ва воситаларини белгиловчи Давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар дастурини халқаро стандартлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Давлат автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзстандарт» агентлиги

3.

«Ақлли шаҳар» концепциясини амалга оширишнинг ҳуқуқий таъминоти.

«Ақлли шаҳар» концепциясини амалга оширишнинг ҳуқуқий таъминоти қуйидагиларни назарда тутади:

«Ақлли шаҳар» концепцияси натижаларига эришишга кўмаклашувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тааллуқли ўзгартиришлар киритиш.

2019 — 2021 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. «Ақлли шаҳар» технологик ечимларини жорий этиш

3.1. «Ақлли транспорт»

4.

Транспорт оқимларини бошқариш, жамоат транспортини бошқариш самарадорлиги ва хавфсизлиги, транспорт оқимини оптималлаштириш ва экологик йўқотишларни камайтириш тизимларини ташкил этиш.

1. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар мутахассислари орасидан муассасалараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2019 йил
январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этиш доирасида Транспорт ҳаракатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
март

3. Транспорт оқимларини ва интеллектуал транспорт-логистика тизимларини бошқариш тизимларини ташкил этиш, жамоат транспортини бошқариш учун сенсорлар (датчиклар) ва ихтисослаштирилган дастурий таъминотни жорий этиш.

2019-2020 йиллар

4. Транспорт ҳаракати тўғрисида ахборот билан таъминловчи инфратузилма билан жиҳозланган юқори тезликка мўлжалланган автотранспорт йўлаклари тармоғини ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

5. Ҳайдовчиларни ахборот таблолари, радио-хизматлар, веб-сайтлар воситасида хабардор қилиш тизимини татбиқ қилиш орқали ҳаракат хавфсизлигини ошириш, шунингдек компьютерли йўл ҳаракати, видеокузатув, йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларни фото ва видео қайд этиш ҳамда нохуш ҳодисаларни автоматик равишда аниқлаш тизимларини жорий этиш.

2019-2020 йиллар

6. «Ақлли паркинг» ва «Ақлли тўхташ» технологик тизимини ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

7. Янги экологик талабларни, экологик назоратнинг автоматлаштирилган кўчма тизимларини, транспорт оқимлари ҳаракатининг энергиянинг самарали режимларини, муайян зоналарда транспорт ҳаракатини чеклаш тизимини жорий этиш ҳисобига экологик йўқотишларни камайтириш.

2019-2020 йиллар

8. Ақлли светофорларни, электрон таблоларни, йўловчиларни хабардор қилиш тизимини, спутникли навигация тизимларини, бошқарувни автоматлаштириш ва йўловчилар ташишни тартибга солиш тизимларини, транспорт турлари (автобуслар, метро, трамвайлар, троллейбуслар, маршрут таксилари) ўртасида интеграцияланган йўлкира учун электрон тўлов тизимларини жорий этиш орқали транспорт оқимини оптималлаш.

2019-2020 йиллар

3.2. «Ақлли таълим»

5.

Таълим соҳасида таълим онлайн-платформалари ва оммавий очиқ онлайн-курслар томонидан илгари суриладиган технологик ечимлар тўпламини ўз ичига оладиган инновацион фаолиятни, виртуал реаллик билан тўлдирилган визуализация ва масофадан туриб фойдаланишнинг илғор технологияларини кучайтириш.

1. Таълим онлайн-платформалари ва оммавий очиқ онлайн-курслар, визуализация ва масофадан туриб фойдаланишнинг илғор технологияларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.

2019 йил
июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Олий умумтаълим муассасаларида кузатиш камераларини ўрнатиш бўйича керакли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2020 йил
январь

3.3. «Ақлли тиббиёт»

6.

Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишнинг ахборот иловаси (мижознинг электрон тиббий картаси, электрон рецептлар, диспансеризация, ҳомиладорларни ҳисобга қўйиш ва ҳ.к.) тўлиқ цикли автоматлаштириладиган марказлаштирилган тизимни жорий этишга кўмаклашадиган шароитларни яратиш.

