10.01.2019 йилдаги ПФ-5623-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.01.2019 йилдаги ПФ-5623-сон
Date of entry into force
11.01.2019
Ҳужжат 11.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб борилаётган таркибий ислоҳотлар доирасида йирик стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан бир қаторда шаҳарлар аҳолиси фаровонлигининг ўсиши ва барқарор ривожланишига етакловчи омил сифатида урбанизация жараёни тегишли даражада ҳисобга олинмаган. Натижада сўнгги йилларда урбанизация даражасининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, шаҳар аҳоли пунктлари сони эса атиги 1065 дан 1071 гача кўпайган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳар посёлкаларига айлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, бугунги урбанизация даражаси шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича замонавий талабларига жавоб бермайди ва жаҳон тенденцияларидан сезиларли даражада қолиб кетмоқда. Бунда урбанизация даражаси ҳанузгача барқарор хусусиятга эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урбанизация жараёнларининг давлат томонидан самарали тартибга солинишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг айланмаси ва улардан фойдаланишда замонавий бозор механизмларини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутлақо янги уй-жой сиёсатини амалга ошириш асосида урбанизация жараёнларини фаоллаштириш, бунда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар билан таъминланган, ипотекани кредитлаш ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан кам ва ўрта даромадли оилалар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуришга йўналтирилган инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус чора-тадбирларни назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслар учун турар жой ва нотурар жой бино ва иншоотлар остидаги ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини амалга оширишни кафолатлаш, ер участкаларини фуқаролик муомаласига киритиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миграция жараёнларини маъмурий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш йўли билан аҳолининг қишлоқ жойларидан шаҳарларга эркин ҳаракатланиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик шаҳарлар аҳолисининг фаровонлигини таъминлаш, иқтисодий ва саноат ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига ушбу шаҳарлар аҳолисини тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари асосида технопарклар ташкил қилиш ва уларнинг тизимини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авваламбор саноат, хизмат ва сервис соҳаларида аҳолининг даромадларини ошириш ва барқарор иш жойларини яратиш омили сифатида агломерацияларнинг афзалликларидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда ўрта шаҳарларни, шу жумладан туман марказларини бошқаришда илғор халқаро тажрибани кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик шаҳарларга туташ бўлган ва қулай транспорт алоқасига эга йўлдош-шаҳарлар тармоғини кенгайтириш, йирик шаҳарларнинг марказий қисмида саноат ва бошқа зоналар ҳудудларини қисқартирган ҳолда ижтимоий-ишбилармонлик зоналар ҳудудларини кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштирилаётган бино ва иншоотлар, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уларга якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган ер участкаларини хусусийлаштириш жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк (фуқаролик муомаласи объектлари) ҳисобланади ва дахлсиздир, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат томонидан муҳофаза қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 июнга қадар хусусийлаштириладиган ер участкалари учун табақалаштирилган тўловлар миқдорлари, шунингдек уларни тўлаш тартибини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, шунингдек маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда 2019 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда, шу жумладан комплекс уй-жойлар қурилиши ҳисобидан янги шаҳарлар ва йўлдош-шаҳарлар ташкил этишни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепциясини (кейинги ўринларда — Концепция) тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Урбанизация агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
урбанизацияни тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноатлаштириш сиёсатининг суръатлари, босқичлари ва натижаларини узоқ муддатли режалаштириш, шаҳар ва қишлоқлардаги узоқ муддатли демографик тенденцияларни таҳлил қилиш, жадал саноатлаштириш шароитида шаҳарларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини ҳисоблаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўсиш полюслари»ни аниқлаш, бошқарув марказлари жойларини танлаш, таълим, меҳнат бозорини шакллантириш, ички ва ташқи миграция соҳаларидаги сиёсатни келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ аҳолисини янги саноат ихтисосликларига ўқитиш ва қайта тайёрлашга қаратилган қатор институционал ва ташкилий чора-тадбирларни белгилашни назарда тутувчи, ишчи кучининг қишлоқлардан шаҳарларга ҳаракатланишини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор, энергия тежовчи, экологик тоза технологиялар ва материалларни жорий этиш асосида ҳамда