Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1654-2]
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 29 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2/1, 2-сон «Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1654, 2007 йил 15 январь) ва 2016 йил 28 декабрдаги 6, 43-сон «Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-бандига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1654-1, 2017 йил 5 январь) қарорларини Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 28 декабрдаги 33/01-01/3702-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2/1, 2-сон «Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1654, 2007 йил 15 январь) ва 2016 йил 28 декабрдаги 6, 43-сон «Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-бандига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1654-1, 2017 йил 5 январь) қарорлари давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 декабрь,
584-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/1654-2/2418-сон)