23.11.2018 йилдаги ПҚ-4027-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.11.2018 йилдаги ПҚ-4027-сон
Date of entry into force
23.11.2018
Ҳужжат 23.11.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни яхшилаш ва Оролбўйи ҳудудининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи ҳудудида экологик муҳитни барқарорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурларини шакллантириш ҳамда барқарор молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Оролбўйи ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни белгиланган суръатларда ва самарали амалга оширишда, ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида давлат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик борасидаги фаолияти етарли даражада таъминланмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни янада яхшилаш, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда тасдиқланган чора-тадбирлар ва дастурларнинг жойлардаги ижросини ташкиллаштиришда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг бевосита иштирокини таъминлаш, роли ва масъулиятини янада ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига қуйидаги вазифалар юкланиши маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликни тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш, шу жумладан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда инновацион технологиялар ва ёндашувлар асосида экотизимларни тиклаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар ва дастурларни шакллантириш ҳамда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация тизимларини тиклаш, сув ресурсларидан тежамкор ва самарали фойдаланиш бўйича замонавий технологияларни татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш мақсадлари учун халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда молиявий маблағларни жалб этишда фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати тузилмасини ҳамда янги жорий этилаётган ўринбосарнинг функционал вазифалари ва унинг котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси билан биргаликда ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалларини ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда молиявий маблағларни жалб этишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4027-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4027-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сон қарорига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарор иловасининг 1-банди «к» кичик банди «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«I тоифа» кичик бўлимининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунида 1-позициядаги «25» рақами «28» рақами билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«II тоифа» кичик бўлимининг «Бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунида 3-позициядаги «22» рақами «25» рақами билан, 4-позициядаги «22» рақами «25» рақами билан, 5-позициядаги «21» рақами «24» рақами билан, 6-позициядаги «22» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

15.

Жами

353

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорининг 2б-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони ― 23 ― 34 нафар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Тахтакўпир, Мўйноқ, Қўнғирот, Тўрткўл, Амударё, Нукус, Шуманай, Тахиатош, Хўжайли, Избоскан, Пахтаобод, Жалақудуқ, Хўжаобод, Булоқбоши, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Мирзачўл, Фориш, Бахмал, Янгиобод, Деҳқонобод, Ғузор, Миришкор, Шаҳрисабз, Китоб, Учқудуқ, Томди, Поп, Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон, Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Булунғур, Ургут, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Узун, Термиз, Музработ, Шеробод, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Оҳангарон, Янгийўл, Чиноз, Бекобод, Бўка, Пискент, Данғара, Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон, Қува, Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Сўх, Боғот, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан туманлари ҳокимликларига тегишли (жами 71 та)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Миришкор, Чироқчи, Пайариқ, Пастдарғом, Ховос, Шеробод ва Қизириқ туманларига тегишли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
**** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 феврапдаги ПФ-5325-сон Фармонининг 6-иловасидаги 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
***** Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмаган Ўзбекистон Республикаси Президентинннг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-кизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадрнятларни мустахкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
****** Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманларнга тегишли.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сон Фармонининг 1-иловаси 29-бандининг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 07/20/4027/0907-сон)