03.01.2019 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.01.2019 йилдаги 3-сон
Date of entry into force
04.01.2019
Ҳужжат 04.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига асосан Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва бошқариш ҳамда уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш тизими барпо этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ташкил этилган комиссия томонидан шаҳар ҳудудида жами 417 км каналлар хатловдан ўтказилиб, каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг санитар ҳолати, қирғоқ бўйларининг мустаҳкамлиги, канал бўйи ҳудудларининг ободонлаштириш даражаси қониқарсиз аҳволда эканлиги шаҳарнинг кўркига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, шаҳар аҳолисининг каналлардан фойдаланиш маданиятига риоя қилмаганлиги сабабли каналларнинг санитар аҳволи йилдан йилга ёмонлашиб бормоқда. Жумладан, каналларнинг қирғоқ бўйи ҳудудларида турар ва нотурар объектларнинг мавжудлиги каналларни тозалашга тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, 2018 йилнинг июль ойидан шу кунга қадар шаҳар каналларининг қирғоқ бўйи ҳудудларида жами 1 320 та ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши таъминланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг замонавий моддий-техника базаси етарли даражада шакллантирилмаганлиги сув ҳавзаларининг ўз вақтида тозаланмаслигига сабаб бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, хатлов натижасида 137 км каналларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ва сайилгоҳлар ташкил этилиши зарур бўлган ҳудудлар аниқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларидан оқилона фойдаланиш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли учун маданий ҳордиқ чиқариш масканларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларидан оқилона фойдаланишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар ҳудудида жойлашган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг тегишли санитар ҳолати ва техник ишончлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитар, экологик талаб ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳардан ўтадиган каналларнинг қисмларини, ўзанларини бетонлаш йўли билан реконструкция қилиш, қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан, сув ва энергия тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларнинг ўзани ва қирғоқларини ўрганган ҳолда уларнинг топографик, геологик ва бошқа техник кўрсаткичларини акс эттирувчи ишчи ҳолатдаги каналларнинг паспортларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб боришнинг бадиий-меъморий нормативларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
каналларни бетонлаш, лотоклар ва махсус ҳимоя қопламаларини ётқизиш, конструктив элементларни шакллантириш, уларга ўзгартириш киритиш ҳамда ҳудуд атрофини ободонлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасига каналларнинг ўзани ва уларга туташ ҳудудларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган моддий-техника воситалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ҳокимлигига истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган моддий-техника воситаларини тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни инобатга олган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ташаббускорларига каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктиришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лойиҳа ташаббускорларига ободонлаштириш мақсадлари учун бириктирилган майдонларда, каналлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаган ҳолда, вақтинчалик қурилмаларни белгиланган тартибда жойлаштиришга рухсат бериш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент вилоятидаги ирригация ва мелиорация тадбирларини инобатга олган ҳолда, каналларни тозалаш ва таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш учун магистрал каналлардаги сувни тўхтатиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиб, унга қатъий риоя этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасини жиҳозлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, 2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш учун донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитларини жалб қилишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал каналларга туташ ҳудудларда замонавий ландшафт меъморчилигини қўллаган ҳолда тематик хиёбонлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амфитеатрлар ва аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданий-кўнгилочар масканлар очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристлар учун шаҳарнинг жозибадорлигини ошириш йўналишида каналларга туташ ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
каналларга туташ ҳудудларда спорт ва соғломлаштириш (байдарка ва каноэда эшкак эшиш, югуриш ва велосипед йўлаклари) масканларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
енгил конструкциядаги умумий овқатланиш масканлари, «Wi-Fi» ҳудудлар ва мусиқали фаввораларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бўзсув» каналининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида 800 метр масофада инвесторлар ҳисобидан «Гондола» қайиқларида сайр қилиш масканларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
каналларга туташ ҳудудларда «Book cafe», «Open air» кинотеатрлари, «Экстремал спорт турлари», «Сунъий пляж» ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий академияси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда каналларга туташ ҳудудларда турли хил миллат маданиятларини акс эттирувчи маданий ҳордиқ масканларини ташкил этиш, бадиий кўргазмалар, фестиваль ва кўнгилочар тадбирларни ўтказиш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
каналларнинг санитар ҳолатини яхшилаш, шунингдек, каналларга йўналтирилган канализациялар ва оқова сувларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг сув ресурсларидан фойдаланиш, канал бўйи ҳудудлари озодалигини сақлаш борасида экологик маданиятни ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва доимий равишда назоратини олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Салар» каналининг бош сув олиш манбасини тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда канал бўйи ҳудудларида ташкил этилган масканларни туристик йўналишларга доимий равишда киритиб боришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки, Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига 5-иловадаги тармоқ тариф сеткаси қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 йил, 46-сон, 414-модда) 4и-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда канал бўйи ҳудудларини муҳофаза қилиш ва озода сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 3 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириладиган иш ҳажми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаси

