Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2022 03.01.2019 йилдаги ПФ-5609-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.01.2019 йилдаги ПФ-5609-сон
Date of entry into force
04.01.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, жойларда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал этишга қодир маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тузилмасини такомиллаштиришга қаратилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини яхшилаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, республика ҳудудларидаги ишларнинг реал ҳолатини ўрганиш натижаси уларни комплекс ва жадал ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган тизимли камчиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий-иқтисодий ва институционал ислоҳотларни амалга оширишни назарда тутувчи давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг янги моделини ишлаб чиқиш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 1 мартдан бошлаб Жиззах вилоятида қуйидагиларни назарда тутувчи «Илғор ҳудуд» синов лойиҳасини (кейинги ўринларда — синов лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш соҳасини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудни жадал ривожлантириш учун илғор қарорларни аниқлаш, шунингдек республика ва ҳудудий ижро ҳокимияти органларининг жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуднинг стратегик мақсадлари, шунингдек ҳудудий давлат бошқаруви органлари учун мақсадли кўрсаткичларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий ислоҳотлар ёрдамида инвестициявий муҳитни яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бир қишлоқ — битта маҳсулот» тамойили бўйича талаб юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш учун шарт-шароитларни жадаллик билан яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш ва саноатнинг янги тармоқларини ривожлантириш, Жиззах вилоятида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик синов лойиҳани тизимли ва самарали тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун масъул орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг синов лойиҳани амалга ошириш доирасида қабул қилган қарори, бошқарув хусусиятидаги топшириқлардан ташқари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, идоралар ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг Агентлик билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди ҳамда синов лойиҳани амалга ошириш бўйича Агентликка юкланган вазифаларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан ўзаро тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ваколати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик 2019 йил 1 мартга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий маслаҳатчилар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда Жиззах вилояти ҳудудини режалаштириш схемаси эскизини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қурилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Жиззах вилояти туманлари ва аҳоли пунктларининг бош режаларини режалаштириш схемалари, шунингдек тегишли архитектура-режалаштириш тадбирлари мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида ихтисослаштирилган Архитектура-режалаштириш эксперт кенгашини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи Жиззах вилоятини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш соҳасини таҳлил қилиш ва баҳолаш, чора-тадбирларни амалга ошириш ва маъмурий тўсиқларни бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий ислоҳотлар, шу жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги таркибий ислоҳотлар бўйича таклифлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновацион лойиҳалар, шу жумладан рақамли иқтисодиёт, ахборот-коммуникация технологиялари, истеъдодли болалар ва ёшлар имкониятларини, транзит йўлларидаги инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
урбанизация ва комплекс уй-жой қурилиши жараёнларини тартибга солиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм тармоғини, шу жумладан Зомин туманида туризм кластерларини ташкил этиш орқали ривожлантириш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув, газ ва электр таъминоти, канализация тармоқлари, йўл инфратузилмаси, Интернет тармоқлари, ирригация ва мелиорация тизимлари соҳасида талаб қилинадиган ишларнинг устуворлиги бўйича инфратузилма ҳолатини баҳолаш ва янада ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик икки ҳафта муддатда «Илғор ҳудуд» синов лойиҳасини амалга ошириш бўйича эксперт-таҳлил кенгашини шакллантирсин, шунингдек унинг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда синов лойиҳани амалга ошириш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Ли ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 3 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5609-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2019 й., 06/19/5609/2453-сон)