1. «Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этиш доирасида Тиббий хизматларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Ақлли тиббий тизимлар соҳасида қуйидагиларни назарда тутувчи синов лойиҳасини амалга ошириш:

мижозларнинг ягона электрон маълумотлар базаси;

тармоқ тиббий карталарини юритиш;

масофадан туриб ташхис қўйиш;

виртуал диспансеризация;

виртуал беморга хизмат кўрсатиш;

телеметрия ва симсиз алоқадан фойдаланиб бевосита уйда тиббий ёрдам кўрсатиш;

илмий-асосли тиббиёт (телекоммуникация соҳасида сохта-интеллект ва техник янгиликлар асосида қурилмалардан фойдаланиш);

даволаш натижасига асосланган хизматлар тўлови (шифокор қабулига боришлар сони эмас, балки эришилган натижа бўйича тўланади);

компьютер тармоқлари имкониятларидан фойдаланишга асосланган шифокорлик амалиёти.

2019 — 2021 йиллар

3.4. «Ақлли энергетика тизими»

7.

Энергияни ишлаб чиқариш, энергия инфратузилмаси ва сарфланиши сервис, истеъмолчилар ва технологияларни рағбатлантириш орқали интеграцияланадиган ва ўзаро мувофиқлаштириладиган барқарор, иқтисодий жиҳатдан самарали ва ишончли энергетика тизимини жорий этиш.

1. Электр тармоқлари объектларининг самарали бошқарувини таъминлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
июнь

Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, Қурилиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

2. Автоматлаштирилган интеллектуал тармоқлар ва мослашувчан тақсимлаш тизимларини жорий этиш.

2019 — 2021 йиллар

3. Бинолар қурилишида мавжуд қувватларни модернизациялаш ва замонавий энергиянинг тежамли ва хавфсиз энергия технологияларини жорий этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

2019 — 2021 йиллар

4. Энергетика менежменти стандартлари ва тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил
июнь

3.5. «Ақлли сув таъминоти ва оқовани чиқариб ташлаш тизими»

8.

Сув таъминоти ва оқовани чиқариб ташлаш бошқарувининг амалдаги механизмлари самарадорлигини таҳлил қилиш.

1. Онлайн-гидравлик моделлар асосида технологик ечимларни жорий этиш бўйича тавсия берувчи меъёрларни ишлаб чиқиш.

2019 йил
август

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. «Ақлли сув таъминоти ва оқовани чиқариб ташлаш тизими» соҳасида тажриба-синов(пилот) лойиҳаларини жорий этиш.

2019-2020

йиллар

3.6. «Ақлли уй-жой-коммунал хўжалиги»

9.

Қуйидагиларни таъминлаш учун технологиялар, иловалар, ахборот тизимлари мажмуини яратиш, ақлли ҳисоблаш ускуналари (smart-счётчиклар)ни жорий этиш:

ёнилғи-энергетик ресурслар (кейинги ўринларда ЁЭР деб аталади) ва коммунал ресурслар ҳамда уларни етказиб берувчилар ўртасида маълумотларни алмашиш;

ЁЭР мониторингини амалга ошириш;

энергия ресурслари ўғирланишини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

энергия самарадорлигини ошириш;

фойдаланувчи қурилмасига уйнинг энергия таъминоти тизими ишлаши тўғрисида ахборот узатиш.

1. «Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этиш доирасида ЁЭР, коммунал ресурслар ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил
январь

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
январь

3. Етказиб берувчиларни аниқлаш, тендер савдоларини ўтказиш ва «Ақлли шаҳар» мажмуини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун контрактлар тузиш.

2021 йил
декабрь

3.7. «Ақлли қурилиш»

10.

Қурилиш мажмуасида биноларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнига технологик ечимларни жорий этиш. Янги биноларни «ақлли муҳит» технологияси ва энергия самарадорлиги талаблари ҳисобга олинган ҳолда қуриш.