ўлчами
(км)

тахминий қиймати
(млрд.сўм)

республика бюджети
(млрд.сўм)

маҳаллий бюджет
(млрд.сўм)

инвестор маблағлари
(млрд.сўм)

Жами:

22,1

192,6

32,7

48,2

111,7

1.

Юнусобод тумани «Юқори Қорақамиш» кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» коллекторига туташ ҳудудда сайилгоҳ ташкил этиш

1,2

10,5

2019 йил апрель

1,8

2,6

6,1

2.

Мирзо Улуғбек тумани «Дўрмон йўли» кўчасидан «Зиёлилар» кўчасигача бўлган «Салар» каналининг Ботаника боғига туташ қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,6

13,9

2019 йил апрель

2,4

3,5

8,1

3.

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг «Қорасарой» кўчасидан «Келес йўли» кўчасигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш

2,4

20,9

2019 йил апрель

3,6

5,2

12,1

4.

Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Темур Малик» кўчасидан «Дўрмон йўли» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,3

20,0

2019 йил июль

3,4

5,0

11,6

5.

Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Бойсун» кўчасидан «Фарғона йўли» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,5

13,1

2019 йил июль

2,2

3,3

7,6

6.

Миробод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Фарғона йўли» кўчасидан «Фитрат» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,1

9,6

2019 йил июль

1,6

2,4

5,6

7.

Бектемир туманидан оқиб ўтувчи «Бектемир» каналининг «Хусайн Бойқаро» кўчасидан «Билол Нозим» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,0

17,4

2019 йил сентябрь

3,0

4,4

10,1

8.

Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг «Бобур» кўчасидан Кичик халқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш

2,4

20,9

2019 йил сентябрь

3,6

5,2

12,1

9.

Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари чегарасидаги «Байналмилал» кўчасига туташ қисмидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Оқтепа» майдонидан «Оқтепа» гидро электр станциясигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш

1,0

8,7

2019 йил сентябрь

1,5

2,2

5,1

10.

Учтепа туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Фарход» кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмини ободонлаштириш

3,5

30,5

2019 йил декабрь

5,2

7,6

17,7

11.

Сергели тумани «Чоштепа» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Жўн» каналининг қирғоқ қисмини мустаҳкамлаш

2,0

17,4

2019 йил декабрь

3,0

4,4

10,1

12.

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлига туташ қисмининг қирғоқларини ободонлаштириш

1,1

9,6

2019 йил декабрь

1,6

2,4

5,6

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасига каналларнинг ўзани ва уларга туташ ҳудудларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Транспорт / махсус техника номи

Сони

1.

Экскаватор

4

2.

Каналларни тозалаш техникалари

4

3.

Моторли қайиқлар

1

4.

Автокран

1

5.

Телескопик кўтаргич

2

6.

Трайлер (тиркамаси билан)

2

7.

Самосвал

5

8.

Мусоровоз

1

9.

Илосос

1

10.

Дамас

4

11.

Нексия

1

12.

Бензовоз

1

13.

Бензинли арра

20

14.

Майса ва ўтларни ўриш техникаси (газонокосилка)

10

Жами:

57

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Харид қилинадиган моддий-техника воситалари учун маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2019 й., 09/19/3/2414-сон; 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)