ижтимоий, муҳандислик-коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмаларини қамраб олган йўлдош-шаҳарлар бунёд этилишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломерацияларини шакллантиришни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда шаҳар аҳолисини жойлаштириш тизимини комплекс ривожлантиришни тартибга солиш, кичик, ўрта, катта ва йирик шаҳарларнинг самарали нисбатини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ва унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган барча маблағларни жамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция доирасида барпо этиладиган янги шаҳарлар ва йўлдош-шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек улар учун зарур бўлган муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик тушган маблағларни жамлаган ҳолда зарур инфратузилмаларга эга ер участкаларини аукцион савдолари орқали сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотекани кредитлашнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўрта ва узоқ муддатли ипотека облигацияларини чиқариш ҳамда уларни институционал инвесторлар орасида жойлаштириш орқали ипотека бозорини ривожлантириш, шунингдек миллий ипотека бозорини ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Қурилиш вазирлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ билан биргаликда табиий-иқтисодий салоҳиятни аниқлаш мақсадида йирик шаҳарларга туташ аҳоли пунктларини инвентаризациядан ўтказишни таъминласин, амалга оширилган ишлар натижаларига кўра 2019 йил 1 ноябрга қадар тизимли урбанизация жараёни амалга оширилишини, янги саноат корхоналарининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари билан комплекс жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли даврда йўлдош-шаҳарларга айлантириладиган аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Агентлик томонидан режалаштирилган аҳолини рўйхатдан ўтказиш ишларининг натижаси ҳамда халқаро талаблар бўйича урбанизация даражасини ҳисоблаш методологиясидан келиб чиққан ҳолда, шаҳар аҳолисининг ҳисобини юритиш ва статистик ҳисоботларни такомиллаштиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар 2020 — 2025 йилларда комплекс уй-жой қуриш давлат дастурларининг асосий прогноз параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган ер участкалари, яшаш учун яроқсиз бўлган турар жойлар ҳудудларини, шунингдек фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган бино ва иншоотларни, кейинчалик уларни инфратузилмавий ривожлантириш ва сотиш учун Жамғармага беришни назарда тутган ҳолда, хатловдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг илгари қабул қилинган қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган уй-жойлар қуриш бўйича амалдаги давлат дастурларини босқичма-босқич мақбуллаштириш, бўшайдиган маблағларни комплекс уй-жой қуриш давлат дастурлари доирасида тегишли уй-жойларни қуришга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс уй-жой қуриш давлат дастурларини уларга мос равишда молиялаштириш манбалари, қурилиш материаллари ресурслари ҳамда пудратчи қурилиш ташкилотлари қувватлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган бино ва иншоотларнинг муайян қисмини фақат муқобил энергия манбалари билан жиҳозлаш ва таъминлаш бўйича мажбурий талабни белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Жамғармага берилган бўш турган ер участкалари, яшаш учун яроқсиз бўлган турар жой бинолари ҳудудлари, шунингдек фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган бино ва иншоотлар хусусийлаштирилган ҳисобланади ва кейинчалик белгиланган тартибда қурувчиларга сотилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Концепцияни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини тегишли ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Концепция доирасида белгиланган ер участкаларида зарур муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жойлаштириш юзасидан назоратни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикасида урбанизацияни тартибга солишни таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига мазкур «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати тўғрисидаги ахборотни киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик, истеъмол, ипотека ва бошқа кредитлар юзасидан банкка мурожаат қилиш жойи бўйича рўйхатда туриш мажбурийлиги ҳақидаги талабни бекор қиладиган кредитлашнинг янги тартибини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда шартнома асосида мустақил консультантлар ва экспертларни, техник кўмак маблағлари ва грантларни жалб қилган ҳолда, урбанизация соҳасида энг муҳим халқаро рейтинглар ва индикаторларнинг кўрсаткичлари, уларни шакллантириш методологиялари чуқур ўрганилишини таъминласин, шунингдек кўрсатилган рейтингларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини, унинг маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутган ҳолда, ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва оммавий ахборот воситаларига мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 10 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5623-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида урбанизацияни тартибга солишни таъминлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўл харита»си

