Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 5-мҳ-сонли «Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3773, 11.02.2026 й.) асосан 2026 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 4 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида комиссиянинг ишчи органи фаолият юритади. Ишчи органнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини комиссия раисининг раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Танлов жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хабарнома олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти иш куни ичида ишчи орган томонидан «Инсон ва қонун» газетасида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади, мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида 15 кун этиб белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғланиш учун телефон рақами ва электрон почта манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказиладиган жой.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда бошқа оммавий ахборот воситаларида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли ҳудудий адлия органининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Битта нотариал идоранинг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин. Бунда, судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейин танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар танловда иштирок этиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати тугатилган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Талабгор муқаддам нотариус, адвокат, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатида ишлаган бўлса, унинг ушбу лавозимларда ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этмаганлигини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан маълумотлар олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига электрон шаклда, улар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қилган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Низомнинг 7 ва 9-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, масъул котиб ҳужжатларни кирим қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасига беради ва талабгорга билдиришнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 7 ва 9-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатлар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг ҳужжатларини бошқа асосларга кўра қайтариб юборишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган асослардан бири мавжуд бўлганда масъул котиб томонидан икки иш куни ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда талабгорга хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳужжатлари қайтариб юборилган талабгор ҳужжатларни қайтариб юборишга асос бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейин, мазкур эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси ўтгунига қадар ҳужжатларини қайта топшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни қайта топширмаган шахслар ҳужжат топширмаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиб тушган ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари ишчи орган томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорни танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи орган томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорни бошқа асосларга кўра танловда иштирок этишини рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи орган томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида берилиши лозим. Мазкур Низом 32-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда танлов ўтказишга қайта эълон бериш комиссия қарорида кўрсатилган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки иш куни ичида комиссия масъул котиби томонидан аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Танлов танлов ўтказиш тўғрисидаги хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов куни ва ўтказиш жойи ҳақида талабгорга танлов ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Танлов ўтказиш куни ва жойи танлов ўтказилишидан беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Талабгорнинг танловга уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши ҳамда улардан фойдаланиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Суҳбат саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саволлар комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов саволлари қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан танлов куни келган ва келмаган талабгорларнинг рўйхатини ўқиб эшиттиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Талабгор комиссиянинг битта мажлиси давомида фақат битта танловда иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Саволларга тайёрланиш учун талабгорларга 20 дақиқагача вақт ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов тугамасидан хонадан ташқарига чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни танловда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда масъул котиб томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг хонадан чиқишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Танлов натижаларини аниқлаш учун комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини 10 баллик тизимда баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор танловга келмаса, ундан чиқариб юборилса ёки ўзи чиқиб кетса 0 балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғолиб деб топилган талабгорнинг бали танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кўп бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда иштирок этган талабгорнинг бали танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам балл бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариус лавозимида ишлаётган шахс танловда иштирок этиб, танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам балл тўпланган тақдирда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилади ва у билан тузилган меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Баллар тенг бўлиб қолганда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан комиссия аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг кўп овоз олган талабгор танловда ғолиб деб топилади. Овозлар такроран тенг бўлиб қолса, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Танловда ғолиб деб топилмаган ва олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кўп балл тўплаган талабгорларга уларнинг розилиги билан комиссиянинг ушбу мажлиси давомида танлов ўтказилган, бироқ унда ғолиб аниқланмаган, шунингдек мазкур Низомда белгиланган тартибда икки марта эълон берилган, лекин ушбу бўш ўринга бирорта ҳам талабгор танловда иштирок этмаган бошқа бўш нотариус ўрнида ишлаш таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган талабгорларга нотариуснинг болани парваришлаш таътилига чиқиш даврида унинг ўрнида вақтинча нотариус лавозимида ишлаш таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Сўнгги олти ой давомида ўтказилган танловларда кетма-кет икки марта иштирок этиб, уларнинг ҳар бирида олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ёки ундан кам балл тўплаган талабгор иккинчи танлов ўтказилган кундан бошлаб олти ой давомида эълон қилинган танловларга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Танлов якунлари бўйича комиссия қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақами ва қабул қилинган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда ғолиб деб топилган талабгор рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда ғолиб деб топилган талабгорлар томонидан қасамёд қабул қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш бюллетенлари ҳамда йиғма баҳолаш бюллетени комиссия қарорига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қарори раис томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Комиссия қарори бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч иш куни ичида қарордан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун ҳудудий адлия органига юборилади. Қарор танлов бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Талабгордан нотариус қасамёдини қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Танловда ғолиб деб топилган талабгор комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига асосан қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажаришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Талабгор нотариус қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳужжат ҳам комиссия қарорига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Танловда ғолиб деб топилган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиши деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори танловда ғолиб деб топилган талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлашга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тегишли ҳудудий адлия органининг буйруғи билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар талабгор нотариуснинг болани парваришлаш таътили даврига унинг ўрнида вақтинча нотариус лавозимида ишлаш учун тайинланган бўлса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва тегишли буйруқ чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги буйруқ комиссия қароридан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Нотариус лавозимига тайинланган, бироқ охирги уч йилда нотариус, нотариус ёрдамчиси, нотариус стажёри ёки нотариус котиби лавозимида ишламаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича бир ойлик амалиётни ўтайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалиёт ўташ нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқда назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалиёт соҳа бўйича етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда нотариус лавозимида камида уч йил ишлаётган нотариус амалиёт мураббийи этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли. Бунинг учун талабгор бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли ҳудудий адлия органига ариза билан мурожаат этиши лозим. Бундай талабгорлар олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор танлов ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ҳудудий адлия органига меҳнат шартномасини тузиш ва нотариус лавозимига тайинланиш учун мурожаат қилмаса, бу ҳолат нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиш деб ҳисобланади, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади. Бунда ушбу талабгор танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан кўп балл тўплаган ҳамда мазкур Низомнинг 34-бандига ҳамда 43-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ бошқа бўш (вақтинча бўш) нотариус ўрнига тайинланмаган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Агар талабгор танловга келмаса олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди, келмаганлик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар, шу жумладан танлов ўтказиш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар ёзилган сақлаш қурилмалар ишчи органнинг алоҳида йиғма жилдида тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ҳар бир танлов бўйича йиғма жилдларга тикилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (доимий сақланиши назарда тутилган комиссия қароридан ташқари) ўн йил мобайнида сақланади.
Менга «Инсон ва қонун» газетасининг 20__ йил «_____» _____________ даги ______-сонида берилган эълонга мувофиқ ______________________________ нотариуси
(давлат нотариал идорасининг номи)
лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.
Малака имтиҳонини 20__ йил «_____» ___________ да ________________________________
(ҳудудий адлия органи номи)
ҳузуридаги малака комиссиясида топширганман / қайта топширганман (кераклисини таги чизилсин).
Муқаддам нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этмаганман / иштирок этганман 20__ йил «_____» _____________ да (кераклисини таги чизилсин, иштирок этилган бўлса сана кўрсатилсин).
Боғланиш телефон рақамим: ______________________.
Диплом бўйича мутахассислиги: _________________________________
Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса): _______________________________
4. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақида маълумотлар:
Т/р
Ишга кириш санаси
Ишдан кетиш санаси
Иш жойи ва лавозими
1.
2.
...
5. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги: _____________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ________________________________ ______________________________________________________________________нотариус
(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)
лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

_____________________________________________________________________________ (танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари, Низомнинг қайси бандлари
_________________________ сабабли Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ________________________________ ______________________________________________________________________нотариус
(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)
лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз танловда иштирок этишга қўйилдингиз.
Танлов 20__йил «_____» ______________. куни соат __:__да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида ўтказилади.
Танлов куни келмасангиз Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандига мувофиқ кейинги танловларга олти ой давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.