1. Шаҳарсозлик меъёрларини, қурилиш объекти ҳолати жорий кўрсаткичларининг инвестиция асослари тасдиқланган кўрсаткичларига мувофиқлигини узлуксиз назорат қилиш имконини берадиган технологиялар, шу жумладан ахборот-моделлаш технологияларининг қўлланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил
март

Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. «Ақлли шаҳар» лойиҳаларининг муҳандислик-коммуникацион ва ижтимоий инфратузилмасига талабларни ишлаб чиқиш.

2021 йил
апрель

Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

3. Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун керакли ишлар бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига энг юқори харажатларни рақамли технологиялар қўлланилган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш, қайд этилган харажатлар тўғрилигини инвестицияларни асослаш аудити доирасида текшириш услубларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил
ноябрь

Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

4. Замонавий ва самарали уй-жой ҳамда замонавий кўчмас мулк объектларини қуриш стандартларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
декабрь

Қурилиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

5. Ахборот-коммуникация технологияларини моделлаштириш технологияларини (Building Information Modelin, BIM) жорий этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
декабрь

Қурилиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

3.8. «Ақлли ҳокимият»

11.

Шаҳар хизматлари ахборот тизимлари мажмуини ривожлантириш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш (ариза беришдан тўлиқ ижрогача) жараёнларини мониторинг қилиш имкониятига эга пилот лойиҳаларни амалга ошириш.

Барча шаҳар хизматлари бўйича аризалар бериш ягона порталини ташкил этиш:

коммунал хизматлар (диспетчерлик маркази ва аризалар бажарилишини ҳисобга қўйиш, мониторингини ўтказиш тизими);

шаҳарни ёритиш хизмати.

2019-2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Жамоат жойлари ва транспорти учун симсиз тизимлар ва қурилмаларни жорий этиш учун шароитлар яратиш.

Симсиз тизимлар ва қурилмаларни (wi-fi бепул нуқталарини) ташкил этиш:

жамоат жойларида — бозорлар, таълим ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари, дам олиш зоналари, маданий, кўнгилочар ва спорт муассасалари;

жамоат транспортида — автобуслар, микроавтобуслар салонларида йўловчиларни ташиш амалга оширилишида, троллейбуслар, такси ва шаҳар рельсли транспорти (трамвай, метро);

туризм объектларида — меҳмонхоналар, музейлар, галереялар, арт-кафе, шаҳар тарихий-меъморий мажмуалари, ҳиёбонлар, қўриқхоналар, ботаника боғлари, ҳайвонот боғлари ва ҳ.к.

2019-2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

13.

Талаб қилинадиган давлат электрон хизматларини шакллантириш учун «Ақлли шаҳар» мажмуаси ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизими билан босқичма-босқич интеграциялаш.

1. Чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2019 йил
июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Давлат органлари ва фуқароларнинг хизматлар тез кўрсатилишини, фойдаланиш оддийлигини, давлат хизматларидан фойдаланиш қулайлигини таъминлайдиган ўзаро ҳамкорлиги.

2019-2020 йиллар

3. Давлат органлари ва бизнеснинг мувофиқлаштириш жараёнларидан ўтишни тезлаштириш, қоғоз ҳужжатлардан фойдаланиш заруратини истино қилиш ҳамда керакли ахборотни тўплаш ва ишлаш жараёнини жадаллаштириш имконини берадиган ўзаро ҳамкорлиги.

2019-2020 йиллар

4. Давлат органларининг замонавий технологиялар ёрдамида давлат органлари ўртасидаги ички ва ташқи алоқаларни такомиллаштириш имконини берадиган ўзаро ҳамкорлиги.

2019-2020 йиллар

14.

Канализация инфратузилмасини мониторинг қилиш ва бошқаришга ҳамда маиший, саноат чиқиндиларини утилизация қилишга ёрдам берадиган технологиялар, иловалар, ахборот тизимларини жорий этиш учун шароитлар яратиш.