Т/р

Тадбир номи

Ижро муддати

Амалга ошириш шакли

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Урбанизацияни тартибга солиш ва давлат уй-жой сиёсатини такомиллаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 апрелга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Вазирлар Маҳкамаси,

вазирликлар ва идоралар

2.

Уй-жой сиёсатининг узоқ муддатли стратегиясини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 августга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Олий суд, Ергеодезкадастр,

3.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июлга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Ергеодезкадастр,

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

4.

Ер солиғи ставкасини ошириш ва хусусийлаштирилган ва эгалик қилинган ер участкалари учун рағбатлантирувчи мол-мулк солиғи ставкасини белгилаш.

ҳар йили

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси

5.

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ажратиш мезонларини аниқ белгиловчи, турли тоифадаги шаҳарларни комплекс ривожлантиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

2019 йил

1 майга қадар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

6.

Юридик шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бозор қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Бинолар ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкалари, шунингдек уларга туташ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган участкалар чегараларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Ергеодезкадастр,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бозор қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Қурилиш вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

9.

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Ергеодезкадастр,

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Шаҳар ва қишлоқ жойларидаги энг муҳим шаҳарларни ажратиб олган ҳолда 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган комплекс уй-жой қуриш давлат дастурларининг асосий прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 июнга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ҳудудлар кесимида уй-жой ва ижтимоий объектларнинг майдони ва сонидан келиб чиқиб, комплекс қурилиш доирасида аҳоли пункти учун зарур бўлган муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма қувватларини аниқлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 июлга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари

Қурилиш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат автомобиль йўллари қўмитаси,

Ергеодезкадастр

II. Урбанизация жараёнларини тартибга солишни ташкил этиш

12.

Йўлдош-шаҳарларни шакллантириш учун истиқболларини аниқлаш мақсадида аҳоли пунктларини хатловдан ўтказиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Комплекс

чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун энг қулай мақомини узайтириши билан бирга биринчи навбатдаги катта бўлмаган саноат корхоналарини жойлаштириш учун истиқболли қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳар посёлкалари ва кичик шаҳарлар рўйхатини шакллантириш.

2019 йил

1 июнга қадар

Комплекс

чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июлга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Техник кўмак маблағлари
ва бошқалар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

халқаро молия институтлари

15.

Режалаштирилаётган аҳолини ҳисобга олиш ишлари ва урбанизация даражасининг халқаро рейтингини инобатга олган ҳолда, шаҳарлар ва ҳудудларнинг алоҳида тоифалари кесимида шаҳар аҳолисининг ҳисобини ва статистик ҳисоботини юритишни такомиллаштириш.

ҳар йили

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

халқаро молия институтла�и

16.

Урбанизация жараёнида қамраб олинган алоҳида тоифалардаги шаҳарларга махсус мақом берилишини назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш, хусусан:

шаҳар бюджетида қоладиган прогноз тушумларидан ошадиган сумма бўйича солиқ турларини кўпайтириш;

ер участкаларининг кимошди савдосидан тушган ва шаҳар бюджетига ўтказиб бериладиган маблағларни шаҳар бюджетига ўтказиладиган улушини кўпайтириш;

шаҳар бюджетида мавжуд бўлган мулкдан самарали фойдаланишга йўналтиришга қўшимча молиявий рағбатларни жорий этиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

III. Урбанизация ва шаҳарларни комплекс ривожлантиришни тартибга солиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аввал қабул қилинган қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган, уларни молиялаштириш манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда уй-жойларни қуриш бўйича давлат дастурларини оптимизация қилиш, шунингдек комплекс уй-жой қурилиши давлат дастурлари доирасида бўшайдиган маблағларни тегишли қурилишларга йўналтириш.

2019 йил

1 августга қадар

Комплекс

чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

18.

Қурилган ва қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг тарихий ва миллий қиёфасини тиклаш мақсадида бир қатор етакчи маҳаллий ва хорижий маданият арбобларидан, меъморлар, тарихчилар, археологлар, шу жумладан чет элдаги ватандошлардан иборат меъморий кенгашни ташкил этиш.

2019 йил

1 июнга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Фанлар академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Комплекс уй-жой қуриш давлат дастурларининг пудратчи қурилиш ташкилотларнинг қувватлари, қурилиш материаллари ресурслари ва молиялаштириш манбалари билан параллел таъминлаш.

2019 йил

1 июнга қадар

Чора-тадбирлар режаси

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ

20.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг Бош схемасини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини режалаштириш схемасини, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш.

Жадвалга мувофиқ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Асосланган ҳисоб-китоблар бўйича

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Шаҳарсозлик ва шаҳарни режалаштириш соҳасидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарларнинг бош режаларини ва аҳоли пунктларининг батафсил жойлашув режаларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар, шу жумладан халқаро танловларни ўтказиш.

ҳар йили

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Асосланган ҳисоб-китоблар бўйича

Қурилиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Комплекс уй-жой қуриш массивларининг жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси схемаларига тузатишлар киритиш.

ҳар йили

Чора-тадбирлар режаси

Асосланган ҳисоб-китоблар бўйича

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Ушбу Фармоннинг мақсадлари, мазмуни ва аҳамиятини халқаро ишбилармон доиралар вакиллари, хорижий инвесторларга тушунтириш мақсадида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари орқали тақдимотлар, семинарлар, матбуот анжуманлари ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказиш.

ҳар йили

Амалий
чора-тадбирлар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Ергеодезкадастр,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: зарур ҳолларда мазкур «Йўл харита»сига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўзгартирилиши, бирлаштирилиши ёки қайта номланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5623/2461-сон; 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)