1. «Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этиш доирасида маиший, саноат чиқиндиларини утилизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил
январь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Бизнес-жараёнларда чиқиндилар билан ишлаш соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни ташкил этишни иқтисодий рағбатлантириш бўйича аниқ иловаларни киритиш.

2020 йил
июнь

3.9. «Ақлли маҳалла»

15.

Шаҳар ва аҳоли турмуш сифатини ошириш, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек харажатларини оптималлаштириш мақсадида мавжуд инфратузилмалар даражасини ривожлантириш.

1. Электрон овоз бериш ахборот тизимларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Рақамли сервисларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш: кўп квартирали уйларда уй-жой эгаларининг электрон овоз беришлари, ижтимоий мақсадларга мўлжалланган нафақалар ажратиш бўйича қарорлар қабул қилиш.

2020 йил
август

16.

«Ақлли шаҳар» технологиясини жорий этиш орқали ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш.

1. Кўчалар, шунингдек ўйин зоналари ва жамоат дам олиш жойларини ёритиш учун «НЭК» АЖ сертификация органларида сертификациядан ўтган компанияларнинг ёруғлик диодли лампаларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
сентябрь

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Сарфланишига қараб, сувни иситиш учун қуёш коллекторларидан фойдаланиш.

2019 — 2021 йиллар

3. Иссиқлик таъминоти бўйича барча камчиликлар бартараф этилган ҳолда бинолар ва иншоотларнинг энергия аудитини ўтказиш.

2019 — 2021 йиллар

4. Кўчаларни ҳаракатланиш ва ёритиш тизими ростланишини автоматик даражалаш датчикларини ўз ичига олган ёритиш тизимлари ҳамда онлайн режимида ишлайдиган сув таъминоти ва электр таъминотини ҳисоблаш ускуналари билан таъминлаш.

2019 — 2021 йиллар

5. Хоналарни иситиш учун қуёш вакуумли коллекторларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
август

6. Замонавий энергия тежайдиган деразалар, эшиклар, хоналарни иситиш тизимлари ва шу кабиларни ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
август

3.10. «Ақлли уй»

17.

Уйда, офисда, квартирада ёки бинода датчиклар, бошқарувчи қисмлар ва ижро қурилмаларини ўз ичига оладиган ягона бошқарув тизимини яратиш.

1. Уйда, офисда, квартирада ёки бинода датчиклар, бошқарувчи қисмлар ва ижро қурилмаларини ўз ичига оладиган ягона бошқарув тизимини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
ноябрь

Қурилиш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Барча янги қурилаётган кўп қаватли уйларда ва жамоат биноларида «ақлли уй/бино» технологиялари: смарт-счётчиклар, тутун чиқишдан огоҳлантирувчи датчиклар, энергия тежамли диод ёритиш лампалари, қуёш панеллари, қуёш нури билан иситувчи қурилмалар ўрнатиш.

2019 — 2021 йиллар

3. Сув, газ сирқиб чиқиши, авария вазиятларида электр тармоғида авария датчиклари ва сенсорларини жорий этиш.

2019 — 2021 йиллар

4. «Ақлли шаҳар» мажмуасининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқариш

18.

Хорижий мамлакатлар тажрибасига асосланиб, «Ақлли шаҳар» мажмуасининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш.

«Ақлли шаҳар» мажмуасининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.

2019 йил
апрель

Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5. «Ақлли шаҳар» Концепциясини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ҳамда уни илгари суриш ва тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштириш

19.

«Ақлли шаҳар» мажмуаси Концепциясининг аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини қуйидагилар назарда тутилган ҳолда ташкиллаштириш:

босма нашрларда, интернет тармоқларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий видеороликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлаш;

кўча баннерларида, оммавий ижтимоий тармоқларда тегишли материалларни жойлаштириш.

«Ақлли шаҳар» мажмуаси Концепциясини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 — 2021 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 09/19/48/2509-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)